Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Кайҳон ва Рисолат газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, Ғарб мамлакатлари ўзларини терроризмга қарши кўраш олиб борувчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этишнинг ҳомийси деб билсаларда, аммо амалда эса шу жойга етиб келишдиким, Америка милодий 2017 йилги расмий бюжетида инсониятга зид бўлган такфирий террористларнинг ихтиёрига қурол-яроқ етказиб бериш, халқни қатл этиш ва Сурияни нобуд қилиш ҳамда вайронага айлантириш учун Сурияда терроризмни ҳимоят этиш бўйича қонуний модаларни тасдиқлашди. Ҳолбуки, шарқий Ҳалабда терроризмни ҳимоят этишда комилан ноумидлик ва тушкинликка юзмаюз бўлишган. Ёвойи Ғарб ниқобни ҳақиқий чеҳрасидан олиб ташлаб терроризмга қарши кўраш олиб бораётган шахслар, минтақа ва Сурия халқининг уруш майдонларида ғалаба қозонишини хоҳламайди ҳамда Сурия халқини ҳимоят этиш бўйича шиорлар берсаларда, аммо ҳозиргача Англия ва Америка ҳам бир доллар миқдорда Сурия халқига кўмак беришгани йўқ ва минтақадаги реакцион мамлакатларининг нефтдан киритилган даромадлари ва долларларини фақат террористларнинг қурол-яроқлари учун сарфлашди. Бу можаронинг охири терроризмнинг нобуд бўлиши ва терроризм ҳомийларининг янада расвочиликка юзмаюз бўлишлари билан охирга етиши муқаррар.
******
Кайҳон газетаси шундай келтиради, Трамп ҳали президент бўлмасдан Хитой ва Америка ўртасидаги алоқаларда бўҳрон бошланди. Бир неча кун олдин Трамп Тайван ва Америка президентларининг туғридан туғри алоқага чиқишларини ман этишга тегишли Вашингтоннинг 37 йиллик сиёсатини эътиборга олмади ва Тайван президенти билан телефон орқали сўҳбатлашди. Телефон орқали қилинган ушбу сўҳбат Хитой расмийларининг жиддий эътирозларига юзмаюз бўлди.
Ҳали ушбу кескинлик охирга етмасдан якшанба куни Трамп Фокс Ньюз билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Америка Тайванни ягона Хитойнинг бир қисми деб биладиган сиёсат, яъни
“бирлашган Хитой” номли ўзининг эски позицияси билан чеклантириб қуймайди деб эълон қилди. Трампнинг изҳоротларига хитойлик расмийларнинг аксуламал кўрсатишларига қўшимча, Хитойнинг расмий газетаси “Глобал Таймз” ҳам Трампнинг ушбу изҳоротига аксуамал кўрсатишда Трампни сиёсатни яхши билмайдиган “содда ва нодон бир бола” деб билди.
******
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, қанчаки замон ўтса, шу даражада Европа Иттифоқи ўзининг хорижий ва ички сиёсаларида янада кенг мушкулот ва бўҳронларга юзмаюз бўлмоқда. Бошқа таъбир билан айтганда, Европа мамлакатлари нафақат ўзларининг ички муносибатларини тартибга келтиришда мувафаққиятсизликка дуч келишди, балки халқаро хавфсизлик ҳавзасида ҳам ўзларининг муносибатлари ва халқаро тизимини тартибга келтира олмадилар. Милодий 2015 йилда айримлар милодий 2016 йил евро минтақаси ва Европа Иттифоқида мавжуд бўлган бўҳронларнинг кўлами қисқаришга сабаб бўлади деб тасаввур этишарди, аммо бу фарзиялар нафақат нотуғри бўлиб чиқди, балки амалда Европа Иттифоқида мавжуд бўлган бўҳронларнинг янада шиддат олиши шоҳидига айландик. Европалик оммавий ахборот воситалари ҳам охирги кунлар давомида ушбу иттифоқда олдинда тўрган бўҳронларнинг янада кучайиши ҳақида фикр баён этишмоқда. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, кам таҳлилчи ва оммавий ахборот воситалари учрайдиким, Европа Иттифоқининг келажагига нисбатан хавотирланиш изҳор этмаган бўлсалар. Европа Иттифоқи кескинликларининг жумласидан бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг оқибати ва Европа Иттифоқида Англиянинг чиқиши бўйича ўтказилган ижтимоий сўровларнинг натижасига ишора этиш мумкин. Бу масалалар Европа Иттифоқига харажотлар ва хавотирланишларни ижод этдиким, Европани жиддий шарт-шароитда қарор берди.