Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 26- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 15- кунидир.
Бундан 973 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 465 йил рабеуссоний ойининг 16-куни исломнинг машҳур олимларидан бири "Зайнул ислом" лақаби билан танилган Абдулкарим бин Ҳавозан Қушайрий вафот этди. У ҳижрий-қамарий 376 йили Эроннинг шимолий-шарқидаги Қучон шаҳрида дунёга келди ва таҳсил учун Нишопурга борди. У Маккаи мукаррамани зиёрат қилгач, икки маротаба илм олиш учун Бағдод шаҳрига борди. Қушайрий фиқҳ, калом, тафсир ва ҳадис илмини жуда яхши эгаллаб, тасаввуфнинг улуғларидан бирига айланди ва жуда кӯп шогирдларни тарбиялади.
Зайнул ислом ӯзидан улкан маънавий мерос қолдирди. "Рисолаи Қушайрия", "Ат тайсир фит тафсир" ва "Латойифал ишорот" китоблари шулар жумласидандир.
Хххххххххххххххххххххххххххххх
Бундан 222 йил бурун, яъни 1795 йилнинг 15 январ куни рус ёзувчиси ва сиёсат арбоби Александр Грибоедов дунёга келди. У маҳоратли драматург эди. Машҳур "Ақллилик балоси" қомедияси ҳам унинг қаламига мансуб.
Аммо Грибоедов сиёсат соҳасида унчалик шуҳрат қозонолмади. У иккинчи Эрон-Россия урушида Рус офитсери сифатида қатнашди. Бу урушда Эрон енгилгач, Рус подшоси уни россиялик асирларни қайтариш учун 1828 йили Теҳронга юборди. Бу маъмурияти чоғи Грибоедовнинг кибр-ғурур ва тажрибасизлиги Эрон халқининг ҳиссиётларини жунбушга келтирди. Натижада халқ унга қарши норозилик намойишига чиқди ва уни қатл этди.
Ххххххххххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1357 йил дай ойининг 26-куни , яъни бундан 38 йил бурун Эрон мусулмон халқининг озодлик курашлари авжига чиққач, мамлакатнинг охирги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий табобат баҳонаси билан қочиб кетди. Муҳаммад Ризо Паҳлавий 1320 йили Инглиз давлати отаси Ризошоҳни иккинчи жаҳон урушида Германияни қӯллаб-қувватлагани учун бадарға қилгач, салтанат тахтига ӯтирган эди. Эрон шоҳи бундан илгари ҳам ҳижрий-шамсий 1332 йили халқ қӯзғолонидан қӯрқиб қочиб кетган эди. Аммо орадан уч кун ӯтгач, Америка ва Инглиз давлатларининг ҳийла-найранги билан яна Эронга қайтарилди. Бу ҳийладан сӯнг Америка Эрон ва минтақада истаган ишини шоҳ қӯли билан амалга ошира бошлади. Натижада халқ оммаси шоҳнинг мустабид режимини ағдариб, исломий ҳукумат тузишга бел боғлади.
Шоҳнинг қочиб кетиши инқилоб кайфиятидаги одамларни руҳлантириб юборди, минглаб кишилар улкан бир кӯча намойишига чиқишди ва бу воқеа исломий инқилобнинг ҳал қилувчи нукталаридан бирига айланди.
Бу воқеадан бир неча кун илгари ӯша пайтда Париж шаҳрида бӯлган Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний ҳазратлари Эрон халқига мурожаатларида ёзган эдилар: "Шоҳнинг салтанатдан воз кечмай қилажак сафари вазиятни ӯзгартирмайди. Паҳлавий режими батамом ағдариб ташланиши лозим".