август 25, 2018 12:28 Asia/Tashkent

Азиз дўстлар, бугун  " Оқ қуш" номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшиттамиз.

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз дўстлар, бугун  " Оқ қуш" номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бӯлинг!

Эртакимизнинг шу жойига келган эдикки подшоҳ ӯз қизи учун яйлоқда чиройли бир ӯй қурди ва ӯз қизини уша ерга юборди. Бошқа томондан бу чиройли қиз фирибгарлик ва ҳийла найранг қилишда ӯз отасидан кам эмасди .Бир куни Шерзод ёлғиз сайр қилишга чиққан эди ва қалъанинг диворлари орасида қурилган бу чиройли ӯйга етиб келди. У жуда оч қолган эди. Осмонда учаётган қушни кӯриб унга қараб уқ отди. Қуш подшоҳ қизининг ҳовлисига тушди. Шерзод қалъанинг деворига чиқди ва айвон қаршисида ӯтирган бир чиройли қизни кӯрди.

Қиз Шерзодни кӯргани билан эшикни очди ва уни ӯйга олиб борди. Бошқа томондан қиз тезда етиб келиши учун ӯз отаси олдига бир элчи юборди. Шерзод овқатланаётгани пайтида катта бир қушин келаётганини дирезадан кӯриб қолди. У бу ишнинг омили қиз эканини тушуниб етди ва уни қилич билан уриб ӯлдирди. Сӯнг девордан ташқарига сакраб отга миниб шоҳ қӯшини билан кураш бошлади. Подшоҳ қӯшининг сони кӯп эди. Шерзод ӯз шижоати билан уларни қанчаки ӯлдирмасин уларнингсони камаймасди. Қӯшин Шерзодни қуршаб олди. Шерзод кӯп курашди, аммо унинг куч-қуввати охирга етаётганида бирданидан “қӯрқма амакивачам, мен етиб келдим” деган товушни эшитиб қолди.   Шерзод бу товушни эшитгани биланоқ жонига жон кирди ва илҳомланиб душманга ҳужум қилди. Ҳали тарих кӯрмаган уруш жараён олди. Шоҳ қӯшинидан кӯпчилик ҳалок бӯлишди ва кӯпчилик эса асирга тушди. Шерзод ва амакийси ӯз қӯшунлари билан шаҳрга ҳужум қилишди ва золим подшоҳни ӯлдириб шаҳрни босиб олишди. Шерзод подшоҳликни амакийсига топшириб ӯзи эса қасрга бориб тинч-осойишталикка яшади.

Подшо, яъни Шерзод амакисининг иккита фарзанди бор эди. Аммо у Шерзодни ўз ўғилларидан ҳам кўпроқ яхши кўрарди. Подшонинг ўғиллари бу вазъиятни кўрганларида Шерзодга нисбатан кина-кудуратлари ошиб кетди. Подшо ўз ўғилларининг мақсадларини тушуниб етганида  Шерзод ва уларни ўз ҳузурига чақириб айтди: “Сизлар ҳар учовингиз менинг ўғлим бўласизлар. Аммо мен шужоатлироқ ва жасоратлироқ бўлган шахсни яхши кўраман. Сизлардан қайсингиз шужоатлисизлар? ”

Улардан ҳар бири ўзига ишора этди. Подшо уларнинг ҳолатларини кўриб айтди: “Қарасам, ҳар бирингиз ўзингизни қаҳрамон ва шужоатли деб биласизлар? ”

Агар бундай бўлса, сизларга бир шартим бор. Ҳали отнинг оёғи текмаган жойдан мен ҳали кўрмаган нарсани мен учун олиб келса  ана уша қаҳрамон бўлади!” Подшонинг катта ўғли зудлик билан олдинга чиқиб ҳурмат-эҳтиромни жойига қуйиб тайёр тўрди. Буни кўрган подшо унга сафарнинг харажотларини берди ва уни кўзатиб қуйди.

Подшонинг ўғли отга миниб йўлга тушди. Кўп йўл босди. Икки ой йўлда эди. Бир куни бир жойдан ўтаётганида бирданидан оти кишнай бошлади. Отни сақлади ва дарахтнинг ёнида катта бир ёқут тушиб қолганини кўриб қолди. Отдан тушди ва ўзича уйлади. Агар отам бу ердан ўтганида албатта бу ёқутни оларди. У ёқутни олди ва отга миниб шаҳар томон йўл олди. Бир неча вақтдан кейин подшонинг ўғли қайтиб келаётгани ҳақида хабар беришди. Подшо дарбордаги катталарга уни кутиб олишларига дастур берди. Подшонинг ўғли келди. Эртанги куни подшо ўғли келишини кутиб олиш учун дарборни безатишди ва дарбордагиларнинг  ҳар бири расмий кийимларини кийиб ўз жойларига ўтиришди. Подшонинг ўғли ўзи билан олиб келган ёқутни кичик бир дастурхонинг устига қуйди ва подшога берди. Подшо ўғлининг пешонасидан ўпди ва унга бир калидни бериб айтди: “Шаҳарнинг ёнидаги тоғда бир ғор бор. Бу ғорда менинг қирқта хонам бор. Бу қизил рангли бу ёқутни олиб бориб ун биринчи хонага қуйгин.” Подшонинг ўғли ғорга борди ва ёқутни ўн биринчи хонага қуйиши вақтида бу хонада бунга ўхшаш ёқутлар тўла эканини кўриб қолди. Отаси унга яхши ўрнак берганини тушуниб етди.

  Навбат подшоҳнинг иккинчи ӯғлига етибтди. У ҳам туну кун йӯл кезди ва унинг сафари уч ой давом этди. У чӯл биёбон йӯлларини кезганидан сӯнг турли меваларга эга кенг ӯрмонзорга етиб келди. У дарахтларга яқинлашиб меваларидан татиб кӯришни хоҳлаганида мевалар олтиндан эканлигини тушунди. У ӯз хуржинини тӯлдириб ӯйга қайтди. Дарборга етиб келганида подшоҳ унинг пешанасидан ӯпиб деди: Буларни олиб бориб ғордаги 21 хонасида қӯй. Ӯғли ғорга етиб келди ва 21 хонасининг эшикини очганида олтин мевалардан тӯла хонани кӯрди. Ниҳоят навбат Шерзодга етиб келди. У шоҳ тахтининг тӯрт бурчакидан ӯпиб айтди: Амаки менга ижозат беринг отингиз билан сафарга борай. Подшоҳ отни Шерзодга берди ва у йӯлга чиқди. Бир неча муддат масофани кезганидан кейин отнинг юганини қӯйиб юборди. От ӯзи хоҳлаган томон ҳаракат қилди

 

Ёрлиқ