Эрон афсоналари ва қиссалари
Сеҳр-жодули ёки парийлар қиссалари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда ўтган ҳафтада баҳс-мунозара этган мавзўимизнинг давомида сеҳр-жодули ёки парийлар қиссаларини таҳлил этишга сайъ -ҳаракат қиламиз. Сӯнгра қисса -афсоналар диёрига сайр қиламиз ва " Оқ қуш" номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Ўтган дастуримиз давомида зикр этиб ўтдикки, парийлар қиссаларида ўзига хос хусусият ва хислатлар билан турли шахсиятлар мавжуддир. Бу қиссаларнинг асосий шахсиятларидан бири бу пари ҳисобланадиким, унинг бир нечита хусусиятлари, жумладан одамга ўхшаши ҳамда ўз шакли ва жинсини ўзгартириш қудратига эга бўлишига ишора этиб ўтган эдик. Парийлар қиссаларининг аксариятида қиссанинг қаҳрамони парий билан турмуш қуриш орзусида уни қидиради. Гоҳида ушбу орзу ҳеч қандай шарт-шароитсиз амалда татбиқ этилади ва қиссанинг қаҳрамони парийнинг висолига етади. Гоҳида эса парий қаҳрамон билан турмуш қуриш учун аниқ бир шарт қуяди ва агар бу шарт бажарилмаса у ўз турмуш ўртоғини биткул тарк этиб кетади. Паризод қиссасида шундай келтирилади: “Подшонинг ўғли эшикни очди. Эшик боғга қараб очилди. Пиллапоялардан пастга тушди. Боғда парийлар шоҳининг қизи ва унинг канизаги қўлларини кўкракларига қуйиб тўрган эдилар. Парийлар шоҳининг қизи айтди: Эй подшонинг ўғли ўз уйингга хуш келибсан! Кўп вақтдан бери сени кутиб ўтирган эдим. Ўқни отганингда ... ҳашаматли тўй ўтказишди ва парийлар подшосининг қизи подшонинг ўғлига турмушга чиқди.”парийлар подшосининг қизи тўйдан кейин подшонинг ўғли ҳеч қачон оёғини боғдан ташқарига қуймасин ва қачонки боғдан ташқарига чиқишни хоҳласа, парийлар подшосининг қизи билан бирга чиқсин деб шарт қуйди. Подшонинг ўғли бу шартни қабул қилди. Бир неча кун ўтди. Подшонинг ўғли парийлар подшосининг қизига берган ваъдасини эсидан чиқарди. Отига миниб овга борди. Парийлар подшосининг қизи подшонинг ўғли боғдан чиққани ва берган ўз ваъдасини бажармаганини кўрганида хафа бўлиб, айтди: Агар қола гилам оқ бўлса уша вақти менга яна етасан деб унга айтингиз! “
Парийлар хусусиятларидан бошқа бири бу башорат этишларидир. Айрим қисса ва афсоналарда парийлар ғайбдаги нарсалардан огоҳ бўлишади ва ана шу ғайбдан гоҳ бўлишлари сабабли қиссалардан кўп қаҳрамонларга кўмак беришади. Самандар Чил Гес қиссасида парий қиз қисса қаҳрамонини юз берадиган воқеадан огоҳлантиради ва ушбу ҳодисани айланиб ўтиш йўлини унга ўргатади. Аммо айрим қиссаларда ҳам парийлар нафақат ғайбдан огоҳ бўлишади, балки соддалик билан ишонувчанлик билан алданишади. Азизлар сўҳбатимизни келаси дастурларда давом этамиз .
Энди биргаликда Эрон қисса ва афсоналар сарзаминига сафар қилиб Оқ қуш қиссасининг давомини биргаликда тинглаймиз.
