апрел 12, 2017 13:03 Asia/Tashkent

Динимиз Ислом таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас нарса ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг ғишти, бир бўлагидир. Агар бинонинг ғиштлари соғлом бўлса, бино ҳам мустаҳкам бўлади, акс ҳолда бундай бино емирилиш ва қулаш хавфи остида қолади.

Исломий тизимда оила муҳим ӯринга эга бӯлиб, уни ҳартомонлам муҳофаза этиш учун унинг ҳар бир аъзосига алоҳида таважжуҳ қилган. Исломий ҳуқуқлар тизими на фақат шахсий ва ижтимоий жанбаларда, балки оила муҳитидаги муносабатларда ҳам катта таъсир етказади. Оила муҳим ижтимоий бир тизим бӯлиб, унинг асосини ота-оналар ташкил этишади.

Ислом дини шундай мукаммал бир динки инсонлар орасидаги муносабатларга махсус аҳамият берган. Шунингдек ислом дини нуқтаи назардан одамлар бир-бирлари тӯғрисида ҳақ-ҳуқуқ ва вазифалари ҳам бӯлиб, унга қараб амал қилишга тӯғри келади.

Динимиз Ислом таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас нарса ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг ғишти, бир бўлагидир. Агар бинонинг ғиштлари соғлом бўлса, бино ҳам мустаҳкам бўлади, акс ҳолда бундай бино емирилиш ва қулаш хавфи остида қолади.

    Айнан шунинг учун динимизда оила масаласига бениҳоя жиддий эътибор қаратилади, унинг мустаҳкамлиги, эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат давомийлигини таъминлаш учун динимиз Ислом ўзига хос қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Оилавий ҳаётнинг асосий ташкилотчилари ва аъзолари бўлмиш эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос бурч ва вазифаларни юклаган, бир-бирларига нисбатан ҳақ ва ҳуқуқларни белгилаб берган.

Агар эр ва хотин мазкур қоидаларга амал қилишса, бир-бирларига нисбатан зималаридаги бурч ва масъулиятларини ҳис қилиб, сидқидилдан адо этишса, бундай оила бахт ва саодат қасрига айланади. Бундай намунавий оилада туғилган фарзандлар ҳам гўзал тарбия топадилар ва келажакда улардан жамиятга фойдаси тегадиган буюк инсонлар етишиб чиқади. Бордию, оила бошлиқлари яъни эр ва хотин бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуқларини танимасалар, балки, уларни поймол қилсалар, табиийки, ундай оилада тинчлик ва хотиржамлик бўлмайди, ўзаро меҳр-муҳаббат завол топади ва оила пароканда бўлиш ва парчаланиш хавфи остида қолади.

    Шу боис ҳам динимиз эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос ҳуқуқлар ато этиб, маълум мажбуриятларни ҳам юклаган. Мазкур ҳуқуқларнинг баъзилари эр ва хотин ўртасида муштарак бўлса, баъзилари эрга тегишли ва яна баъзилари хотиннинг ўзига тегишли бўлган ҳуқуқлар ҳисобланади.

Аллоҳ и зулжалол Ўзи ирода қилган пайтда тупроқдан Одамни яратди ва унга Ўз ҳузуридаги руҳдан жон пуфлаб, уни Ўзининг ердаги ўринбосари қилди.

Сўнгра Одамнинг жуфтини яратди ва уларнинг икковидан ер юзига эркак ва аёлларни тарқатди.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт ҳолда эркак ва аёлдан иборат қилиб яратганда уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшаб, ўзларидан зурриётлар қолдиришларини ҳамда айни шу йўл билан дунёнинг обод бўлишини ва Одам сулоласининг қиёмат қоим бўлгунча ҳалол-пок йўл билан давом этиб боришини ирода қилди.

Қуръони карим нисо муборак сураси 1 ояти каримасида бу борада келган:

“Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!”

Эр ва хотин турмуш қуриб, жисмонан бир-бирига яқинлашгани билан қалбан яхшилик бу бошқа нарса. Бу яқинликка эришиш учун унга интилиш, қизиқиш ва яқин одами билан доимо суҳбатда бўлиш, суҳбат орқали уни ички дунёсига кира олиш керак. Бу муносабатлар қизиқувчан, эркин ва тенг ҳуқуқли инсонлар орасида пайдо бўлади.