Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии исломи, Жавон ва Рисолат газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, БМТ ташкилоти қошидаги болалар фонди Юнисеф Яман, айниқса ушбу сарзаминнинг болалари ҳақидаги вазъият бўйича ачинарли ва ҳайратга қолдирадиган маълумотни нашр этди. Юнисефнинг берган ҳисоботида ҳар бир ҳафта давомида камида яманлик минг нафар болалар соғлиқни сақлаш ва дору дармон қилиш марказларига эга бўлмасликлари сабабли ҳалок бўлишмоқда. Юнисеф тарқатган маълумотларга кўра, 2,2 миллион яманлик болалар тўйиб овқатланмасликлари туфайли вафот этишади ва секин ўлим билан юзмаюз бўлишади. Жумладан 462 минг бола ўлимдан бир қадамда ҳаёт кечиришади. Бу маълумотга 3 миллион овора бўлганларни ҳам қўшиш лозим бўлади.Бунга қўшимча Яман Ол-Саъуд режими ёвуз коалициясининг барча томонлама қуршовида қарор олган ва бу қушовнинг хатарларини қабул қилмасдан уларга кўмак беришнинг имкони йўқ. БМТ ташкилоти Ол-Саъуд режими ҳомийларининг босим ўтказишлари туфайли ҳатто ушбу маълумотларни нашр этишдан ҳам бош тортади ва амалда кўмак бериш аъмолларини ўзининг масъулиятларининг бир қисми деб билмайди. Америка ва Англия саъудиялик жинояткор коалициясига қурол-яроқ ва тажҳизотлар сотар экан Яманда уруш жиноятларига қарши эътироз қилиш эҳтимол беҳуда иш бўлса керак.
******
Жавон газетаси шундай келтиради, Сурия бўйлаб оташкесимни барқарор этишдан фақатгина беш кун ўтган бўлсада, аммо суриялик қуролланган гуруҳлар оташкесимни турли минтақаларда поймол этишди. Бир вақтнинг ўзида суриялик қуролланган 10-та гуруҳ Остона йиғилишида иштирок этиш билан ўз мухолифатларини эълон қилишди. Бу шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, бундан олдин ушбу гуруҳлардан айримлари бу йиғилишда иштирок этишни истиқбол этган эдилар. Бу ҳаракатлар шуни кўрсатадиким, қуролланган гуруҳлар Остона йиғилиши билан ўз мухолифатларини кўрсатиш учун янги дастурларни ўзларининг хорижий ҳомийларидан олишган. Россия ва Туркия келишуви баробарида Арабистоннинг сукут сақлаши, ушбу келишувга қарши уларнинг кенг таблиғот ишларини олиб боришлари ва шунингдек Остона музокаралари ва Сурияда оташкесимни барқарор этишга сионистик оммавий ахборот воситаларида очиқ-ойдин салбий аксуламал кўрсатишлари шундан далолат берадиким, қуролланган гуруҳлар бу гал исроиллик ва саъудиялик муштарак коалиция томонидан гижгижлантирилган ва бу ҳол билан Остона музокаралари билан мухолифат қилиш ва оташкесимни поймол этишда ушбу гуруҳларнинг шошилишлари яна бир маротаба ушбу ҳақиқатни исботладиким, Арабистон ва сионистик режим каби мағлуб бўлган коалициянинг қолдиқларидан айримлари ағдариш фаолиятларини давом эттириш учун ҳаракат қилишади. Ва зоҳиран ҳарбий фаолиятларни мустаҳкамлаш учун вужудга келадиган фурсатдан фойдаланиш мақсадида Америкада қудратнинг ўзгаришига умид қилишмоқда.
******
Рисолат газетаси шундай кедтиради Америка Қўшма Штатларининг конгресси ҳозирдан бошлаб ушбу ўлканинг келажак президенти учун Масква билан яқин алоқада бўлиш ва Россияга қарши Обаманинг жорий этган охирги санкцияларини бекор қилиш ҳақида қандай амал қилиш учун йўл-йўриқ кўрсатмоқда. Америка Қўшма Штатларида саккизинчи ноябр ойида ўтказилган президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалаба қозониши Вашингтон ва Маскванинг келаси муносибатлари ҳақида янги таҳлилларни вужудга келтирди. Кўп таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Трамп Обама давлатига қараганда Масква баробарида бошқача стратегияни қуллайди. Бу ҳол билан шундай назарга ташланадиким, Россия ва Америка муносибатлари яқинлаши коғаз устида башорат этилган нарсаларга хилоф тарзда амалда мунча ҳам осон амалга оширилмайди, айниқса Дональд Трампнинг партияси ўртасида ҳам Кремль қасрига нисбатан салбий позициялар мавжуддир.