Ҳаётий муаммолар калиди
Оила аъзоларингизни ҳар бири ўзини сочиғи, тиш чўткаси, тароғи ва совунига эга бўлиши керак. Чойшабларни ҳафтада бир марта ювиб, дазмоллаб, алмаштириб туриш лозим. Энг муҳими, хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, ошхона асбоб-анжомларини тоза ва озода тутиш лозим. Тез бузиладиган овқатларни зинҳор сақламанг.
Умумий гигиенага риоят этиш қувонч ва шодоблик ижод этиши билан бирга инсон жисму руҳидан гина-кудуратни ҳам тозалайди.
Жамият аъзоларининг саломатлигини таъминлаш гигиена қоидаларини риоят этиши натижасида қӯлга кириб, бу муҳим қоидаларга ҳам шахсий ва ҳам ижтимоий сатҳда риоят этиш лозим.
Гигиена - бу ҳар бир инсоннинг жисми, уст боши, (турар-жойлари, ошхоналари, сув манбалари, ювиниш ва заруратхоналар) ва бошқаларни тоза сақлашга қаратилган тадбирлар мажмуасидир.
Шахсий гигиена қоидаларига доимий амал қилиш оилангизни турли хилдаги юқумли касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг яхши воситаси ҳисобланади.
Шундай экан, энг аввало қўл ва оғиз бўшлиғи тозалигига эътибор беринг. Шунингдек соч, тери, хонадон гигиенаси қоидаларига риоя қилинг. Қўллар овқат пишириш олдидан, хайвонларга қаралгандан сўнг, хожатхонадан чиққандан кейин, кўчадан уйга қайтгач, овқатланишдан олдин, ҳар қандай юмушни бажариб бўлгач албатта совунлаб ювилиши шарт.
Оила аъзоларингизни ҳар бири ўзини сочиғи, тиш чўткаси, тароғи ва совунига эга бўлиши керак. Чойшабларни ҳафтада бир марта ювиб, дазмоллаб, алмаштириб туриш лозим. Энг муҳими, хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, ошхона асбоб-анжомларини тоза ва озода тутиш лозим. Тез бузиладиган овқатларни зинҳор сақламанг.
Барчага маълумки, бизни вужудимиз ўпка орқали нафас олишдан ташқари, тери орқали ҳам нафас олади. Шунинг учун терини тозалиги катта аҳамиятга эга. Тери тоза бўлиши учун имконият даражасида ҳар куни душ қабул қилиш лозим. Имкони булса, хафтада бир марта ҳаммомда чўмилиш лозим. Бу теридаги ҳар хил бактерия, микробларни тозалашга ёрдам беради. Гигиена қоидаларига фарзандларимизни ёшлигидан ўргатиб боринг. Одатда бу оилада болаликдан бошланади. Киши умрининг ярмисидан кўпроқ қисмини ўз уйида ўтказади.
Сувни фақат қайнатиб ичиш лозим. Шахсий гигиенага амал қилиш саломатлик гарови эканини асло унутмаслик лозим!
Гигиена одамзоднинг вужуди ва фаолияти билан атроф муҳитнинг узвийлигини таминлайди. Муҳит соғ-лом бўлмай туриб, тан-соғлиғини таъминлаш қийин. Шу маънода гигиена табиий ижтимоий муҳит — борлиқнинг одам организмига ижобий, салбий таъсириии ҳам ўр-ганади, тавсиялар беради. Ташқи мухит деганда табиий ва ижтимоий шароитлар томонидан белгиланган маиший ва ишлаб чиқариш омилларининг мажмуаси тушунила-ди.
Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Жуда қадим замонлардаёқ инсон ўз соғлиғини сақлаш учун ҳаёт тажрибалари асосида энг оддий гигиеник тадбирларни амалга оширган. Тупроқни ифлосланишдан муҳофаза қилиш, сув манбаларини танлаш ва қӯриқлаш ҳар хил ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан овқат тайёрлаш, овқатланиш тартиби, баданни тоза тутиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва уйқу тартиби, юқумли ка-салликлар тарқалишининг олдини олиш, юқумли касаллик билан оғриган беморларни ажратиб қўйиш, уларнинг буюмларини ёқиб юбориш ижтимоий гигиена қоидаларига риоят қилишдир.
Инсоннинг соғлом бўлиши кўп жиҳатдан атрофидаги кишилар билан яхши муносабат ўрнатишига, ҳамиша қувноқ, муросагўй, хайрихоҳ ва самимий бўлишига ҳам қарайди. Қадим табибларнинг айтишича, инсон саломатлиги унинг хулқ-атвори ва ахлоқига ҳам боғлиқ. Ташвиш, қаҳр-ғазаб, ҳасадгўйлик, қўрқув инсон умрини эговлайди, қисқартиради, ғам-андуҳга тўлдиради. Бунинг оқибатида инсон танаси озиб кетади, қалби бўшаб қолади, турли касалликларга осонгина чалинади.
Хушхӯйлик инсонни зулм, гина-кудурат ва ҳасаддан узоқлантиради.
Мусулмонлар бир-бирларини яхшилик ва олийжаноб ахлоққа чақиришлари, ножўя ишлардан қайтаришлари Аллоҳ тарафидан фарз қилинган. Ислом ахлоқининг асосида ҳалоллик ва тақво ётади. Кимки, жисмоний ва маънавий пок бўлса, ундай киши ахлоқсизлик йўлига кирмайди.