Эрон афсоналари ва қиссалари
Сеҳрли афсоналар ҳақида
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугун ўтган дастурларимизнинг мавзўси бўлмиш парилар қиссалари ёки сеҳрли афсоналар ҳақидаги мавзўни шарҳ -изоҳ беришни давом эттирамиз. Сўнгра "Оқ қуш" номли эртакимизнинг давомини биргаликда тинглаймиз. Биз билан бирга бўлинг!
Ўтган дастуримизда айтганимиздек, қисса-афсоналарнинг асосий шахсиятлариддан бири - бу парилар бўлиб уларнинг бир неча хусусиятлари, яъни одамга ўхшашликлари ва ўз шаклларини ўзгартиришлари, ҳамда улар билан турмуш қуриш мумкинлигини зикр этиб ўтган эдик.
Айрим қисса-афсоналарда парилар болаларга яхши хулқ ва хислатларни ўргатишади. "Гули хандон" эртакида айнан шу ҳодиса –воқеа юз беради. Ушбу эртакининг бир қисмида қўйидагиларни ўқиймиз:"Бечора ҳомиладор аёлнинг тўлғоқи шиддат оларди. Шу пайтда каптар шаклида бўлган учта пари опа-сингиллар учиб келиб қалъанинг вайроналари деворида утиришди. Бирданидан улар уч нафар аёлга айландилар.
Уларнинг бири доялик қилди, бошқа бири аёлнинг қўлидан олиб ёрдам берди ва учинчиси эса кийим-кечак ва озиқ-овқат олиб келишга борди. Шу пайтда жуда чиройли қиз дунёга келди.Парилардан бири деди: Опалар келинг бу қизчанинг исмини қўяйлик ва ҳар биримиз эсталик учун унга бирон совға берайлик. Кейин париларнинг ҳар бири болага сеҳрли совғалар бериб исмини Гули хандон қўйишди. "
Лекин шу нарсани эътиборга олиш лозимки баъзан бу парилар ёмон ва шафқатсиз бўлишади ва хатти-ҳаракатлари девларга ўхшайди .Мисол учун Чин ва Мочин қизи эртакида Чин ва Мочин қизи ёки Пари ўз боғида қадам қўйган ҳар бир одамни сеҳрлаб тош ёки тилисмга айлантиради. Париларнинг бу шафқатсиз хатти-ҳаракатлари сабабли достон қаҳрамони уларни қўлга олганида, улар достон қаҳрамонига зарар етказмаслик ва истаган нарсаларини қўлга киритишларига қасам ичмагунларигача уларни тарк этмайди, чунки акс ҳолда парилар уни ўлдиришлари мумкин.
Азиз дўстлар, сўҳбатимизни келаси дастуримизда давом этамиз. Ҳозир эса Эрон афсоналари китобидан танлаб олинган "Оқ қуш" номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшитамиз.
Ўтган дастуримизда айтган эдикки подшоҳ ўғилларига сизларга бир шартим бор деб, айтди. Ҳали отнинг оёғи текмаган жойдан, ҳали кўрмаган нарсани мен учун олиб келса ана уша қаҳрамон бўлади, деб айтди подшоҳ.”
Подшонинг катта ўғли зудлик билан олдинга чиқиб ҳурмат-эҳтиромни жойига қуйиб тайёр тўрди. Буни кўрган подшо унга сафарнинг харажотларини берди ва уни кўзатиб қуйди.
Подшонинг ўғли отга миниб йўлга тушди. Кўп йўл босди. Икки ой йўлда эди. Бир куни бир жойдан ўтаётганида бирданидан оти кишнай бошлади. Отни сақлади ва дарахтнинг ёнида катта бир ёқут тушиб қолганини кўриб қолди. Отдан тушди ва ўзича уйлади. Агар отам бу ердан ўтганида албатта бу ёқутни оларди. У ёқутни олди ва отга миниб шаҳар томон йўл олди. Бир неча вақтдан кейин подшонинг ўғли қайтиб келаётгани ҳақида хабар беришди. Подшо дарбордаги катталарга уни кутиб олишларига дастур берди. Подшонинг ўғли келди. Эртанги куни подшо ўғли келишини кутиб олиш учун дарборни безатишди ва дарбордагиларнинг ҳар бири расмий кийимларини кийиб ўз жойларига ўтиришди. Подшонинг ўғли ўзи билан олиб келган ёқутни кичик бир дастурхонинг устига қуйди ва подшога берди. Подшо ўғлининг пешонасидан ўпди ва унга бир калидни бериб айтди: “Шаҳарнинг ёнидаги тоғда бир ғор бор. Бу ғорда менинг қирқта хонам бор. Бу қизил рангли бу ёқутни олиб бориб ун биринчи хонага қуйгин.” Подшонинг ўғли ғорга борди ва ёқутни ўн биринчи хонага қуйиши вақтида бу хонада бунга ўхшаш ёқутлар тўла эканини кўриб қолди. Отаси унга яхши ўрнак берганини тушуниб етди.
