декабр 28, 2016 15:24 Asia/Tashkent

Такфир ва террор

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Жиҳодчи салафийлик тафаккурига таъсир ўтказган Мисрдаги бошқа гуруҳлардан яна бири “Миср исломий жамоати”дир. Ушбу гуруҳнинг жиҳод манифестини Абдусалом Фараҳ исмли шахс ёзган. У милодий 1979-йилда “Алфаризатул-ғойиба” номли китобида жиҳодни унутилган фарз унвонида кўтариб чиқади ҳамда жиҳод гуруҳи ва “Миср исломий жамоати” ўртасида бирлашув яратади. Бунинг натижасида Мисрнинг учинчи президенти Анвар Содот террор қилинади. Бироқ Саййид Қутб ва Абдусалом Фараҳнинг қарашларида мазҳаблараро ихтилоф ва жанжаллар мавжуд эмасди ҳамда ўша пайт кўпчилик халқ ва уламолар турли ақийдаларга эга бўлганликлари сабаб, бу иккала шахс ҳужумга учрамасди ёки қатл этилмасди.

Жиҳодчи салафийликдаги чалғинишлар ушбу жараён такфирчи салафийлар мақсадининг хизматига киргач бошланади. “Ал-Қоида” ва “Ҳизбуттаҳрир”га ўхшаган ташкилотлар кофирларга қарши жангларни бошлаш билан бирга дин ичидаги ақийдаларга асосланган курашларга ҳам кириб кетишади. Ушбу чалғинишлар тақрибан Афғонистоннинг Шўролар Ҳукуматига қарши урушидан кейин бошланади ва вақт ўтиши билан ўзининг ихтилоф ва жанжалга асосланган ақийдавий томонларини кучайтираверади. Натижада, салафийларнинг мутаассиб ва такфирчи гуруҳларининг воситасига айланади. Шу сабабдан, тарихнавислар жиҳодчи салафийликни Саййид Қутб тафаккурининг чалғиган шакли деб аташади.

Тунислик мутафаккир Абдулатиф Ҳармосий ушбу чалғинишлар кўламларини шундай баён қилган:

“Жиҳодчи салафийлик ўзининг фаолиятлари натижасида ислом уламолари ўртасида кенг тарқалган ва исломни икки қисмга, яъни ислом ва куфрга бўлувчи таъриф нафақат ҳеч қандай эътиборга эга эмас, балки мусулмонлардан бўлган катта тоифани ҳам ислом доирасидан ташқарига чиқаради. Бошқа томондан эса, улар айни ҳолда ўз фаолиятларига тўлиқ шаклда сиёсий тус беришган ва уларнинг курашиш усуллари жиҳоддир. Буни оқлаш учун, улар ўз мухолифларига кофир ва муртад ҳукмини чиқаришга мажбурлар.”

Исломий мамлакатларда етакчи террорчи гуруҳ бўлмиш “Ал-Қоида”дан илдизланган гуруҳлар жиҳодчи салафийлик қаторида ўрин топишган. Мазкур мамлакатлардаги энг оғир жиноятларни ушбу оқимга тегишли гуруҳлар содир этишмоқда. Алжазоирдаги “Алжамоатул-муслиҳа” ҳамда “Салафийликка даъват ва жанг жамоати”га ўхшаган гуруҳларнинг қотиллик ва оғир жиноятлари ислом оламида барчага маълум бўлган. Сумалидаги “Ёш мужоҳидлар” гуруҳининг ҳамда Рафаҳдаги “Жунди Ансоруллоҳ” гуруҳининг фаолиятлари халқаро миқёсда тарқалган “Ҳизбуттаҳрир” номли жиҳодчи салафийликнинг намунаси ҳисобланишади. Мисол тариқасида, “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги тармоғи раҳбари бўлган Зарқовий дастлаб америкалик ва ғарблик ишғолчиларга қарши курашни бошлайди ва кейинчалик эса шиа ва айрим аҳли суннатни таҳдид қилишга киришади. Ироқ кўчалари ва бозорларида портлатилган бомбалар ва бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган қатор амалиётлар унинг фармони билан амалга оширилган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти   ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.Ўтган  ушбу эшиттиришларимиз  давомида салафийликнинг келиб чиқиши ва  мазкур  жараённинг тарқатувчилари борасида сизга маълумот берган эдик. Салафийлик турли бўлимларга эгадир ва айрим ҳоларда уларнинг назарлари бир-бирларидан кескин фарқ этади. Салафийлик жараёнининг бир гуруҳи такфирий ва террорчилик гуруҳлари бўлиб, ўзларининг мазҳабларидан бошқа бирон исломий мазҳабларни қабул қилишмайди. Улар бошқаларни исломдан ташқарида ҳисоблаб, уларни маҳдураддам деб атайдилар. Ҳижоз юрти  ва ҳозирги Арабистон ярим оролида ваҳҳобийлар фирқаси  пайдо бўлишидан олдин салафийлар такфир ва террорга эътиқод қилишмасди. Ҳатто Ибн Таймия ҳам ваҳҳобийларнинг пешвоси сифатида Ислом таълитмотларидан нотўғри тушунчаларга эга бўлгани  ва  нотўғри тарғибот қилишлари учун умрининг асосий қисмини қамоқхонада ўтказган эди. Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб эса унинг тафаккурларини қайтадан жонлантирди ва у ҳам Ислом таълимотларидан нотўғри хулосалар қилиб, янги чалғинишларни юзага келтиради. Муҳҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг Оли Сауд билан бирлашгани ва Англиянинг Ислом оламида низоларни кучайтиргани натижасида Оли Сауд Ҳижоз юртида Абдулваҳҳоб тафаккури билан ҳукмрон бўлади. Оли Сауд қайси шаҳар ва қишлоқни ишғол этса, қатл, ғорат ва бузғунчиликни амалга оширарди. Мазкур шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси  Муҳаммад  бин Абдулваҳҳоб ақидаларини қабул қилишлари лозим эди ва ёки ўлимни танлашлари керак эди. Оли Сауд ваҳҳобийларга қаршилик қилувчиларни қатлга етказиб ва кўплаб шаҳар ва қишлоқларни вайронага айлантирганидан кейин Ҳижозни бутунлай ишғол этади ва ушбу юрт номини Саудия Арабистони номига айлантиради. Оли Сауд кейинги фаолиятларини бошқа  Исломий мамлакатларни ишғол этишга қаратади. Арабистонда нефтнинг кашф этилгани ва уларнинг қазиб чиқариш учун Англия ва кейинчалик Американинг ҳозирлиги Ғарб давлатлари учун Арабистон аҳамиятини икки кара оширади. Шу тартибда Америка раҳбарлигида Ғарб давлатлари ва Арабистон ўртасида стратегик бирлашишлар бошланади. Оли Сауд Исломий мамлакатларда нуфузга эга бўлиш пайидан эди ва шу сабабдан Ўрта Шарқ минтақасида  Ғарб сиёсатларининг ижрочиси эди. Сотилган нефтдан қўлга киритилган долларлар  қурол-яроқ сотиб олиш учун  Америка ва Европанинг ҳарбий корхоналарига борарди. Арабистонда ҳукмрон  режим Ғарб давлатларини нефт билан таъминловчи йирик манбага айланган эди. Арабистон нефтидан тушадиган долларлар Ғарбдаги ҳарбий корхоналар фаолиятларини яхшилаган эди. Бошқа томондан, ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилган қурол-яроқлар Америка раҳбарлигидаги Ғарб давлатлари сиёсатларини Исломий мамлакатларда амалга  ошиши учун хизмат қиларди.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Ёрлиқ