Исломий инсон ҳуқуқлари
Ислом динида мушвара қилиш махсус аҳамиятга эга бӯлиб, ӯз ишларини маслаҳатлашиб ва мутахассислар билан маслаҳатлашиб бажарадиган кишилар камроқ мушкулотга учрашади. Аксинча бошқалар маслаҳатига муҳтож эмасман деган кишилар ӯз ҳаётларида турли мушкулотга гирифтор бӯлишади.
Маслаҳат қилиш ислом динида катта аҳамиятга эга бӯлиб, ислом дини таълимотларида маслаҳат қилиш одоблари ва машваратчилар ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида келган. Албатта бизнинг ҳар биримиз шундай бир вазиятда бӯлганмизки бир неча фурсатлардан бирини ва ӯзимизга муносибини танлашга тӯғри келади. Бу орада соҳа мутахассисига мурожаат қилиш ва маслаҳат қилиш айни муддао.
Ислом динида мушвара қилиш махсус аҳамиятга эга бӯлиб, ӯз ишларини маслаҳатлашиб ва мутахассислар билан маслаҳатлашиб бажарадиган кишилар камроқ мушкулотга учрашади. Аксинча бошқалар маслаҳатига муҳтож эмасман деган кишилар ӯз ҳаётларида турли мушкулотга гирифтор бӯлишади.
Ислом дини якка тартибда яшашга эмас, балки жамоавий ҳаёт кечиришга, ҳар бир ишда атрофидагилар билан маслаҳат қилиш ва жамият манфаатларини шахсий манфаатдан устун қўйишга чақиради.
Ислом дини таълимотлари ҳақида теран фикр юритган инсон ҳар қандай ишни маслаҳат билан қилиш одат тусига кирганига гувоҳ бўлади. Қадимда одамлар ҳар бир муҳим ишни тажрибали, илмли ва ақлли кишилар билан ўзаро маслаҳат қилганлар ва шу гўзал одат туфайли ҳаётлари доимо тинч ва фаровон бўлган.
Маслаҳат билан иш қилиш, ўша ишнинг охири муваффақиятли бўлишига сабаб бўлади. Зеро ақлли ва фикрли одам маслаҳат қилмасдан бирор иш қилмайди. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) -ни ҳар қандай хато-ю камчиликлардан пок қилганига қарамасдан у зотга ёнларидагилар билан маслаҳат қилишни буюрган. Ваҳоланки, Аллоҳнинг пайғамбаридек ақлли, илмли, гўзал хулқли ва тўғри фикрли инсон йўқ. Инсонлар бу одатларга амал қилишида уларга Пайғамбаримиз (с) -ни ўрнак қилиб, У зот орқали бу хислатни ҳам кўрсатишни Аллоҳ ирода қилди. Азиз пайғамбаримиз (с) маслаҳат билан иш қилиш афзаллиги ҳақида шундай дейдилар : “Маслаҳат- надоматдан сақловчи қўрғон, маломатдан омонликдир”. Ҳа, маслаҳат билан қилинган ишнинг оқибати ҳасрату надоматдан йироқ ҳолда, муваффақиятли, ҳамда инсонлар маломатидан омонда бўлади.
Инсон ҳар бир муҳим ишида маслаҳат қилиши лозим экан, демак, кимдан маслаҳат олишни ҳам билиши лозим. Зеро, муҳим ишнинг маслаҳатчиси ҳам ўта муҳим инсон бўлмоғи даркор.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Маслаҳат берувчи инсонда 5 та хислат мавжуд бўлиши лозимлигини уламолар айтганлар:
1. Узоқ тажриба заҳираси бўлган мукаммал ақлли киши бўлмоғи. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ақлли одамдан маслаҳат сўранглар, тўғри йўлни топасизлар. Унинг айтганларига қарши исён қилманглар пушаймон бўласизлар” – дея марҳамат қилганлар.
2. Диндор ва тақволи инсон бўлмоғи. Чунки бу хислат барча яхшиликларнинг устуни-манбаидир.
3. Самимий ва қалбга маҳбуб суюкли инсон бўлмоғи. Самимийлик ва суюклилик фикрни тўғри бўлишини таъминлайди ва ақлни чархлайди. Улуғлар қуюдагича насиҳат қилганлар: “Қатъиятли, эҳтиёткор, ҳасад қилмайдиган ва қалбига кина-кудрат сақламайдиган ақлли киши билангина маслаҳат қил”.
4. Фикрни банд қилувчи ғам ташвишлардан холи бўлмоғи. Чунки, фикру зикри бошига тушган ташвишни аритиш билан банд бўлган кишининг фикри соғлом бўлмайди, ақлу хотираси ҳам хиралашади.
5. Маслаҳат қилинадиган ишда маслаҳат сўраладиган кишининг шахсий манфаати бўлмаслиги. Зеро манфаат ўзига жалб қилувчи, ҳавои нафс эса овчидир. Инсоннинг ҳавои нафси фикрига қарши чиқса ва шахсий манфаатлар уни ўзига чорласа фикр бузилади.
Мазкур беш хислат жамланган инсон маслаҳати қабул қилинадиган, фикри олинадиган инсондир.