декабр 25, 2016 15:14 Asia/Tashkent

Рисолат, Жавон ва Жумҳурии исломи газеталари

Рисолат газетаси шундай келтиради Ол-Халифа режими Баҳрайн халқи ўртасида қавмий фитна-найрангларни ижод этиш ва қиёмни эса махсус гуруҳга боғлашга сайъ-ҳаракат қилди, аммо бу ишни амалга оширолмади. Кейин қиёмни Баҳрайндан ташқарида бўлган омилларга нисбат беришга ҳаракат қилиб, мухолифларни қийноққа солди. Аммо ноумид бўлиб қолган вақтида эса Баҳрайннинг миллий ва диний раҳбарларига ҳужум қилди. Айримларини қамоққа ташлади ва айримларини эса, жумладан Оятуллоҳ Исо Қосимнинг фуқаролигини бекор қилишга ҳаракат қилди.  Мақсад Баҳрайн халқини Оятуллоҳ Шайх Исо Қосимдан узоқлаштиришдан иборат эди. Аммо бундай қупол ва уйламасдан амалга оширилган ҳаракатлар бу режимга тезкари натижаларни олиб келди. Чунки халқ ўз раҳбарини ҳимоят этишда жиддий устуворлик кўрсатишди. Ол-Халифа Шайх Қосимнинг халқ ўртасидаги ўрни ва қозонган меҳр-муҳаббатидан ғафлатда қолган эди. Ҳақиқатан ҳам баҳрайнликларнинг устувор тўришлари ва Оятуллоҳ Шайх Исо Қосимдан жиддий ҳимоят этишлари агар Шайх Исо Қосимга қарши бирон бир душманлик содир этилса Америка ва Англия учун уларнинг манфаатлари хатар остига қарор олади деган паём эди. Режимнинг бундай сайъ-ҳаракатлари Форс кўрфази хавфсизлиги барқарорлигининг манфаатига эмас ва Ол-Халифа яхшиси Баҳрайн халқининг ҳақиқий истак-хоҳишларига эътибор қаратиши ва гихгижлантирувчи сайъ-ҳаракатлардан қул тортиши лозим.  

                                     ******

Жавон газетаси Путин ва Трампнинг ядровий куч-қудратларини кенгайтириш бўйича қилган таъкидларига ишора этиб шундай ёзади, шундай эҳтимол борким, барча можаролар ядровий рақобатларнинг янги даврига кириш ўрнига ушбу икки мамлакат ўртасида қандайдир ёзилмаган сиёсий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка айланиши мумкин. Шунга эътибор қаратиш лозимким, демократлар Америка президентлик сайловларида Россия хакерлик аралашуви лойиҳаси билан ўзига хос бир кескинликни бу ҳақда ижод этишди. Бу кескинлик шу даражага етдиким, ҳатто Обама ўз президентлигининг охирги кунларида ҳам ушбу можарога кириб қолди ва бу можарони текшириш дастурини берди. Путин таблиғотий ушбу фазо баробарида Обама ва демократларга “ахлоқсиз ютқазувчи” бўлмасинлар деб айтди. Путиннинг бундай аксуламал кўрсатиши агарчи президентлик сайловларида Россия хакерлик аралашуви бўйича Америкада вужудга келган тортишувлар мизонини камайтиролмасада, аммо ядровий рақобатларга қайтиш  учун таблиғот олиб бориш эса вазъиятни ўзгартириши мумкин. Шу сабабдан бу таблиғотни уша даврга ҳақиқий қайтиш ўрнига демократларнинг ўз мағлубиятларини бундай ахлоқсизликча оқламасликлари учун Россия хакерлик аралашуви бўйича демократларнинг   можаролари деб талқин этиш лозим.

                                      ******

Жумҳури Исломи газетаси “Масеҳий ҳукмдорлар Исо Масеҳ таълимотларига қарши” унвони остида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида  шундай ёзади, ҳақиқатан ҳам Америка, Англия, Франция ва ҳатто Германия ёвойи террористлар ва жинояткор режимларга ўзларининг ҳалокатли уруш воситаларини сотишларини оқлаш учун нима баҳоналарни келтиришмайди ва уларнинг жузиётлари ошкор бўлганида эса сукут сақлашади. Бугунги кунда ҳатто Америка ҳалқи ҳам қурол-яроқларни ошкора ва эркин сотишдан ҳаяжон, изтироб ва хавотирланишга юзмаюз бўлишган. Аммо қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи кампаниялар бу жараён давом топишини талаб этишади ва ҳатто сиёсатчилар ва давлат расмийлари ҳам зарар етказувчи бу тижоратни бартараф этишга қодир эмаслар.   Ҳазрат Исо Масеҳ алайҳиссалом валодат топган кунида инсоният жамиятига бундай жиноятларни юклатган ва юклатаётган шахсларнинг ёвузликларидан дунё аҳли амонда қолиши учун Ҳазрат Исо Масеҳ алайҳисаломнинг таълимотлари унинг юлдошлари томонидан яна бир маротаба туғри дарк этилиши ва амалда татбиқ этилиши лозим.