июл 30, 2016 11:08 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 9- чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил шаввол ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 30-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 9- чиси

Ҳижрий қамарий 1437  йил шаввол ойининг  25-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг  30-чи кунидир.

                          

Бундан 1289 йил олдин ҳижрий қамарий 148-йил шаввол ойининг 25- куни Аллоҳнинг расули пайғамбари акрам (сав) нинг набиралари Имом Жаъфар Содиқ (а) ҳазратлари, Аббосийларнинг золим ҳокими бўлмиш Мансур Давонэқий кўрсатмаси билан ул ҳазратни заҳарлашгани боис шаҳид бўлганлар. Ривоятларда келишича, имом Жаъфар Содиқ (а) ҳижрий қамарий 83 йилда таваллуд топганлар ҳамда қадрли ва қимматли отаси имом Муҳаммад Боқир (а) ва иймон-эътиқодли, доно онасининг қўлида тарбия олиб улғайган. Имом Жаъфар Содиқ (а)-нинг отаси имом Муҳаммад Боқир (а) шаҳид бўлганларидан сўнг имомлик қилиш масъулиятини ва мусулмонларнинг ҳидоятини ўз зиммасига олади. Имом Жаъфар Содиқ (а) минглаб фақиҳ олимларни ва турли хил соҳалардаги жумладан тиббиёт, химия, алгебра, астрономия ва бошқа соҳаларда жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб етиштирди. 65 ёшли Имом Жаъфар Содиқ (а)нинг обрў-мартабасини ва унинг юксак мавқеъини кўролмаган Аббосийларнинг золим ҳокими Мансур Давонэқийнинг кўрсатмасига асосан ул ҳазратни заҳарлашади. Имом Жаъфар Содиқ (а)нинг қабрлари Мадина шаҳридаги Бақиъ қабристонидадир.  Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)нинг набираларидан бўлмиш имом Жаъфар Содиқ алайҳи саломнинг шаҳид бўлган қайғули кун муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдирган ҳолда, ул ҳазратнинг буюрган сўзларини эътиборингизга ҳавола этамиз: "билимни касб этингиз ва билимни касб этиш билан бирга ўзларингизни виқорлик ва сабр-тоқат билан зийнат берингиз ва билим берадиган шахсга нисбатан камтарин бўлингиз!".

 

Бундан 29 йил олдин ҳижрий-шамсий 1366-чи йил мурдод ойнинг 9-чисида:

Таърихда Макка шаҳрининг қонли жума куни ҳодисаси вужудга келди. Шамсий 1366-чи йил мурдод ойнинг 9-чисида эронлик минглаб зиёратчилар ва исломий мамлакатларнинг бошқа зиёратчилари Маккаи мунавара ва Парвардигор хонасида мушриклардан нафратланиш бўйича иллоҳий фарзларни ижро этиш вақтларида, Сауъдия Арабистонининг ваҳобийлар маъмурлари ҳужумларига қарор олдилар ва улардан баъзилари шаҳодатга етдилар. Аллоҳнинг уйини зиёрат қилишга келганлар ҳар йили исломнинг ва Қуръон таълимотларидан келиб чиқиш билан нафратланиш маросимини ўтказишади. Ва унда мусулмонларни бирлашишларига даъват этиш зимнида, ислом душманлари, айниқса Америка ва сионистик режимга нисбатан ўз нафратларини баён этишади. Аллоҳ таоло уйида ушбу раҳмсизлик билан қилинган ҳужум натижасида эронлик 400 нафар ҳожийлар шаҳид бўлишди ва мингдан ортиқ нафари эса тан жароҳати олдилар. Парвардигор уйини зиёратчиларига қарши амалга оширилган ҳужум Арабистоннинг ваҳобийлар раҳбарлари нафақат ушбу мамлакатда ҳарамайни шарафайнга хизмат қилиш лаёқатига эга эмасликларини кўсатишди, балки ўз мақсадларини амалга ошириш учун иллоҳий мустаҳкам аҳкомларни ҳам оёқ ости қилишади.

 

Бундан 118 йил олдин милодий 1898 йил июль ойининг 30-чисида:

Германиянинг таърихий ва эски сиёсатчиси ва биринчи канцлери Атофен Бисмарк вафот этди. Унинг айтишича учта уруш билан чегараниб қолган ушбу шахс Германияни ягона мамлакат ва "европалик қудратларнинг довари"-га йлантирди. Бисмарк 28 йил Пруссия давлатининг президенти ва Германиянинг биринчи канцлери эди. Бисмарк милодий 1862 йилда Пруссиянинг бош вазири бўлганида Германиянинг ваҳдати режасини тузди ва ушбу мақсадга эришиш учун Германиянинг католик вилоятларининг конфедерацияларидан Австрияни ва Даниядан Шесвик Холстейнни тортиб олишдан амда германиянинг жанубий вилоятларида Франциянинг нуфузига хотима беришдан бошқа чораси йўқ эди.

У Германиянинг ҳарбий пойдеворини мустаҳкамлаштиришидан кейин учта уруш билан ўз мақсадига эришди. Дания, австрия ва Франция мағлубиятга юзмаюз бўлишди. Франциянинг мағлуб  бўлиши оғир эди. Ва германиянинг кучлари милодий 1871 йилда Парижга кирди. Милодий 1871 йилнинг январь ойида Бисмарк Германиянинг ягона императорлигини ижод этилишини эълон қилган бўлсада ва Вилгелм биринчини унинг императори ва ўзини эса ягона Германиянинг канцлери этиб тайинлаган бўлсада , аммо ушбу мамлакатни федерал шаклидан хориж этмади. Бисмарк Германиянинг инфратизимлари, ривожланиши ва кенгайиши учун катта рол уйнади. Бунга қарамасдан милодий 1890 йилда Германиянинг янги императори Вильгелм иккинчи билан ихтилофга эга бўлди ва истеъфога чиқди қолган умрининг саккиз йилини китоб ёзиш билан ўтказди.