Тарихий саналар
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод ойининг 7-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 23-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил июль ойининг 28-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод ойининг 7-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 23-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил июль ойининг 28-чи кунидир.
Бундан 266 йил илгари милодий 1850-чи йил июль ойининг 28 -чисида:
Германиянинг мусиқашуноси ва компазитори Иоган Себастиан Бах 65 ёшлигида вафот этди. Бах ёшлигида мусиқани ўрганишни бошлади ва зудлик билан ўз истеъдоди ва маҳоратини ушбу заминада ошкор этди. Бах яратган кўп милодиялар мазҳабга қизиқиши ва мойиллиги туфайли диний мазмун ва ранг-тусга эгадир. Шунинг учун у мазҳабий бир компазитор унвонида милодий 18 асрда машҳур бўлди. Бах Германия мусиқасининг ривожланиши ва мукаммал бўлиши учун муҳим рол уйнади ва ҳатто мусиқани ўрганиш йўлида ўз кўзидан маҳрум бўлди. "Ибодат ва қўшиқлар" унинг асарлари жумласидан ҳисобланади.
Бундан 137 йил муқаддам милодий 1878-чи йил июль ойининг 28-чисида:
Россия, Германия, Франция, Англия ва Австрия мамлакатлари намояндалари ўртасида бўлиб ўтган конгресснинг якунида Берлиннинг таърихий шартномаси ушбу ном билан имзоланди. Берлин конгресси Германиянинг уша вақтдаги бош канцлери Бисмарк истак-хоҳиши билан ташкил этилди. Бу шартноманинг имзоланиши билан Германиянинг ҳарбий ва сиёсий қудрати ўз авжига етди ва Германияни кенгайтириш учун бўлган тамоюллар заминасини вужудга келтирди. Ҳақиқатан ҳам милодий 1878-чи йилда Берлин шартномасининг имзоланиши биринчи жаҳон урушини вужудга келиши учун заминаларни яратиш омиллардан бири эди.
Бундан 102 йил олдин милодий 1914 йил 28 июл куни биринчи жаҳон уруши арафасида Австрия императорлиги Сербиянинг валиаҳдини ўлдирилиши баҳонаси билан Сербия давлатига уруш эълон қилади. Лекин, ушбу уруш эълон қилинишининг асл сабаби бошқача бўлган. Австрия давлати томонидан Сербиянинг ички ишларига аралашуви натижасида, Сербия халқи Авсрияга нисбатан қаршилик кўрсатиб қўзғолон кўтаради. Биринчи жаҳон урушида Германия, Австрия ва Усмонийлар мамлакати бир фронтда бўлишган Россия, Франция, Англия, Сербия давлатлари эса муқобил қанотда бўлишган.