апрел 18, 2017 12:49 Asia/Tashkent

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ўз онаси тарбиясини олган, унинг ғамхўрлиги, шафқатини ҳар қадамда ҳис этиб турган болалар бутунлай ўзларини жамоат ишига бахшида қилиб, фарзанд­ларидан узилиб қолган оналарнинг болаларига қараган­да соғлом, ақлли, тарбияли ва кўнгилчан бўлиб улғайишар экан.

Ислом дини оила ва оилавий муносабатларга таважжуҳ кӯрсатиб, унинг ҳар би аъзоси учун махсус ҳуқуқ-бурчлар таинлаган. Бу орада фарзанд инсоннинг оилавий  ҳаётининг лаззатбахш самарасидек танилиб, у ҳам ӯзига хос ҳақ-ҳуқуқларга эгадир.

Соҳа мутахассислари фикрига кӯра ҳар ким фарзанди солиҳ, соғлом ва келажакда жамиятнинг фаол бир аъзосидек бӯлишини истаса унинг тарбиясини туғилшидан йӯлга қӯйиш зарур деб билишади. Баъзилар эса фарзанд тарбиясини 3 ёшдан бошлаш зарур деб фикр билдиришган.

Аммо ислом динида бола тарбияси анча илгарироқ, яъни келажак ота-она турмуш ӯртоғини танлаш замонида бу ҳақда ӯйлашга ундайди. Келажак ота ӯз фарзанди учун муносиб она танламоғи зарур. Бўлажак она соғлом, дину диёнатли, солиҳа, гӯзал тарбияли бўлмоғи хонадонда барака омилидир.

Бўлажак онанинг емиши ҳалол, пок бўлиши, у ҳамиша тоза, покиза юриши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб туришининг туғилажак фарзанднинг келгусида яхши тарбияли, одобли, эътиқодли, чин инсон бўлиб камолга етишида катта фойдаси бор. Ҳатто замонавий тиббиёт ҳам она ҳомиладорлик чоғида кўпроқ қандай кайфиятда бўлса, буларнинг ҳаммаси болага ҳам кўчишини исботлаган.

Масалан, ҳомиладорлик чоғида кўп асабийлашган, бошига бирор ғам, мусибат тушган аёлларнинг фарзандлари инжиқ, серзарда, йиғлоқи бўлиб туғилиши кўп марта кузатилган.

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ўз онаси тарбиясини олган, унинг ғамхўрлиги, шафқатини ҳар қадамда ҳис этиб  турган болалар бутунлай ўзларини жамоат ишига бахшида қилиб, фарзанд­ларидан узилиб қолган оналарнинг болаларига қараган­да соғлом, ақлли, тарбияли ва кўнгилчан  бўлиб улғайишар экан.

Она фарзандга меҳрибонлик кўрсатиб, уни турли азият берадиган нарсалардан сақлаган ҳолда вақтида озиқлантириб, ювиб-тараб, тоза кийинтириб, шамоллаб қолишига йўл қўймай, уни парвариш қилишда эринчоқлик ёки дангасалик қилмай доимо ҳушёр ва ундан хабардор бўлиши зарур.

Оналар шунингдек фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш пайдо қилиб, ўқиб ўрганиб маълумот ҳосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Дарҳақиқат, фарзанд тарбияси борасида оилада онанинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Фарзандга меҳр деган улуғ туйғуни онадан бошқа ҳеч ким бера олмайди.

Боланинг келажакда қандай  инсон бўлиб улғайиши кўп жиҳатдан оналарга, уларнинг қандай тарбия бериш­ганига, ҳатто болаларига қай даражада меҳр кўрсатиб, эркалаганларига боғлиқ. Шундай бўлгач, болангизнинг баркамол дунёга келиши, яхши инсон бўлиб улға­йишини истасангиз, онасининг емишига, кайфия­тигаэътибор қаратинг.

Фарзанд -  инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир.

Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар “жаннат райҳонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради.

 Фарзанднинг камол топишида, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарор бўлишида, эр-хотин яъни, ота-она муносабатларининг ўрни беқиёсдир. Оилада бир-бирини тушуниб, қўллаб-қувватлаб яшаётган эркак ва аёл албатта, фарзандлари келажагига эътиборсиз бўлмайди.