декабр 19, 2016 15:10 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Жавон ва Мардум Солори газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, бугунги кунларда Америка, Франция, Англия, Германия, Туркия, Арабистон, Қатарнинг раҳбарлари ва Форс кўрфазининг жанубида яшовчи шайхлардан бир неча нафарлари бор куч-қудратлари билан Ҳалабда қолган ва Сурия армиясининг қуршовида қолган бир неча минг нафар террористларни нажот беришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Террористларга бундай кўмак бериш шуни кўрсатадиким, террористлар Ҳалабда ҳузур топган вақтларида ҳам ана шу мамлакатларнинг ҳимоятида бўлишган ва уларнинг лойиҳалари, режалари ҳамда уларнинг ҳамроҳлик қилишлари билан Ҳалабни ишғол этган эдилар. Муҳим бошқа нуқта шундан иборатким, Ҳалабда қолган кўп террористлар одатда Сурия аҳлидан эмаслар. Улар Ғарб мамлакатлари ва бошқа мамлакатлардан Ҳалабга келишган. Бу ҳақиқатларга эътиборга олиб, ҳеч кимга сир эмаским, Америка, Европа, Туркия ва реакцион араб мамлакатларининг раҳбарлари нафақат терроризмга қарши кўраш олиб боришда ёлғон айтишади, балки ўзлари терроризмни ҳимоят этишда пешволик қилишади. Ҳалабни озод этиш кўп паёмларга эга бўлсада, аммо энг муҳим натижаси шундай иборатким, Америка, Франция, Англия, Германия, Туркия ва Араб реакцион мамлакатларининг раҳбарлари нотуғри аксуламаллари билан ўзларини фош этишди ва терроризм билан бирга эканликларини исботлашди.     

                                                ******

Жавон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Америка президентлик сайловларида ютқазган қанот ютқазган кўламини камайтириш учун ҳар қандай воситалардан фойдаланмоқда. Ҳатто Россиянинг дахолат этиш лойиҳасидан фойдаланиб Америкада мавжуд бўлган энг асосий меъёрларнинг обрў-эътиборига путур етказишмоқда. Ҳозиргача собиқаси бўлмаган эдиким, америкалик расмийлар ўз мамлакатларининг энг асосий ҳодисасида бегона мамлакатларнинг дахолат этишидан расмий равишда фикр билдирган бўлсалар. Энди жосуслик идоралари, Америка намояндалари ва президентнинг  ушбу масалани ўртага қуйишлари ва уни тасдиқлашишлари Америкада собиқаси бўлмаган шармандаликни вужудга келтирган. Шундай назарга ташланадиким, сиёсий юқори мартабали даражада бўлганлар президентлик сайловлардан шу даражада зарба кўришганким, Россиянинг дахолат этиши иддаоларини баён этиш лойиҳалари билан президентлик сайловларнинг қадр-қиймати ва обрў-эътиборини савол остига қарор берганларини ҳам тушунишмайди ва агарчи Россия Американинг президентлик сайловларида дахолат этиш иддаосини инкор этган этган бўлсада, аммо сайлов натажаларини ва жараёнини ўз манфаатига ҳал этишда Россия куч-қудратга эга бўлганлигини улар тан олишмоқда.  

                                    ******

Мардум Солори газетаси Англиянинг Эндипендет газетасига таяниб шундай ёзади, Британия ноаниқ ва мавҳум бир экспорт лицензияси остида махфий тарзда Арабистон ва бошқа мамлакатларга қурол-яроқ сотмоқда.  Британиянинг мудофаа саноати ва армияси Британия иқтисодида асосий рол уйнайди ва бир йилда 7, 7 миллиард фунт стерлинг ушбу мамлакатнинг иқтисодига фойда келтиради. Аммо Британия инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан яхши собиқага эга бўлмаган мамлакатларга қурол-яроқ сотади. Бу экспортларнинг кўпида экспорт қилинадиган мамлакатларда инсон ҳуқуқларининг вазъиятини  назарга олмасдан қурол-яроқ сотилади. Арабистон Яман тўқнашувларида муҳим рол уйнагани туфайли кенг танқид остига қарор олган.