Январ 05, 2017 14:46 Asia/Tashkent

Маҳди (а) баҳор фаслининг атридек кӯнгилларга  тароват ва кӯзларга нур бахшида бағишлайди

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. из билан бирга бўлинг!

  • Маҳди (а) баҳор фаслининг атридек кӯнгилларга  тароват ва кӯзларга нур бахшида бағишлайди . Аммо баҳор фасли кириб келмасидан юрагимиз боғининг гуллаб яшнашига тайёргарлик кӯришимиз лозим. Бу боғда уруғ сепиб уни суғориб баҳор фаслининг кириб келишини интизорлик билан кӯтамиз. Баҳор фасли уруғ сепиш фасли эмас.  Баҳор фасли бу усиш ва гуллаб яшнаш фаслидир. Баҳор фасли кириб келган куни уруғи бӯлмаган боғ самара бермайди.  Парвардигорнинг энг ёруғ ояти зуҳур топган ва гуллаб яшнаган баҳор фасли кириб келган уша  куни дунё нуроний бӯлади ва меҳр -муҳаббат ва имон билан зийнат топган юраклар осойишталикка эришади.
  • Шак -шубҳасиз қӯёшнинг чиқишига оз вақт қолган. Келинг нуроний бӯлайлик ва баҳор келиши учун ӯзимизни тайёрлайлик.

  • Айтиб ӯтган эдикки интизор бӯлиш, яъни  зулмдан тӯла бӯлган дунёда адолат тонги ботишига умид қилишдир. Интизорлик тортадиган шахслар шундай инсонлар ҳисобланишадиким уларда иллоҳий пайғамбарларнинг хусусиятлари ва сифатлари кенг ривожланган. Чунончи айтишларича кимки Одам,  Шис,  Нуҳ, Иброҳим , Мусо ва Муҳаммадни кӯришни яхши кӯрса уларни Маҳдининг вужудида мушоҳида этиши мумкин. Интизорлик ӯзининг моҳиятида муҳим ва ижобий жараёндир ва интизорлик тортаётган шахсларни шундай масъулиятларга аҳамият қаратишларига ундайдиким  Имом Маҳди (а) ғийбатида уларни бажариши лозим. Интизор булаётган инсон илм ва амалда сайъ -ҳаракат қилиши лозим. Ҳамда дойим шу нуқтага аҳамият қаратиши лозимки ҳар лаҳзада дунёнинг мавъуди зуҳур топиши мумкин. Бошқа таъбир билан айтганда бир  нажоткорнинг зуҳур топиш ормони муносиб амал билан ҳам бирга бӯлиши лозим.

Миллатлараро фасодлик ва қудрат марказларининг барчаси билан кураш олиб боришни истайдиган қиём этувчи уша вақти зуҳур топадиким дунё барча томонлама ӯзгаришга тайёр бӯлса.  Интизор бӯлган шахс огоҳлик ва ҳушёрлик билан ушбу заминаларни ӯзи ва жамиятда тайёрлаши мумкин. 
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманойи бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар:  "Ул бузургвор келиши ва уша муҳитда сайъ-ҳаракат қилишга тайёр бӯлиши учун заминаларни тайёрлаш лозим.

  •    Мавъуд Маҳдийни уша жомеа қабул қила оладиким агар унда қобилият ва тайёргарлик мавжуд бӯлса. Акс ҳолда тарих давомида авлиёлар ва анбиёлар можароси такрорланади. Буюк азм -иродага эга бӯлган анбиёларнинг аксарияти дунёни ёмонликлардан покиза ва тозалай олмадилар. Чунки замина тайёр эмасди. "       

 Чунки у ба мисоли қӯёшдек ғийбат пардасининг орқасидан чиқиб бутун дунёни ёруқлайди. Дунё мавъудини кутиш ва зуҳур топиш мавзусига эътиқод қилиш қийматбаҳо бойлик каби фаровон баракот ва меросга эгадир ва эллатлар ундан баҳраманд бӯлишлари мумкин.

  • Зуҳур топишга умидворлик қилиш асоси ислом динининг асосидан илдиз олади ва аллоҳ таолонинг лутфу марҳаматидан ноумид бӯлиш ва маъюсланиб қолиш мумкин эмас.
  • Бу таъбирнинг мафҳумида интизорлик,  яъни инсоният жамиятининг тақдири ҳақида ишониш ва умиддан тула юракка эга бӯлишдир. Эҳтимол айримлар уша даврни яқиндан дарк эта олмасликлари мумкин. Чунончи ҳозирда ҳам йиллар давомида халқ дунёни ӯз нури билан ёруқлантирадиган дунё нажоткорини кутишмоқда. Ҳамда кӯп аждодлар келиб кетишган. Аммо у аниқ зуҳур топади. Бу уша ҳақиқий интизорлик саналадиким умид,  ишонч ва эътиқод билан бирга бӯлиши лозим. Бир кемада озгина сув ва озиқ -овқатга эга бӯлган шахсларни денгизнинг туфонида қолганларини фарз этинг. Кемадаги одамлар агар ӯз атрофларида минглаб километр масофада тинч қирғоқ юқлигини билсалар нима қилишади?
    Сизнинг назарингизда кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ-ҳаракат қилишадими?
    Албатта бу саволнинг жавоби салбийдир. Чунки инсон ӯлимининг ҳатмийлигини билганида ва олдинда ёруқ уфуқни кӯрмаганида унда ҳаракат қилиш учун умиди қолмайди.
  • Бу кеманинг одамлари ӯзларининг кичик жамоаларида беҳуда ишлар билан шуғулланишлари мумкин. Масалан масъулиятсиз шахс ҳалок бӯлиши учун ором ётади ёки бошқаларга нисбатан душманлик ва зулм қилган шахслар бир неча соат тирик қолиш мақсадида бошқаларнинг ҳақ -ҳуқуқини поймол этишади. Аммо бир кемада минган шахслар агар атрофларда тинч ва осойишта қирғоқ борлигини аниқ билсалар, бундай ҳолда қирғоқнинг яқинда ёки узоқда жойлашганинг фарқи йӯқ. Муҳим нарса шундан иборатким уларнинг қӯлларида қирғоқ мавжуддир. Бу умид билан кемадаги шахслар ҳамиша кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ -ҳаракат қилишади. Ҳатто агар етарли даражада фурсат бӯлмаса ҳам қисқа вақт ичида кемани олдинга ҳаракат бериш учун сайъ -ҳаракат қилишади.  Бу уша бу юракларида мавжуд бӯлган умиддир. Инсонда озгина умид бӯлса тушкунликлар бартараф бӯлади. Умид қилиш инсоннинг сайъ -ҳаракат қилишининг сабабига айланади.
  •   

 

Ёрлиқ