Навбат подшоҳнинг иккинчи ӯғлига етибтди. У ҳам туну кун йӯл кезди ва унинг сафари уч ой давом этди. У чӯл биёбон йӯлларини кезганидан сӯнг турли меваларга эга кенг ӯрмонзорга етиб келди. У дарахтларга яқинлашиб меваларидан татиб кӯришни хоҳлаганида мевалар олтиндан эканлигини тушунди. У ӯз хуржинини тӯлдириб ӯйга қайтди. Дарборга етиб келганида подшоҳ унинг пешанасидан ӯпиб деди: Буларни олиб бориб ғордаги 21 хонасида қӯй. Ӯғли ғорга етиб келди ва 21 хонасининг эшикини очганида олтин мевалардан тӯла хонани кӯрди. Ниҳоят навбат Шерзодга етиб келди. У шоҳ тахтининг тӯрт бурчакидан ӯпиб айтди: Амаки менга ижозат беринг отингиз билан сафарга борай. Подшоҳ отни Шерзодга берди ва у йӯлга чиқди. Бир неча муддат масофани кезганидан кейин отнинг юганини қӯйиб юборди. От ӯзи хоҳлаган томон ҳаракат қилди.
От ўз атрофига қарамасдан йўлини давом эттарди. Шундай қилиб от олти ой йўл кезди, еттинчи ойда тўсатдан от бир жойга келиб тўхтади, бир кишнади ва оёғини ерга ўрди. От орқага қараб янада кишнади. Шерзод от олдин бормаганини тушунди. Отнинг юганини ечиб ташлади ва аста-секинлик илгарилаб кетди. От ҳам ҳар томонга қараб бораверди. Тўсатдан Шерзод ерда нимадир порлаётганини кўрди. Отни тўхтатиб ундан тушди ва мойсиз ёнаётган бир чироқни кўрди. Бориб уни кўтариб кўрдиким устида шундай деб ёзилган: "Ким бу чироқни топса, бунга ӯхшаган яна битта чироқ бор. "
Эҳтимол бу чироқнинг бошқасини амакиси топган бўлса керак, деб ўйлади Шерзод. У ўзича, бу чироқнинг иккичисини тополмасам қайтиб келмайман деди. Отга минди ва ўз сафарини давом этди. Кўп юриб чарчаган бўлсада, янада сафарини давом эттирди. Охир-оқибат бир шаҳрга етиб келди. У бир неча кун дам олиш учун карвонсаройлардан бирида тўхтади. Карвонсаройнинг хўжаини Шерзоднинг хонасига бир мусофирни юборди. Ушбу мусофир ўз хуржинидан бир чироғини чиқариб уни ёқганини Шерзод кўрди. Шерзод кўп диқат-эътибор бериб шу хулосага келдиким бу чироқ уша ўзи топган чироққа ўхшайди.
Шерзод бу мусофир билан дўст бўлди ва ўз саргузаштини ҳикоялаб берди. Шерзод ундан чироқни сотишини сўради. Мусофир киши деди: Чироқни сенга бераман, лекин эвазига сен ҳам бирон-бир нарсани менга беришинг лозим.
"Истаган нарсангни бераман ", деб айти Шерзод. Мусофир киши деди: Бу ердан девлар қалъасигача бир ой йўл кезиш лозим. Уларда яхши каптарлар бор.
Бориб девлардан бир жуфт каптарларни менга олиб келсанг, эвазига бу чироқни сенга бераман. Шерзод унинг таклифини қабул қилди ва йўлни сўраб боришга тайёр бўлди. Эрта эрталаб жойидан туриб хайрлашди ва йўлга тушди.
У чўл-биёбон ва водийларни кезиб қалъага етиб келди ва бирданидан тоғлар томонидан бир товушни эшитди. Ўз атрофига қараб тоғ теппасида уни чақираётган бир оқ қушни кўрди.
Қуш унга деди: Эй одам! Ким сени ўлим томон юборди? Бу девлар каптарларни оталаридан ҳам яхши кўришади. Лекин сен ярим кечага қадар кутишинг лозимки девлар ўхласалар. Сўнг қалъага киришинг мумкин бўлади. Шерзод отдан тушиб ярим кечагача кутиб турди,сўнг қалъа деворига яқинлашгани билан яна уша қушнинг товушини эшитди: Шерзод, тамагирлик қилмаслигинг керак. Бир жуфтдан кўпроқ каптар олманг. Шерзод қалъанинг деворидан ўтиб аста-секин каптарлар ўялари томон борди. Каптарлар ўяларига яқинлашгани билан уларнинг гўзаллигидан мафтун бўлиб қолди ва ўзини тўхтата олмасдан яна бир жуфт каптарни ўзига олди.
Лекин каптарлар шу онни кутиб тургандай бирданидан шовқун қилишди ва уларнинг шовқунидан девлар ўйғондилар ва Шерзодни олишди. Шерзод ўз саргузаштини девларга ҳикоялаб берди. Девлар "биз сенга каптарлар жуфтини бир шарт билан берамиз. Қалъанинг яқинида бошқа девлар яшайдилар. Улар яхши узумни парвариш қилишади. Бориб уша узумдан олиб келишинг лозим.