декабр 29, 2016 15:57 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг! 

Имом Маҳдий (а)га ишониш ва ул зотнинг келишларини кутишнинг маъноси; ҳар қандай зулму зўравонликни рад этувчи, башариятнинг иложсиз дардини даволовчи, инсонларда яшашга нисбатан янги ҳис-туйғу яратувчи, кечаю кундуз тиришувчи, бутун инсонларнинг фарёдига етувчи ва умумхалқ орасидаги Аллоҳнинг мустаҳкам арқони ташриф буюришини интизорлик билан кутиш ва ушбу ҳақиқатга чин дилдан ишониш демакдир. Ушбу ишонч ва иймон инсониятнинг келажакдаги порлоқ ҳаётига, ҳамда дунёдаги барча қудратлар ва ҳукуматларга «йўқ» деб, айтадиган ва ҳеч бир золим ҳокимга нисбатан зиммасида ҳеч қандай аҳд-паймони ва мажбурияти бўлмаган буюк шахсиятнинг мужассамланишига қаратилган.

  •   Худо авлиёлари ҳам нажоткорининг зуҳур топишини интизор бўлишади. Чунки у ба мисоли қӯёшдек ғийбат пардасининг орқасидан чиқиб бутун дунёни ёруқлайди. Дунё мавъудини кутиш ва зуҳур топиш мавзусига эътиқод қилиш қийматбаҳо бойлик каби фаровон баракот ва меросга эгадир ва эллатлар ундан баҳраманд бӯлишлари мумкин.
    Зуҳур топишга умидворлик қилиш асоси ислом динининг асосидан илдиз олади ва аллоҳ таолонинг лутфу марҳаматидан ноумид бӯлиш ва маъюсланиб қолиш мумкин эмас.
  • Бу таьбирнинг мафҳумида интизорлик,  яъни инсоният жамиятининг тақдири ҳақида ишониш ва умиддан тула юракка эга бӯлишдир. Эҳтимол айримлар уша даврни яқиндан дарк эта олмасликлари мумкин. Чунончи ҳозирда ҳам йиллар давомида халқ дунёни ӯз нури билан ёруқлантирадиган дунё нажоткорини кутишмоқда. Ҳамда кӯп аждодлар келиб кетишган. Аммо у аниқ зуҳур топади. Бу уша ҳақиқий интизорлик саналадиким умид,  ишонч ва эътиқод билан бирга бӯлиши лозим. Бир кемада озгина сув ва озиқ -овқатга эга бӯлган шахсларни денгизнинг туфонида қолганларини фарз этинг. Кемадаги одамлар агар ӯз атрофларида минглаб километр масофада тинч қирғоқ юқлигини билсалар нима қилишади?
    Сизнинг назарингизда кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ-ҳаракат қилишардими?
    Албатта бу саволнинг жавоби салбийдир. Чунки инсон ӯлимининг ҳатмийлигини билганида ва олдинда ёруқ уфуқни кӯрмаганида унда ҳаракат қилиш учун умиди қолмайди.
  • Бу кеманинг одамлари ӯзларининг кичик жамоаларида беҳуда ишлар билан шуғулланишлари мумкин. Масалан масьулиятсиз шахс ҳалок бӯлиши учун ором ётади ёки бошқаларга нисбатан душманлик ва зулм қилган шахслар бир неча соат тирик қолиш мақсадида бошқаларнинг ҳақ -ҳуқуқини поймол этишади. Аммо бир кемада минган шахслар агар атрофларда тинч ва осойишта қирғоқ борлигини аниқ билсалар, бундай ҳолда қирғоқнинг яқинда ёки узоқда жойлашганинг фарқи йӯқ. Муҳим нарса шундан иборатким уларнинг қӯлларида қирғоқ мавжуддир. Бу умид билан кемадаги шахслар ҳамиша кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ -ҳаракат қилишади. Ҳатто агар етарли даражада фурсат бӯлмаса ҳам қисқа вақт ичида кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ -ҳаракат қилишади.  Бу уша бу юракларида мавжуд бӯлган умиддир. Инсонда озгина умид бӯлса тушкунликлар бартараф бӯлади. Умид қилиш инсоннинг сайъ -ҳаракат қилишининг сабабига айланади.
  •   Исломий Инқилоб муаззам раҳбари таъбири билан ифодалаганда бу умид қӯлларга куч юракларга нур бағишлайди ва шуни маълум этадиким адолатхоҳлик ҳар бир ҳаракат инсон таърихи ва бу оламнинг табиий ҳаракатланиши ва рукнлари жиҳатида ҳаракат қилиш маъносидадир. Шунинг учун бу қараш билан  Имом замон мавзуси фақат шиа мазҳаби ва мусулмонларга тегишли эмас. Балки интизорлик оламдаги барча халқлар ва инсониятнинг барча қатлами учун тегишлидир. Бани Одам юрагидаги бу умид бор экан инсоният тарихи сулҳ яхшилик ва тинчлик томон ҳаракат қилади.

  

Ёрлиқ