Азизлар эслатиб ўтамизки подшоҳнинг ӯғли топилгани ва амакисининг қӯлида тарбия олаётгани ҳақида хабар тарқалганида кӯп одамлар унинг қӯшунига қӯшилиб қилич билан кураш олиб бориш учун тоғ томон йӯл олишди. Унинг қӯшинининг сони ортиб борди. Подшоҳ иш оғирлашиб бораётганини кӯрди. Ӯлган подшоҳнинг ӯғли ва амакисининг олдини олиш учун ҳийла-найранг ӯйлаб чиқарди.
Энди қиссамизнинг давомини эшитинг.
Подшоҳ ӯз қизи учун чиройли бир яйлоқда ӯй қурди ва ӯз қизини уша ерга юборди. Бошқа томондан бу чиройли қиз фирибгарлик ва ҳийла найранг қилишда ӯз отасидан кам эмасди .Бир куни Шерзод ёлғиз сайр қилишга чиққан эди ва қалъанинг диворлари орасида қурилган бу чиройли ӯйга етиб келди. У жуда оч қолган эди. Осмонда учаётган қушни кӯриб унга қараб уқ отди. Қуш подшоҳ қизининг ҳовлисига тушди. Шерзод қалъанинг деворига чиқди ва айвон қаршисида ӯтирган бир чиройли қизни кӯрди.
Қиз Шерзодни кӯргани билан эшикни очди ва уни ӯйга олиб борди. Бошқа томондан қиз тезда етиб келиши учун ӯз отаси олдига бир элчи юборди. Шерзод овқатланаётгани пайтида катта бир қушин келаётганини дирезадан кӯриб қолди. У бу ишнинг омили қиз эканини тушуниб етди ва уни қилич билан уриб ӯлдирди. Сӯнг девордан ташқарига сакраб отга миниб шоҳ қӯшини билан кураш бошлади. Подшоҳ қӯшининг сони кӯп эди. Шерзод ӯз шижоати билан уларни қанчаки ӯлдирмасин уларнингсони камаймасди. Қӯшин Шерзодни қуршаб олди. Шерзод кӯп курашди, аммо унинг куч-қуввати охирга етаётганида бирданидан “қӯрқма амакивачам, мен етиб келдим” деган товушни эшитиб қолди. Шерзод бу товушни эшитгани биланоқ жонига жон кирди ва илҳомланиб душманга ҳужум қилди. Ҳали тарих кӯрмаган уруш жараён олди. Шоҳ қӯшинидан кӯпчилик ҳалок бӯлишди ва кӯпчилик эса асирга тушди. Шерзод ва амакийси ӯз қӯшунлари билан шаҳрга ҳужум қилишди ва золим подшоҳни ӯлдириб шаҳрни босиб олишди. Шерзод подшоҳликни амакийсига топшириб ӯзи эса қасрга бориб тинч-осойишталикка яшади.
Бошқа томондан подшо, яъни Шерзод амакисининг иккита фарзанди бор эди. Аммо у Шерзодни ўз ўғилларидан ҳам кўпроқ яхши кўрарди. Подшонинг ўғиллари бу вазъиятни кўрганларида шерзодга нисбатан кина-кудуратлари ошиб кетди. Подшо ўз ўғилларининг мақсадларини тушуниб етганида Шерзод ва уларни ўз ҳузурига чақириб айтди: “Сизлар ҳар учовингиз менинг ўғлим бўласизлар. Аммо мен шужоатлироқ ва жасоратлироқ бўлган шахсни яхши кўраман. Сизлардан қайсингиз шужоатлисизлар? ”
Улардан ҳар бири ўзига ишора этди. Подшо уларнинг ҳолатларини кўриб айтди: “Қарасам, ҳар бирингиз ўзингизни қаҳрамон ва шужоатли деб биласизлар? ”
Агар бундай бўлса, сизларга бир шартим бор. Ҳали отнинг оёғи текмаган жойдан мен ҳали кўрмаган нарсани мен учун олиб келса ана уша қаҳрамон бўлади!” Подшонинг катта ўғли зудлик билан олдинга чиқиб ҳурмат-эҳтиромни жойига қуйиб тайёр тўрди. Буни кўрган подшо унга сафарнинг харажотларини берди ва уни кўзатиб қуйди.