Январ 12, 2017 15:27 Asia/Tashkent

Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

 Менинг мавлойим, бугунги  шов-шувли дунёда янада кўпроқ муҳаббат ва сафодан тўла ҳаётга мўҳтожмиз. Турли йўллар ва турли андишалар мавжуддир. Яратганнинг энг гўзал ояти, биз сени интизорлик билан кутмоқдамиз. Эй менинг мавъудим, сенсиз сеҳрнинг латофати йўқ. Сен туфайли сеҳр ўзига нафислик тароватини олади ва тонг сенга салом беради.

Дарёлар сенсиз қуриқ бўлган ва сенинг зуҳур топишинг уни сероб айлайди. Келишингни  интизорлик билан кутаётганлар Аллоҳ таоло сенинг зуҳур топишингни тезлаштирсин деб дуо қилишади ва   интиқлик билан сени  кўтишмоқда.

Имом Маҳдий (а.ф) –ни  интизор бўлиш ижтимоий фалсафаси ҳам бор. Бунга қўшимча унинг зуҳур топиши йўл очадиган, ҳаракатга келтирадиган ва куч бағишлайдиган  жараён ҳисобланади. Интизорлик зуҳур замони етгунича инсониятнинг барқарор қудратини ривожлантириш ва зулм ҳамда ахлоқсизликлардан сақлаши мумкин.

Шавқ ва умидни кенгайтириш  ва сайъ-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда  интизорлик ролини баён этдик. Энг муҳим ва диққат-эътиборни жалб этадиган нукта шундан иборатким, интизорлик  исломий худшиносликнинг қайта тикланиши  ва ваҳдат ва бирликнинг муҳим омили бўлиши мумкин. Чунки барча интизор бўлаётганларнинг мақсад ва маромлари бирдир ва бу ҳам бўлса нажоткорнинг зуҳур топиши ҳисобланади.

Руҳшуносларнинг фикрига кўра интизорлик индивидуал тарзда натижа беради. Ёруқлик сари дунёга эътиқод қилиш ички кучларини бир томонга ҳидоят этади ва инсон шахсиятида ваҳдатни ижод этади. Чунончи инсон сайъ-ҳаракатларининг тартибсизлиги ва пала-партишлиги уни муваффақиятсизлик ва самарасизликка юзмаюз этади.

 

  Америка Гарвард университетининг устоди психолог Альберт шундай фикрдаким келажакка интилиш ва сайъ-ҳаракат қилиш инсон шахсиятига бирлик бағишлайди.  Унинг қарашига кўра мақсадларни қўлга киритиш учун шахсиятнинг турли  жиҳатларини  бирлаштириш ва умумийлаштириш мумкин.

  • Инсоний шахсиятида ваҳдат ва бирликни вужудга келтириш  қобилият ва қудратнинг бекорга сарфланишининг олдини олади ва ривожланиш ва гуллаб яшнашига замина яратади. Бунга ўхшаган ваҳдат инсон вужудида ички ихтилофларини бартараф этади.
  • Бугунги асрнинг психологи Корн Ҳорней “Ички дунёмизнинг ихтилофлари” номли ўз асарини нашр этиши билан шундай ақидга эгаким, шахсларнинг руҳий саломатлигига таъсир етказадиган омилларининг аксариятини уларнинг ички ихтилофларида излаш лозим. Чунончи улар бу ихтилофларни бартараф этишга муваффақ бўлишлари билан руҳий саломатликларида бошқа тартибсизлик вужудга келмайди. “
  • Интизорлик ижтимоий арсада ҳам турли булиниш ўртасида ваҳдатнинг ижод этишида таъсир етказади. Бир жомеа ёки эллатда муштарак мақсаднинг мавжудлиги муминларнинг ўртасидаги бир-бирига меҳр-муҳаббат зохир этишлари ва ваҳдатларига асос солади.
  • Ормони нажоткорнинг  зуҳур топиши  бўлган жамият  ўз жамиятида  ҳамдиллик, ҳамфикр ва бирлик каби нарсаларни ижод этишлари мумкин .
  • Табиийким асрнинг энг комил инсонининг зуҳур топишини  ўзоқ муддат  интизорлик билан кутиш ва бирлик ҳукуматини ийжод этишда инсоният келажагида нисбатан бир яхши ва ижобий қарашларга эга бўлган шахслар учун муштарак орзу-ормон саналади.
  • Шаҳарлар ва мамлакатларни бир-бирига яқинлаштирилган замонида ва бутун олам бир оиладек бир-бирлари билан алоқада бўлган бугунги технология ва ахборот воситалари дунёсида энг қулай ва мантиқий ақллар динларнинг бирлиги ва ҳақ-ҳуқуқларни дунёнинг бирлик сояси остида тасаввур этишлари мумкин. Албатта бирлик ва фавқулодда хукуматини таъсис этишнинг зарурати  эллатларнинг биродарлик ва ваҳдатини ижод этишдадир.Покистон шиаларининг пешвоси Сайид Сожид Нақавий шундай айтади: “Турли динларда шундай фикрлар мавжудким бир замонда башариятни нажот бериш учун нажоткор зуҳур топади. Мусулмонларнинг эътиқодларига кўра уша нажоткор Имом Маҳдий (а.ф)-дир. Мусулмонлар бу ақида-андишаларга биноан келажакка режа тузишлари ва сайъ-ҳаракат қилишлари учун ваҳдат ва бирликка эҳтиёж сезишади. Чунки ваҳдат қудратнинг манбасидир. Айниқса   бугунги замонимизда зўравон қудратлар инсоният устидан зулм-истибдод олиб бориш мақсадида бир-бирлари билан бирлашишган. “
  • У яна ўз сўзини давом этиб айтади: “Парвардигор, Қуръон ва Пайғамбар дунёда бир одилона тузумни вужудга келтириш учун мусулмонларга таъкидлайди. Бундай бир тузимни ижод этиш учун қудратлар бир-бирлари билан бирлашлари лозим. Инсонлар исломий адолатга эҳтиёж сезаётган ва башарият дунёси ўз нажот топишини адолатнинг амалга оширишида кўрадиган бугунги замоннимизда, агар биз бир-биримиз билан бирга бўлмайлик, зўравон қудратлар билан кураша ололмаймиз ва пок андишаларини кенгайтира олмаймиз. Бас, бир-биримиз билан биргалашиб исломий тўзумни мустахкамлаш ва билим ва мантиқ ила уни ривожлантиришимиз мумкин.