декабр 19, 2016 15:19 Asia/Tashkent

Аллоҳ таоло – борлиқдаги турли-туман мавжудотларни бир-биридан афзал қилиб яратган Зот. Ана ўша Зот ушбу ояти каримада одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганининг хабарини бермоқда: «Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик».

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда инсон жисми ва унинг хусусиятлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Аллоҳ таоло инсониятни азиз жисмини гўзал, беқиёс ва мукаммал яратган. Бу ҳақда Қуръони карим  “Тин” муборак  сурасининг 4 – ояти каримасида  “Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.” деб марҳамат қилади. Буни тасдиқловчи бир қанча фактлар ҳам мавжуд:

Аллоҳ таоло – борлиқдаги турли-туман мавжудотларни бир-биридан афзал қилиб яратган Зот. Ана ўша Зот ушбу ояти каримада одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганининг хабарини бермоқда: «Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик».

Аввало, одамнинг шакли, барча аъзоларининг тузилиши азизу мукаррамликдан далолат бериб туради. Бошқа махлуқотларда бу шакл, бу мутаносиблик ва бу каби аъзолар йўқ. Сўнгра Аллоҳ таоло одамни Ўз қўли билан яратиб мукаррам қилди. Ўз руҳидан жон пуфлаб улуғлади. Бундай шарафга ҳеч бир махлуқот муяссар бўлган эмас. Шу боисдан ҳам инсон азизу мукаррамдир.

Аллоҳ таоло яна одам боласини Ўзи берган ақл билан мукаррам қилиб қўйди. Ақли билан инсон бошқа ҳамма махлуқотлардан устун туради. У Аллоҳ берган ақл ила турли тадбирлар қилади, нарсалар ишлаб чиқаради, бошқа махлуқотларни ўз фойдасига ишлатади. Буларнинг ҳаммаси инсонни Аллоҳ азизу мукаррам қилиб қўйганининг намуналаридир.

Аллоҳ таоло одам боласига барча пок нарсаларни ризқ қилиб берган. Уларни санаб саноғига етиб бўлмайди. Одам бу пок ризқлардан тўғри фойдаланиб, уларни берган Зотга шукр қилса, жуда яхши бўлади. Ана шу сонсиз покиза ризқларнинг берилиши ҳам Аллоҳ таоло одам боласини азизу мукаррам қилиб қўйганидандир.

Яъни одам бошқа махлуқотлардан мутлақо афзал саналади. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир.

Аллоҳ таоло инсонни тўла-тўкис қилиб яратиши, уни нуқсонсиз қилиб, ўзига керак бўлган ҳамма аъзолар билан таъминлаб яратишидир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Дарҳақиқат, инсоннинг тузилишига, унинг аъзоларига диққат билан назар солган ҳар бир шахс бу маънони дарҳол фаҳмлаб етади. Бу масалани яхшилаб ўрганган мутахассислар эса инсон вужудида инсон ақли бовар қилмайдиган тўла-тўкислик борлигини тушуниб етиб, Аллоҳга иймон келтирадилар.

Инсоннинг қон айланиши, кўриши, ҳид билиши, фикрлаши, асаби, хотираси ва бошқа томонларини ўрганганлар эса мазкур нарсалардаги тўла-тўкислик ва мутаносибликни кўриб ҳайратга тушади. Шунинг учун ҳам инсонни ўрганиш бўйича АҚШдаги катта илмий марказга қирқ йилдан ортиқ раҳбарлик қилган, дунёнинг энг катта илмий мукофотларини олган киши ҳам «Инсон, ана ўша мажҳул» номли китоб ёзди.

Инсоннинг Аллоҳ таоло томонидан мўътадил қомат ва аъзолар ила яратилганлиги ҳақида, умуман, гапиришнинг ўзи – ортиқча иш. Инсоннинг дунёга келиши ҳақидаги Қуръони Каримда келган маълумотлардан бошқа барча маълумотлар сувнинг устидаги пуфак каби йўқолиб, ўша фикрларнинг соҳиблари қораланиб келмоқда. Илм ривожланган сари инсоннинг пайдо бўлиши ҳақидаги Қуръони Карим ҳақиқатлари яна ҳам таъкидланиб бормоқда.