Январ 24, 2017 16:21 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан     Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг сўнги сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

“Тарих ва исломда аёлнинг мавқеи  " унвони остидаги дастурларимиз мажмуасида айрим мактаблар ва динлар ӯртасида аёлнинг ҳақ -ҳуқуқи ва вазъиятига ишора этиб ӯтдик. Ҳамда зикр этиб ӯтдикки охирги ун йиллик давомида амалга оширилган сайъ -ҳаракатларга қарамасдан аёллар на фақат ӯзларининг шойиста ҳақ -ҳуқуқларига эга булолмадилар,  балки истиқлол ва эркинлик унвони остида айрим вақтларда уларнинг ҳақ -ҳуқуқларига нисбатан кӯп зулм амалга оширилди.

Николас Девидсоннинг айтишича эркаклар билан рақобат қилишнинг руҳий босими ва иш кучларининг кенгайиши билан бугунги кунда аёллар ӯртасида асаб ва юрак хасталиклари ва саратон касалликларининг мезони ортиб кетган.  Дастурларимиз мажмуаси давомида баён этилган баҳс -мунозаралар қаторида аёлларнинг ҳақ -ҳуқуқлари хусусида ислом динининг нуқтаи назарига ишора этиб ӯтдик. Айтиб ӯтдикки турли далилларга кӯра йиллар давомида ӯзгаришларга дуч келган иллоҳий айрим мазҳабларга қараганда ислом дини аёлга гуноҳ унсури унвонида қарамаган. Ислом аёлни эркакларга ӯхшаб маънавий камолотга эришиш ва инсоний қадриятларни касб этишда тенг деб билган. Ва хилқат тизимида қийматли ва юксак мавқеини уларга нисбат берган.  

Қуръони мажид турли аёлларни эслатиб ӯтадиким Лут ва Нуҳнинг хотинлари каби айрим аёллар нотӯғри йӯлни танлашди ва Ҳазрат Марям саломулоҳи алайҳо ва Фиръавнинг хотини Осия ва ҳамда Ҳазрат Иброҳимнинг хотини Сора каби аёллар олий камолот йӯлини кезиб ӯтишди.Шу сабабдан Парвардигорнинг лутфу иноятига қарор олишди. Бошқа томондан Парвардигор инсонларнинг ижтимоий ҳаётларида шахснинг зиммасига қӯйилган ҳар бир таклифи баробарида улар учун ҳақ ҳам беради.

 

Оила муҳитида ҳам эр ва хотин бир -бирларига нисбатан ҳақ -ҳуқуқларга эгаларким Қуръони мажиднинг оятларида баён этилади. Шунингдек ислом дин ва шариатга хилоф бӯлмаган илмий ва ижтимоий мартабаларни касб этишда эркак ва аёл учун ҳеч қандай чеклов қӯймайди. 
Бугунги дастуримизда ислом динининг таърихида энг машҳур ва энг яхши аёл яъни Ҳазрат Фотима (с) ни таништиришда ихтисос бердик. Бу аёл Парвардигорга сиғиниши ва тоат ибодат қилиши сояси остида иллоҳий камолот даражасига етдиким иллоҳий охиргий пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад (с) -нинг марҳамат қилганларидек унинг ғазаби Парвардигорнинг ғазабга келиши мояси ва хурсандчилиги эса Парвардигорнинг хурсанд бӯлиши сабаби эди.
Фотима саломуллоҳи алайҳо  ӯзининг қисқа муддат умри давомида шуни кӯрсатдиким аёл ҳақга эга бӯла олади ва парвардигорнинг даргоҳига етишигача  олдинга ҳаракат қилиши мумкин.

Фотима (с) -нинг ӯзи инсониятнинг тимсоли бӯлганлиги туфайли ҳамага шундай панд -насиҳат берардиким аёл эркакка ӯхшаб уз вужудида қарор олган қудратга эгадир. Чунончи агар у ӯзини танийса ва ушбу қудратларни тарбиялашга интилса албатта инсоний юксак даражаларга етади. 
Фотима (с) -нинг хатти -ҳаракатлари, одоби ва сӯзлашуви унинг ички фазилатларга эга бӯлиши ва инсонийликнинг чуқиссига етишидан далолат беради. Фотима (с)  Пайғамбар саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг қизи,  ҳамда ислом умматининг азиз аёли бӯлишига қарамасдан оддий ҳаёт кечирди ва ӯй- рузғор ишларини шахсан ӯзлари бажарардилар.

Фотима саломуллоҳи алайҳонинг фикрига кўра,  Аллоҳ таолога энг яқин бўлган аёл бу ўй вазифаларини бажарадиган, эрига яхши муносабатда бўладиган ва болаларнинг тарбияти учун ўз бурчини яхши даражада амалга оширадиган аёлдир.  

Парвардигор Ол Имрон сурасининг 61-чи ояти каримасида   Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз(с)-га буюрадиким, қанча тушунтирмасангиз ҳам Нажрон насронийлари барибир тушунишмайди. Шунинг учун улар билан баҳс қилганда: «Келинглар, сизлар ҳам, бизлар ҳам фарзандларимизни ва аҳли-аёлларимизни баробар йиғиб, «Ким Исо алайҳиссалом ҳақида ёлғон гапирган бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» деб Аллоҳга илтижо қилайлик», денг.  Ҳолбуки Парвардигор ушбу сурасининг 59-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Исонинг Аллоҳ ҳузуридаги мисоли худди Одамники кабидир: уни тупроқдан яратиб, сўнгра: «Бўл!» деди ва у бўлди.”

Қуръони мажиднинг Фотима саломуллоҳи алайҳо мавқеини аниқлаб берган бошқа сураларидан бири бу Кавсар сурасининг оятларидир. Аксар муфассирларнинг ақидаларига кўра, кавсар атамаси бу сурада Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг муборак вужудини Хотамул-Анбиё (с)-нинг дини ёритишда олий мақомга эга бўлган иллоҳий инъом  эканлигига ишора этади.  Ушбу суранинг нозил бўлиши ҳақида шундай марҳамат қилади: “Бир куни Ислом Пайғамбари (с) Масжидул- Ҳаромдан чиққанларида мушрикларнинг пешвоси Ос бин Воил билан юзмаюз бўлдилар. Ул Ҳазрат ва Ос ибн Воил ўрталарида сўҳбат бўлиб ўтди. Бу саҳнанинг шоҳиди бўлган мушрикларнинг пешволари Осдан сўрадилар: Ким билан сўҳбатлашардинг?

У деди: Абтар киши билан сўҳбатлашдим. “Абтар” атамаси шу сабабдан айтилар эдиким, Пайғамбар (с)-нинг икки  уғиллари болалик чоғларида дунёдан ўтган эдилар. Ва араблар уғил фарзанди бўлмаган кишига абтар дейишарди. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: “(Эй Муҳаммад), албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик.  Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)!»

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уғил фарзандларидан зурриёт қолмаган. Фақат қизларидан зурриёт қолган. Шундай бўлса-да, уларнинг ичида Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳодан бўлган зурриётларгина саййидлар унвонида улуғланади. Саййидлар қандай номлар билан аталмасин, улар икром этилишга ҳамда ҳурмат ва иззатга лойиқ бўлган зотдирлар.