Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз дўстлар, бугун "Оқ қуш" номли эртакимизнинг давомини биргаликда тинглаймиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.!
Азиз дўстлар, бугун "Оқ қуш" номли эртакимизнинг давомини биргаликда тинглаймиз. Биз билан бирга бўлинг!
Эртакимиз давомида айтганимиздек навбат подшоҳнинг иккинчи ӯғлига етибтди. У ҳам туну кун йӯл кезди ва унинг сафари уч ой давом этди. У чӯл биёбон йӯлларини кезганидан сӯнг турли меваларга эга кенг ӯрмонзорга етиб келди. У дарахтларга яқинлашиб меваларидан татиб кӯришни хоҳлаганида мевалар олтиндан эканлигини тушунди. У ӯз хуржинини тӯлдириб ӯйга қайтди. Дарборга етиб келганида подшоҳ унинг пешанасидан ӯпиб деди: Буларни олиб бориб ғордаги 21 хонасида қӯй. Ӯғли ғорга етиб келди ва 21 хонасининг эшикини очганида олтин мевалардан тӯла хонани кӯрди. Ниҳоят навбат Шерзодга етиб келди. У шоҳ тахтининг тӯрт бурчакидан ӯпиб айтди: Амаки менга ижозат беринг отингиз билан сафарга борай. Подшоҳ отни Шерзодга берди ва у йӯлга чиқди. Бир неча муддат масофани кезганидан кейин отнинг юганини қӯйиб юборди. От ӯзи хоҳлаган томон ҳаракат қилди.
От ўз атрофига қарамасдан йўлини давом эттарди. Шундай қилиб от олти ой йўл кезди, еттинчи ойда тўсатдан от бир жойга келиб тўхтади, бир кишнади ва оёғини ерга ўрди. От орқага қараб янада кишнади. Шерзод от олдинга нима учун бормаётганини тушунди. Отнинг юганини ечиб ташлади ва аста-секинлик билан илгарилаб кетди. От ҳам ҳар томонга қараб бораверди. Тўсатдан Шерзод ерда нимадир порлаётганини кўрди. Отни тўхтатиб ундан тушди ва ёруғ бир чироқни кўрди. Бориб уни кўтариб кўрдиким унда шундай деб ёзилган: "Ким бу чироқни топса, дунёда бу чироқдан иккита бор. "
Эҳтимол бу чироқнинг бошқасини амакиси топган бўлса керак, деб ўйлади Шерзод. У ўзича, бу чироқнинг иккичисини тополмасам қайтиб келмайман деди. Отга минди ва ўз сафарини давом эттирди.
Кўп юриб чарчаган бўлсада, янада сафарини давом эттирди. Охир-оқибат бир шаҳрга етиб келди. У бир неча кун дам олиш учун карвонсаройлардан бирида тўхтади. Карвонсаройнинг хўжаини Шерзоднинг хонасига бир мусофирни юборди. Ушбу мусофир ўз хуржинидан бир чироғини чиқариб уни ёқганини Шерзод кўрди. Шерзод кўп диқат-эътибор бериб шу хулосага келдиким бу чироқ уша ўзи топган чироққа ўхшайди.
Шерзод бу мусофир билан дўст бўлди ва ўз саргузаштини ҳикоялаб берди. Шерзод ундан чироқни сотишини сўради. Мусофир киши деди: Чироқни сенга бераман, лекин эвазига сен ҳам бирон-бир нарсани менга беришинг лозим.
"Истаган нарсангни бераман ", деб айти Шерзод. Мусофир киши деди: Бу ердан девлар қалъасигача бир ой йўл кезиш лозим. Уларда яхши каптарлар бор.
Бориб девлардан бир жуфт каптарларни менга олиб келсанг, эвазига бу чироқни сенга бераман. Шерзод унинг таклифини қабул қилди ва йўлни сўраб чафарга чиқиш учун тайёргарлик кӯрди. Шерзод эрта эрталаб жойидан туриб хайрлашди ва йўлга тушди.
Чӯл-биёбон ва водийларни кезиб қалъага етиб келди ва бирданидан тоғлар томонидан бир товушни эшитди. Ўз атрофига қараб тоғ теппасида уни чақираётган бир оқ қушни кўрди.
Қуш унга деди: Эй инсон! Ким сени ўлим томон юборди?
Бу девлар каптарларни оталаридан ҳам яхши кўришади. Лекин девлар ётишларича сен ярим кечага қадар кутишинг лозим бӯлади. Сўнгра қалъага киришинг мумкин . Шерзод отдан тушиб ярим кечагача кутиб турди,сўнг қалъа деворига яқинлашгани билан яна уша қушнинг товушини эшитди: Шерзод, очкӯзлик қилмаслигинг керак. Бир жуфтдан кўпроқ каптар олма. Шерзод қалъанинг деворидан ўтиб аста-секин каптарлар ўялари томон борди.
Каптарлар ўяларига яқинлашгани билан уларнинг гўзаллигидан мафтун бўлиб қолди ва ўзини тўхтата олмасдан яна бир жуфт каптарни ўзига олди.
Лекин каптарлар шу онни кутиб тургандай бирданидан шовқун қилишди ва уларнинг шовқунидан девлар ўйғондилар ва Шерзодни қӯлга олишди. Шерзод ўз саргузаштини девларга ҳикоялаб берди. Девлар "биз сенга каптарлар жуфтини бир шарт билан берамиз. Қалъанинг яқинида бошқа девлар яшайдилар. Улар яхши узумни парвариш қилишади. Бориб уша узумдан олиб келишинг лозим, деб айтишди.
Шерзод отга миниб девлар қалъаси томон ҳаракат қилди. Бориб, бориб девларнинг вилоятига етиб келди. Отдан тушди . Кичик бир дарахтнинг орқасида яширинишга ҳаракат қилганида бир товушини эшшитиб қолди. Товуш чиқаётган томон қаради. Қараса боши устида оқ қуш учаяптди. Қуш унга айтди: Шерзод мен айтган сӯзларга қулоқ солмадинг. Шунинг учун ана шу мусибатга гирифтор бӯлдинг. Бу гал мен айтган сӯзларга яхшилаб эътибор бергин. Сенга очкӯзлик қилмагин, бир сават узум ӯрнига икки сават узум олмагин деб айтаман. Шерзод ярим кечасигача сабр қилди. Кейин қалъа деворининг яқинига келди.
Бир бало қилиб ӯзини деворнинг бошқа томонига етказди. Яширин-яширин узум амбори томон ҳаракат қилди. Амбор ёнмаён териб қӯйган узум сабадларидан тӯла эди. Ӯзича ӯйлади: Дастлаб ӯзим туйиб еб кейин бир саватини олиб бораман. У утириб бир сават узимни еди. Аммо Шерзотдек полвонга бир сават узум кифоят қиладими?