Тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиул аввал ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 16-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 26-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиул аввал ойининг 16-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 16-чи кунидир.
Бундан 1437 йил муқаддам ҳижрий-қамарий биринчи йил рабиул-аввал ойининг 16-чисида:
Айрим таърихий ривоятларга кўра, Маккага ҳижрат қилганларидан кейин Расули Акрам ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам томонидан биринчи жума намози ижро этилди. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Мадина шаҳрига яқинлашганларида Қабо ном олган Бани Солим Бин Авф қабиласи маҳаллида жума кунининг пешин вақтида хутба ва жума намозини ўқидилар.
Таърих ривоятчиларининг айтишларича, бу ижро этилган биринчи жума намози эди. Бу мавзў Ислом пайғамбари солаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам вужудга келган биринчи фурсатдан фойдаланиб ўтказилган жума намозининг ибодат қилиш ва сиёсий фаризаларининг аҳамиятидан далолат беради. Шуни айтиш жоизки, ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам томонидан биринчи жума намози ўтказилган маҳаллда кейинчалик ҳозиргача мавжуд бўлган масжид қурилди.
Бундан 241 йил илгари милодий 1775 йил декабр ойнинг 16-чисида:
Англиялик аёл-ёзувчи Джейн Остин таваллуд топди. У 42 ёшдан кўп умр кўрмади ва милодий 1817 йилда дунёдан кўз юмди. Аммо бу муддат давомида Англия ва ҳаттоки Европа адабиётида катта таъсир етказди. Хонум Остин романларининг муҳим нуктаси шундан иборат эдиким уша замонда мавжуд бўлган романтизмдан ўзоқлашиши ҳамда ҳиссиёт ва манзараларни тавсиф этишда иғроқ, яъни ҳаддан ташқари жилвалантирарди. У асосан Англиянинг ривожланаётган ўрта қатлам синфи ҳақида ҳикоялар ёзган ва киноядан яхши шаклда фойдаланган эди. Шу ҳол билан Джейн Остиннинг асарлари уша даврда халқ томонидан мунча яхши истиқбол этилмади.
Остиннинг машҳур романларидан “Мағрурлик ва таассуб”, “Ҳиссиёт ва ақл” ва “Эмо” китобларини тилга олиш мумкин.
25 йил бундан илгари милодий 1991- чи йил декабр ойининг 16-чисида:
Қазоқистон мамлакати Шуро ҳукуматининг парчаланишидан кейин ўз истиқлолини қулга киритди. Милодий 17-чи асрда Қазоқистон мамлакатининг аксариятини қазоқ миллати ташкил этарди.Бу миллат муғул ва турк қабилалари аждодларидан ташкил топиб учта катта хонликларга бўлинади.
Аммо аста- секинлик билан 18-чи асрнинг бошида Россия ҳукмронлигига кирди ва милодий 19-чи асрда марказий Осиёнинг бошқа миллатлари билан ислом динини қабул қилди.Коммунистик инқилобидан сўнг Қазоқистон 1920 –чи йилдан бошлаб Шўролар Иттифоқининг 15 республика қаторида қабул қилинди.Охири Шўролар Иттифоқининг заифланиши ва унинг парчаланиши натижасида Қазоқистон ўз истиқлолини қулга киритди.
Қазоқистон 2700 км масоҳатга эга бўлиб Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон мамлакатлари билан чегарадошдир. 1996 йилда Қазоқистон пойтахти Алмаатодан Остона шаҳрига кучирилди.