Исломий инсон ҳуқуқлари
Ҳар бир кишининг самимий ва содиқ дўсти бўлса, шак шубҳасиз, у кучли таянч ва қувватлашларга эгадир. Донишмандларнинг ақидаларига кўра, дўст топишнинг асосий йўли ё буюк рамзи улфатлик, меҳрибонлик ва очиқ юзга эга бўлишдир.Фақат соғлом руҳ, мустаҳкам иймон ва яхши ахлоққа молик бўлган кишилар билан дўстлашиш яхшироқдир.
Ҳаётимизда дӯстларнинг ӯрни катта. Яхши дӯстга эга бӯлиш инсоннинг мушкулотларини енгишига кӯмаг этиб, унинг хурсандчилигида биргаликда бӯлиши қувончига янги қувонч бахшида этади.
Нега инсон дӯст сӯҳбатига интилади? Жамиятнинг бир аъзоси бӯлганлиги сабабли ё муошират ила жамиятдаги ҳодисаларни ӯзлаштириш учун?
Дӯстлар орасидаги муносабатни уларнинг бир-биридан ранжишлари совутиши мумкин. Одамлар чин дӯстлари билан самимй муносабатда бӯлиб, баъзида уларнинг хотирини ӯзи сезмай ҳам ранжитиши мумкин.
Айрим тажрибалар кўрсатмоқдаки, дўстлар ва тенгдошлар гуруҳлари ҳам бир бирларига таъсир кўрсатишлари мумкин.
Дўстликнинг ҳам ўзига хос маданият,удум ва мажбуриятлари бор. Дўстларнинг муносабат ва муошират масаласи жамиятнинг муҳим мавзӯларидан бири ҳисобланади.Бу масала,айниқса ёшлар учун жуда муҳим ҳисобланади.
Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) дўстлар билан бўладиган муносабат ва муомалага катта аҳамият бериш билан биргаликда, дўстликни мустаҳкам ришталар билан боғлаб, устиворлик билан давом эттиришни муошаратнинг асосий усулларидан ҳисоблаб, шундай буюрганлар: Ҳар вақт сизлардан бирон киши биродарини яхши кўрса, бу борада унга айтиши лозим. Зеро шу нарса улфат ва дўстликнинг боқийлиги бўлади.
Ҳакимлар ва донишмандлар дўстликни сақлаш бобида кўплаб тавсиялар бериб, бу каби хислатлар инсонни зийнати эканлигини таъкидлашган.
Ҳар бир кишининг самимий ва содиқ дўсти бўлса, шак шубҳасиз, у кучли таянч ва қувватлашларга эгадир. Донишмандларнинг ақидаларига кўра, дўст топишнинг асосий йўли ё буюк рамзи улфатлик, меҳрибонлик ва очиқ юзга эга бўлишдир.Фақат соғлом руҳ, мустаҳкам иймон ва яхши ахлоққа молик бўлган кишилар билан дўстлашиш яхшироқдир.
Кишининг тақдирлари ва ҳаётларида дӯстлик катта таъсир етказади. Ҳар бир ёш киши ӯз шахсияти ташаккулланиш пайида дӯст интихобида диққат қилиши лозим. Моддий масалалар кийим-кечак сотиб олишда диққат қилгандек, дӯст танлашда ҳам шундай диққат қилиш лозим. Исломий ривоятларда ҳам дӯст танлаш масаласига катта аҳамият берилган.
Дўстга эга бўлиш яхши албатта. Лекин ҳақиқий дўстни танлаш унчалик осон иш эмас.
Дўстликлар орқали кўплаб тажрибаларга эга бўлиш мумкин ва айнан ушбу тажрибалар инсонларнинг камолотга етиш даврида огоҳлик билан яхши дўстга эга бўлишларига кўмаклашади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ёшлик давридан бошлаб дўстлашиш ва дўстнинг қадрига етиш ва ушбу заминада тенгдошлар ўртасида бўладиган айрим таъсир ва рақобатлар бошланади.
Дўстлар ўзларига жалб қилиш қудратига эгалар ва бир бирларига таянч нуқтаси ҳисобланишади. Одамлар учун дўстлик давраларида бўлиш муҳим аҳамият касб этади ва уларнинг шахсият бўлиб шаклланишлари учун катта ижобий таъсирга эга бўлишлари мумкин.
Баъзиларнинг айтишича, гўзал хулқ – одамларга яқин бўлиш ва уларда содир бўладиган ёмонликлардан четда туриш экан. Инсон гўзал ахлоқли бўлса, ишлари юришади, инсонлар билан муомала ва муносабати яхши йўлга қўйилади. Бошқаларга ҳам фойдаси етади. Бошқаларнинг бахтга етишига сабаб бўлади. Ёмон хулқли инсон эса бошқаларнинг хафагарчиликларига, жамоат тартибининг бузилишига сабаб бўлади. Бир қанча келишмовчиликларни, ҳатто нотинчликларни юзага келтиради. Инсон ишончдан иборат. Яъни: ишончи яхши бўлса, яхши ишларга ишонса – яхши инсон; ишончи ёмон экан, демак, ёмон инсон бўлади.
Ўтказилган тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, кишилар феъл атворларини ижобий баҳолаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини тасдиқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш кишиларнинг ўзларига бўладиган ишонч ва эътимодни кучайтиради.