Эрон матбуотига бир назар
Эрон, Жавон ва Рисолат газеталари
Эрон газетаси шундай ёзади, Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти кеча уч мамлакат Араманистон, Қазоқистон ва Қирғизистон бўйича минтақавий ўзининг 18-чи сафарини Арманистондан бошлади. Терроризм билан қарши кўраш олиб бориш йўллари, минтақадаги нотинчликлар ва минтақада барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлаш ҳақида музокара қилиш ҳамда инжинерлик ва технологик хизмат кўрсатиш молларини экспорт мизонини кўпайтириш, савдо-сотиқ мизонини кўпайтириш, Араманистонга газ экспорт қилиш мизонини кўпайтириш, Арманистондан электроэнергияни сотиб олиш, Эрон газини Грузияга экспорт қилиш заминаларини яратиш ҳамда ҳозирги кунгача Россиянинг мухолифатида бўлган бошқа мақсадларни амалга оширишга сайъ-ҳаракат қилиш ушбу сафарнинг ишчи дастурида киритилган эди. Шунингдек, Қазоқистондан хом уран ва метал импорт қилиш, Қазоқистон билан нефт муомаласини йўлга қуйиш, Қирғизистон билан визани бекор қилиш қилиш ҳақида музокара қилиш, Беллоруссия ва Россия билан бирга Евро Осиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар бўлмиш учта мизбон мамлакат билан ўзаро имтиёзли тарифлар системаси барқарор қолишини таъкидлаш зимнида, мазкур Иттифоқ билан эркин тижорат шартномасини имзолаш мақсадида музокара қилиш ва ниҳоят шимол-жануб каридори доирасида транспорт ва каммуникация бўйича ҳамкорлик қилишни мустаҳкамлаш ушбу сафарда эронлик олий мартабали ҳайатининг ишчи дастурида киритилган мақсадлар жумласидандир.
******
Жавон газетаси шундай ёзади қуролланган гуруҳлар раҳбарлигини ўз зиммасига олган ва жиддий мағлубиятларга юзмаюз бўлган гуруҳ Жабҳатун-Нусра деб номланадиким, бир неча ой олдин ўз номини Жабҳатул-Фатҳуш-Шомга ўзгартирди. Ал-Қоида гуруҳининг суриялик бир шохаси ҳисобланмиш бу гуруҳ нашр этилган аниқ далилларга асосан Сурия жанубида сионистик режим билан жуда яқин алоқада эди. БМТ ташкилоти милодий 2014 йилнинг март ойида бир ҳисоботни нашр этди. Бу ҳисоботда Сурия жанубида қузғалончиларнинг раҳбарлиги Жабҳатун-Нусранинг зиммасига эканлигига ишора этиб, Жабҳатун-Нусра жангарачиларига исроилликларнинг таълим бериш, тиббий, молиявий, маълумот етказиб бериш ва ҳарбий кўмакларни етказиш бўйича аниқ далиллар келтирилади. Ана шу ерда исроилликларнинг сир-асрорларига тушуниб етиш мумкин. Ҳалабда мағлуб бўлишнинг ғам-кулфати шу даражада оғирдирким, исроилликларнинг ҳайратланиш ҳамда гаранг бўлиб қолишлари сабабига айланган ва уларнинг қуллари Фаластинлик ва ливанлик болалар қонига буялгани билан Ҳалабда аёллар ва болаларни муҳофазат этиш учун иддао қилиб, ўзларини бошқаларнинг олдида масхара қилиб қуйишмоқда.
******
Рисолат газетаси шундай ёзади, Анкарада Россиянинг элчиси Андрей Карловнинг террор қилиниши одиий бир ҳодиса эмас! Бошқа таъбир билан айтганда, бу террор аниқ бир мақсад билан содир этилган. Шуниси маълумким, Америка Қўшма Штатлари, Франция, Англия, сионистик режим ва Араб реакцион мамлакатлари ҳам охирги кунлар давомида Ҳалабда мағлубиятга юзмаюз бўлишларидан жуда ғазабланишган. Анкарада Россия элчисини террор қилиш ҳодисасининг вужудга келиши у ҳам бўлса, Ҳалаб такфирий террористлар ёвузликларидан эндигина қуталаётгани бир ҳолда Америка ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатлар томонидан Масквага ошкора огоҳлантириш паёмини етказиш мақсадида амалга оширилган. Бу гал ушбу паём қуполлик ва ёвузлик билан Кремлга етказилди. Бу ҳол билан Владимир Путиннинг огоҳлик билан аксуламал кўрсатиши ва терроризм билан қарши кўраш олиб боришни таъкидлаши ушбу режаларга барҳам берди. Рисолат газетасининг ёзишича, бу террордан бошқа мақсад бу Эрон, Россия ва Туркия муштарак йиғилишини бўзишдан иборат эди. Ҳар ҳолда шундай назарга ташланадиким, кейинги кунлар давомида шароит шундай оддий ҳолатида қарор олмайди ва такфирий терроризмнинг ҳомийлари бўлмиш давлатлар Ҳалабда қулдан бой берган нарсалар ўрнига кенг сайъ-ҳаракатларни амалга оширишлари муқаррар.