апрел 29, 2017 13:00 Asia/Tashkent

Оиладаги муносабатларни сақлаш йӯлларидан яна бири бу қариндош уруғлар ва дӯстлар билан яхши робитада бӯлишдир. Оила сатҳида бӯлган кишилар билан яхши муносабатда бӯлиш ва уларнинг маслаҳатлари ва тажрибаларидан фойдаланиш оила мустаҳкамлигига ӯз ҳиссасини қӯшади.

Исломий таълимотларда оилага махсус таважжуҳ қилинган бӯлиб, унинг ҳар бир аъзоси учун махсус  ҳуқуқ-бурчлар таинланган. Бу орада қариндош- уруғлар билан муносабатда бӯлиш ҳам муайян бир тартиб-низом асосида йӯлга қӯйилади.  

Оиладаги муносабатларни сақлаш йӯлларидан яна бири бу қариндош уруғлар ва дӯстлар билан яхши робитада бӯлишдир. Оила сатҳида бӯлган кишилар билан яхши муносабатда бӯлиш ва уларнинг маслаҳатлари ва тажрибаларидан фойдаланиш оила мустаҳкамлигига ӯз ҳиссасини қӯшади.

Қариндош –уруғлар билан муомала қилганда қуйдаги одоб шартларига риоя этиш  лозим бўлади.

Қариндош уруғлар билан дўстлик, алоқа ватез-тез хабар олишни одат қилиш; молу дунёси билан қариндош-уруғларга ёрдам бериб туриш; хурсандчилик ва ғам-ташвишларида уларга шерик бўлиш;  ёрдам зарурати туғилганда қўлдан келганича ёрдаминги аямаслик; қариндош уруғлар қанча жафо қилсалар ҳам, жавобини вафо билан қайтариш; уларнинг душманлари билан муроса қилмаслик,молига қасд ва таъма қилмаслик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндош-уруғчилик алоқаларини узувчи кимса жаннатга кирмайди», деганлар (Мутаффақун алайҳ).

Ким бой бўлиб, камбағал қариндошларидан такаббурлик қилиб алоқани узса, уларга хайр-эҳсон қилмаса, мазкур ҳадиси шарифдаги таҳдид унга ҳам тааллуқли бўлиб, у жаннатга киришдан маҳрум бўлади. Магар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиб, қариндошларига эҳсон қилганлар бундан мустасно.

Киши агар фақир бўлса, қариндошларини зиёрат қилиш, ҳолларидан хабар олиш билан алоқани боғлаш керак. Зеро, қариндошлар билан алоқани боғлаш буюрилган. Бу иш иймондандир.

Дўстлар, қўшнилар, ҳамкасабалар орасидаги ва оиладаги илиқ муносабатлар инсоннинг нафақат руҳиятига, балки соғлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, унинг бахтли ва узоқ умр кўришига сабаб бўлади.

Қуръонда, қариндошларнинг бир-бирларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари зикр қилиниб: “Яқин қариндошларнинг ҳақини адо қил” дея марҳамат қилинган. Ўзининг яқин ва узоқ қариндошлари ҳолидан хабардор бўлиб турадиган, агар беморлари,кексалари бўлса ёрдам берадиган кишигина ҳақиқий мусулмон ҳисобланади. Дарҳақиқат, қариндош-уруғлар ўртасида бир-бирларига нисбатан раҳм-шафқат ришталари мавжуд бўлса,бутун жамият ичида ҳам шундай ришталар ривож топади. Натижада орадан шафқатсизлик,худбинлик,зулм ва такоборлик йўқолади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Демак,қариндош-уруғлар бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилсалар,жамият муҳити соғлом бўлади. Чунки ,жамият оилалар,қариндош-уруғлардан ташкил топади.

Бу улуғ таълимотлар инсопарварлик ғояларига асосланади. Ислом дини инсонни имонли,ахлоқли,маърифатли бўлишига ундайди. Инсон манфаатига путур етказадиган ва жамиятни таназзулга етакловчи барча ёмон иллатларни қоралайди. Инсонни тўғриликка,ҳалолликка,покликка,ўзаро ҳурматга чақиради. Зеро ана шундай фазиатлар орқали инсоннинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинади. Шунингдек, барча ер юзидаги халқлар билан ҳамкорлик қилиш шариати исломнинг олий мақсадидир.

Оилада шахслараро муносабатлар маданиятининг шаклланганлиги оила аъзоларининг жамиятда ўз ўрнини, қадрини топишга ўз истак ва қобилиятларини рўёбга чиқаришга имконият яратади. Агар унда оилавий муносабатлар етарли даражада шаклланмаган бўлса ёки шаклланмаса унда турли муаммолар ва низолар шаклланади. Оилада тотувлик йўқолади ва унда нохуш психологик муҳит ҳосил бўлади. Оила аъзолари жамиятда ҳам ўз ўринларини топа олмайдилар. Энг муҳими шуки, бундай ҳолат фарзандлар камолотига ҳам салбий таъсир кўрсатади.Албатта ҳама ҳам оилада тинч-тотув яшашни орзу қилади. Кӯплаб оилалар нима қилиб, эр-хотин орасига совуқлик тушмаслиги ҳақида ӯйлашади. Мутахассислар фикрига кӯра, бундай совуқликларни бартараф этиш йӯлларидан бири, бу бир-бирга нисбатан серталаб бӯлмасликдир..  Шунингдек турмуш тарзини ӯзгартириш, бир-бири билан сӯҳбатлашиб, муаммони ҳал этиш ҳам орадаги совуқликни кӯтаради.