Эрон афсоналари ва қиссалари
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Азизлар, ўтган дастуримизда айтган эдикки тўрт нафар киши йўлда бир-бирлари билан танишдилар. Улардан бирининг хатти-ҳаракати ва сўзлашишидан шоҳзода эканлиги кўриниб турарди. Иккинчиси эса ақл ва заковатдан бой бўлган савдогарнинг ўғли эди. Учинчи нафари эса жуда қади-қомати келишган чиройли йигит эдиким, уни кўрган ҳар бир шахс ҳайратланиб қоларди. Ва тўртинчи шахс деҳқоннинг куч-қудратли уғли эди. Ҳаётнинг тақозоси билан улар қашшоқ ва муҳтож эдилар ва кийган кийимларидан бошқа нарсалари йўқ эди. Шунингдек улар узаро сўҳбатлашиб бораётганларида қандай ризқ-рузини топиш ҳақида гапириб қолишди.
Кўп вақт ўтмасдан улар шаҳарга етиб келишди ва бир оз дам олиш ва ўзларининг оч қолган қоринларини туйғузиш учун бирон-бир фикрга келиш мақсадида шаҳарнинг кириш дарвозаси олдида тўхтадилар.
Аммо уларнинг ҳеч қайси бирида пул йўқ эди. Уларнинг барча бойликлари фақат кийимлари эди.
Улар ҳар куни таърифлаган ўз касб-ҳунарларига қараб ҳар куни шаҳарга бориб бирон бир пул ва ризқ-рузи топиш учун сайъ-ҳаракат қилишарди. Биринчи кунда ризқни топиш учун меҳнат ва сайъ-ҳаракат қилиш лозим деб билган деҳқоннинг уғли шаҳарнинг ташқарисига бориб ўтин жамлади ва бозорга олиб бориб бир дирамга сотди. У бу пуллар билан ўз дўстларига овқат сотиб олди. Кейин у шаҳар дарвозасининг устида шундай ёзди: “Бир кунлик сайъ-ҳаракат ва меҳнат қилиш бир дирамга тенгдир.”
Иккинчи кунда чиройли йигитнинг навбати эди. У гўзаллик инсонга кўмак беради деб биларди. У шаҳарга борди, аммо бирон-бир иш топмади. Бу ўртада пулдор ва бой одамнинг диққат-эътиборига қарор олди. Шунингдек 500 дирам билан ўз дўстлари олдига қайтди. Бу чиройли ва келишган йигит шаҳарнинг дарвозасида шундай ёзди: Соҳибжамоллик ва гўзалликнинг бир кунлик қиймати бешюз дирамга тенгдир. “
Учинчи кунида савдогарнинг уғлига навбат келди ва у шаҳарга борди. Дўстлари унга айтдилар: “Сенинг фикрингга кўра, ақл ва билим биринчи ўринда тўради ва бошқа нарсалардан устунроқдир ва фақат ақл ва фикрнинг куч-қудрати билан мушкулот ва муаммоларни ҳал этиш мумкин деб айтган эдинг. Энди бу айтган сўзларингни исботлагин ва бизларга бирон овқат топиб олиб келгин”
Шундай қилиб савдогарнинг уғли йўлга тушди. У денгиз олдидан ўтарди ва унинг зиммасига юклатилган вазифа ҳақида ўзича уйлади. Узоқда тўрган бир кемани кўриб қолди. Бу кема чиройли ва қийматли мол-нарсалардан тўла эди. У бу кемага яқинлашиб бир неча шаҳарнинг савдогарларини кўрдиким улар бир-бирлари билан уша чиройли мол-ашёларни арзонроқ сотиб олиш учун баҳс-мунозара этаётган эдилар. Тижоратчилар охирида мол-ашёларни арзонроқ сотиб олиш хулосасига келишди. Шундай қилиб улар моллар эгаси олдига бордилар ва ўзлари аниқлаган нарх-навони унга айтдилар. Аммо молларнинг эгаси бу нархга рози бўлмади. Улар айтдилар: “Биз таклиф этадиган нарх шудир. Бу ҳақда уйлаб кўргин, шояд бу нархга рози бўлсанг керак. Биз бир соатдан сўнг қайтамиз.
Бу можаронинг шоҳиди бўлган савдогарнинг уғли улар кетганидан кейин уша тижоратчининг олдига борди ва айтди: “Мен бу молларни улар таклиф этган нархдан қийматроқ, яъни юз минг дирамга сотиб оламан. Фақатгина шу шарт биланким пулини пешин вақтида бераман. “
Савдогар бу таклифни қабул қилди ва молларни унга берди. Савдогарлар сотиладиган мол-ашёларни сотиб олиш умидида келишди. Аммо молларнинг эгаси бу молларни сотдим деб жавоб берди. Бундай бўлишини кўтмаган савдогарлар ёш харидорнинг олдига бордилар. Ёш харидор ўзини уларга таништирди ва мол-ашёларни 200 минг дирамга сотаман деб айтди. Агар улар бу нархга сотиб олишини хоҳламасангиз бошқа шаҳарга олиб бориб сотаман деб айтди.
Улар ноилож бўлиб рози бўлишди ва пулни ёш йигитга беришди. Савдогарнинг уғли юз минг дирамни савдогарга берди ва қолган юз минг дирамни ўзига олди. У овқат сотиб олиб ўз дўстларининг олдига шошилди. У шаҳар дарвозаси устида шундай ёзиб қуйди: “Ақл ва билимнинг бир кунлик қиймати юз минг дирамдир”.