Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи
Аёл ва унинг ҳақ-ҳуқуқига тегишли баҳс-мунозараларда оила мавзўси махсус ўринни эгаллайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Аёл ва унинг ҳақ-ҳуқуқига тегишли баҳс-мунозараларда оила мавзўси махсус ўринни эгаллайди. Бугунги кунда Ғарбда турли далиллар , жумладан феминистик ҳаракатининг ҳоким бўлгани сабабли оила рукнларининг зайифланиши ва бўзилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Аёлнинг ҳақ-ҳуқуқи ва эркинлигини оёғости қилиш ва поймол этиш билан оилани ташкил этиш мумкинми?
Бугунги дастуримизни ана шу мавзўга бағишлаймиз. Бизни тинглаб боринг!
Франциялик радекал феминисти Симон Де Боуварнинг ақидасига кўра, турмуш қуриш ва оналик вазифасини бажариш каби икки асосий омиллар аёлни қулликда ҳаёт кечиришининг сабабига айланади. Шунинг учун у оила тизимини танқид остига олади. Ҳамда, у турмуш қуришни аёлларнинг бадбахтлиги деб билиб, феминистик ҳаракатининг энг асосий мухолифатига қарор олган фарзанд тўғиш омилини феминистик ҳаракатининг асосий масаласи деб таърифлайди.
Феминистлар фикрига кўра, оила пойдивори эркакларнинг зулм қилишларига асосланган. Чунки уларнинг фикрига кўра, турмуш қуриш ва оилани ташкил этиш маҳкум этилиб фарзандни туғиш ва унга тарбия беришни қадрсиз бир нарса деб ҳисоблашади. Шу нуқтаи назардан эркак ва аёл турмуш қуришининг самарасини фақат жинсий эҳтиёжларни қониқтириш деб билишади.
Феминистлар иддаоларига кўра, ҳаётнинг энг асосий қудрати ва ижтимоий муҳим рол ўйнайдиган эҳтиёжлардан ҳисобланмиш пул, эркакларнинг афзалликларидан ҳисобланади. Натижада аёллар турли ижтимоий арсаларда фаъолият олиб боришдан маҳрум бўлишади ҳамда бу ифротий ва экстремистик қарашларнинг ривожланиши натижасида аёллар ижтимоий арсага қадам қўйишди ва бир неча вақт ўтганидан сўнг Ғарбда аёлнинг оналик ва турмуш ўртоқ бўлиши каби хусусиятларга эга бўлиши сабабли унинг вазифалари зайифланиб, ўйда олиб борадиган унинг фаъолиятлари қадрсизланиб қолди. Бу жараёнда оила ўрнини шахсиятпарастлик ишғол этди.
Пекинда ўтказилган конференциянинг қабул қилган ҳужжатининнг асосий мавзўси бу масалага бағишланган эди. Аммо бу масъала исломий мамлакат ва Ватиканнинг аксуламал кўрсатишларига юзмаюз бўлди.
Ватиканнинг наттоқи шундай фикр баён этади: “Европа Иттифоқи оналик ролига нисбатан мазҳабий қарашни ўзгартириш ва фарзандга бўлган ота-онанинг масъулиятларини зайифлантиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.”
Бугун, Ғарбда эркак ва аёл ўзининг фитрий ва табиий хусусиятларидан узоқланиб қолган. У ерда ютқазувчи асосий шахс аёл бўлади. Чунки у ўзининг яратилиш тизими ҳамда инсоний ва табиий хусусиятлари ва хулқ-атворидан ўзоқлашган. У эркак билан тенг бўлишни исботлаш учун жамият майдонида турли иш ва касбларни ўз зиммасига олганким кўп мавридларда бу машғулотлар унинг жисми ва психологиясига муносиб эмас. Бу масала эса аёлларга кўп зиён етказмоқда. Ғарб айрим жамиятларида аёллар ўз оилаларини тарк этиб, болаларга таълим-тарбия беришни ижтимоий ташкилотлар ва тарбиявий муассасалар зиммаларига юклатишади. Бу масала ҳам жамият ва оила муҳитида меҳр-муҳаббат ва самимийлик йўқолиб кетишининг сабабига айланади.
Аёл ҳаётининг энг муҳим босқичларидан бири бу унинг турмуш қуриш босқичи саналади. Бу босқич эса турмуш қуриш билан бошланиб оналик ва оилада бир неча муҳим рол ва вазифаларни бажо келтириши билан камолотга етади. Бу масала тахминан барча иллоҳий динларнинг диққат –эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда.
Тавротнинг Эски аҳдида аёл турмуш ўртоғи сифатида хайр ва баракот манбаси деб таништирилади. Таврот китобида шундай келтирилади: “Эркак аёлни топган вақтида бир неъматни топгандек бўлади. Эркакнинг бу аёлни топиши парвардигор томонидан эркак учун ато этилган баракатдир”.
Исломий китобларда ҳам оилада аёлнинг ўрни ҳақида кўп таъкидлаб ўтилади. Чунончи Нисо муборак сурасининг 19-чи ояти каримасида эркакларга шундай хитоб айлайди: “Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни зулм-ла меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фоҳиша иш қилмасалар, берган нарсаларнингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса. “
Тафсирчилар нуқтаи назарига кўра, ҳар бир жамиятда муносибат қилиш одоби, расм-русумлари,маданий ва ижтимоий шароитга асосланиб ўзига хос таърифга эга бўлади. Чунки ҳар бир қавм ва эллат орасида мазҳабий ахлоқ, маданият даражалари ва удумлари яхши муносибатнинг махсус мафҳумини вужудга келтиради. Аммо умумий қилиб айтиш мумкинки, ёмон муносибат қилиш, тортишувлар ва таҳқирланишлар ижтимоий нуқтаи назарига кўра, муомала қилишни сўистеъмол этишнинг намунасидир.
Шунингдек, эр ва хотин ўртасида меҳр-муҳаббат ва оила рукнини ишқ ва муҳаббат билан ташкил этишга зид бўлган ишлар, жумладан оилани тарк этиш, ўз турмуш ўртоғи ва унинг истак-хоҳишига эътиборсизлик кўрсатиш ва ёмон одатларга берилиб кетиш оилада муомалани сўистеъмол қилишнинг бошқа намуналаридан саналади.
Парвардигор Қуръони каримда аёлнинг вужудини иллоҳий неъматлардан бири деб билиб Наҳл муборак сурасининг 72-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади:”Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?! (Ояти каримада жон, жуфти ҳалол, фарзанд ва набира каби неъматлар ҳақида сўз кетмоқда. Бу орқали ўша улуғ неъматларни беришга ягона Аллоҳнинг ўзи ҳақли экани таъкидланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло мазкур неъматлардан баҳраманд бўлган бандаларнинг ягона иллоҳи-маъбуди бўлишга ҳам ҳақли эканига ишорат қилинади.)