Тарихий саналар
милодий 2016 йил декабр ойининг 23-чи куни
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 3-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиул аввал ойининг 23-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 23-чи кунидир.
Бундан 1237 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 201-чи йил рабиул-аввал ойининг 23-чисида:
Саккизинчи имом, Имом Ризо алайҳиссаломнинг азиз сингиллари Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо Қум шаҳрига кириб келди. Имом Ризо алайҳиссаломни Марв шаҳрига сўргун қилганларидан бир йил ўтгач ул ҳазратнинг сингиллари Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо бир неча ёронлари билан ўз акаси билан дийдор кўриш ва ўзининг имом замони билан янгитдан байъат қилиш мақсадида ушбу шаҳарга йўл олди. Йўлда Сова шаҳрига етиб келишди. Аммо у ерда аҳли байтнинг мухолифларидан бир неча нафари ҳукумат маъмурлари билан бирга бўлиб, ҳазратнинг ёронлари билан тўқнашишди ва ушбу уруш жараёнида ҳазратнинг ёронларидан бир неча нафари эса шаҳид бўлишди. Бу ҳодисанинг ғаму-кулфатидан касал бўлган ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо Сова шаҳрида нотинчликларни сезиб шундай марҳамат қилди: "Мени Қум шаҳрига олиб боринглар, чунки отамдан шуни эшитганманки, ул ҳазрат шундай буюрадилар: Қум шаҳри бизнинг шиа мусулмонларнинг маркази ҳисобланади."
Сўнгра Қум шаҳри томон ҳаракат қилдилар. Қум шаҳрининг бузургворлари ул ҳазратнинг келишларини эшитиб, ул ҳазратни кўтиб олиш учун шошилишди ва Қум шаҳрининг халқи муборак қадамларини кўтиб олиш учун ҳаяжон ва меҳр-муҳабатларини изҳор этаётган бир вақтда Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо ушбу шаҳарга кириб келди. Бу бузургвор аёл имомат ва вилоят шаҳрида 17 кун яшади ва кейин дунёдан ўтди.
Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳонинг дафн этилган мазори шиа мусулмонларининг буюк муқаддас маконларидан бири ва Қум шаҳри эса ислом дунёсининг машҳур шаҳарларидан бири ҳисобланади.
Бундан 69 йил илгари ҳижрий-шамсий 1326 йил дей ойнинг 3-чисида:
Эрон астрономи ва солномачиси Зул-Фунун лақаби билан машҳур бўлган Шайх Ҳабибуллоҳ Султонободий Ироқий оламдан ўтди. У шамсий 1239 йил Эрон марказида жойлашган Арок шаҳрида таваллуд топди ва бошланғич таълимотини олганидан сўнг нужум соҳасига боғланиб қолиши сабабли бу заминада фаолият олиб борди.
Зул-Фунун 23 ёшида таълим олиш учун Нажафи Ашраф шаҳрига борди ва ун йил давомида исломий илмлар, айниқса Қуръоннинг тафсирини ўрганди. Сўнгра у Эронга қайтди ва илмий ва исломий марказларида дарс бериш билан шуғулланди. Агарчи Ҳабибуллоҳ Зул-Фунун фиқҳ, ҳадис ва араб адабиётини урганган бўлсада, аммо риёзиёт ва нужумга катта эътибор қаратарди. У ойнинг ҳаракат қилиш ҳақида янги кашфиётни қўлга киритди ва кубнинг мутаносиблиги ҳақида янги назарияларини тақдим этди. Бу заҳматкаш астроном муддатлар давомида Эроннинг тақвимини ижод этган эди. Ҳамда араб ва форс тилларида шеър айтарди. “Ойнинг ҳаракатланиши ”, “Зул- Фунуннинг йилномаси” ва Қуръоннинг тафсири ҳақида китоблар Ҳабибуллоҳ Зул-Фунун мерос қолдирган асарлар ҳисобланади.
Бундан 63 йил илгари милодий 1953 йил декабрь ойининг 23-чисида:
Совет иттифоқининг махфий хавфсизлик идорасининг раиси ва Сталин ҳукумати даврида иккинчи шахс бўлмиш Лаврентий Павлович Берия коммунистик партиянинг усулларидан чалғиниш ва давлатга қарши фитна-найранг уюштириш сабабли муҳокама ва ўлимга маҳкум этилди. Сталин Совет Иттифоқи раҳбари бўлган даврида, Берия дастури билан кўп инсонлар қатл этилди ва коммунистик партия ва қизил армия ичида қонли тозалаш жараёнлари амалга оширилди. Бундай сайъ-ҳаракатлар натижасида Совет Иттифоқида ваҳшатли ва оғир фазо вужудга келди. Сталиннинг ўлимидан кейин ушбу мамлакатнинг янги раҳбарлари дастури билан Берия қулга олиниб, муҳокама этилиб, ўлим жасосига маҳкум этилди.
Бундан 28 йил олдин ҳижрий-қамарий 1410-чи йил рабиул-аввал ойининг 23 -чисида:
Машҳур олим Оятуллоҳ Мирзо Жавод Оқо Теҳроний вафот этди. У ҳижрий-қамарий 1322 йилда Теҳронда мазҳабий оилада таваллуд топди. Ва ўзининг бошланғич маълумотини олганидан кейин диний илмларни ўрганиш учун аввалида Қум ва кейин Нажаф шаҳарларига сафар қилди. Теҳроний ушбу икки муқаддас шаҳарларда буюк олимлар олдида таълим олди ва Эронга қайтиб келганидан сўнг шу тартибда илмни касб этишни давом этди. Мирзо Жавод Оқо Теҳронийнинг муҳим хусусиятларидан бу зоҳидлик, тақводорлик ва Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтларига қизиқиши эди. Оятуллоҳ Теҳроний ёзган асарлардан "Оини зиндаги",яъни "Ҳаёт низоми" ва "Мизонул-Матолиб" китобларига ишора этиш мумкин.