Таърихий саналар
Таърихий саналар
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод ойининг 8-чиси
Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил шаввол ойининг 24-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июл ойининг 29-чи кунидир.
Эрон таърихида мурдод ойининг саккизинчи куни Шайх Ишроқ номи билан машҳур ориф Шайх Шаҳобиддин Суҳравардийнинг шаҳидликка етган кунини улуғлаш деб тайинланган. Шайх Ашроқ тахаллуси билан машҳур бўлган Абулфутуҳ, ҳаким, файласуф, ёзувчи, мутакаллим Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий ҳижрий-қамарий 549 йил Занжон атрофида жойлашган Суҳравард шаҳрида таваллуд топди. У фиқҳ усули ва ҳикмат илмини ўрганганидан кейин ҳикмат ва фалсафа илмида пешволик қилди. Ва зийраклилиги, хотирасининг қучли бўлиши ва эзгў қарашга эга бўлиши туфайли ўз замонининг кўпгина илмларида устодлик даражасига етди. Суҳравардий кўпгина мавридларда аввалгиларнинг фикрларига хилоф тарзда фикр баён айлаб, эрон ҳикматлари ва зардуштий динининг атамаларидан фойдаланганлиги сабабли диний мутаассиблар томонидан динсиз деб эълон қилинди ва Ҳалаб уламоларининг назарига биноан уни қатл этишга буйруқ беришди. Охири уни ҳижрий-қамарий 587 йилда 38 ёшлигида қатл этишди.. Суҳравардий араб ва форс тилларида кўпгина асар ёзиб мерос қолдирган. "Мантиқут-Талвиҳот", "Ал-Муқовимот", "Ҳикматул-Ишроқ" каби асарларни араб тилида ва "Рўзе бо жамоати Суфиён" , "Ақли сурх" ва "Партавнома " каби асарларини эса форс тилида ижод этган. Суҳравардий "Ҳикмати Ишроқ"-ни янгитдан жонлаштирди ва камолотга етказди. "Ҳикмати Ишроқ"-да сайру сулук фақат фикрнинг маҳсули эмас, балки завқни тарбия бериш ва ҳидоят этиш зимнида вужудга келади. Мулло Садрои Широзий ва Ҳож Мулло Ҳодий Сабзаворий Суҳравардий ақидаларидан баҳраманд бўлиб, ҳикматни баён этиш ва тақдим этишда ундан кўп фойдаландилар.
59 йил бундан илгари милодий 1957 йил июл ойининг 29-чи кунида:
Халқаро Атом энергетика агентлиги ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан таъсис этилди. Бу агентликни ташкил этишдан мақсад ядровий энергетикадан тинч йўлда фойдаланишга кафолат бериш мақсадида фаол атом электростанцияларнинг устидан назорат этиш, шунингдек ядровий ва оммавий қирғин қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва ҳарбий мақсадлар учун ундан фойдаланишни олдини олиш эди. МАГАТЭ ташкилотининг қароргоҳи Венада жойлашган.
37 йил олдин шу куни, милодий 1979 йил 29 июлда германиялик мутафаккир, файласуф ва жамиятшунос Герберт Маркузе оламдан ўтди. У милодий 1898 йил 19 июлда Берлинда туғилган. Маркузе Германияда фашистлар қудратни ўз қўлларига олганларидан сўнг Америкага кўчди. У ўзини марксист деб ҳисобларди, лекин шўролар марксизмини қуриқ, қўпол ва эгилмас деб даҳоларди, чунки марксистлар қўп танқид қилинарди. "Равиш ва тамаддун" ва "Инқилоб ё ислоҳ" каби асарлар Маркузе қаламига мансубдир.