Январ 22, 2017 16:26 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг  3- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони  ойининг 23-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг  22- кунидир.

 

Бундан 456 йил муқаддам, яъни 1561 йилнинг 22 январ куни инглиз файласуфи Френсис Бэкон дунёга келди. У аввалига сиёсий масалалар билан шуғулланди.  Бир оз муддат ӯтгач порахӯрлик айби билан қамалди. Қамоқхонада турган пайти  унинг яширин истеъдодлари юзага чиқди.

  Бэкон нафақат Англия, балки бутун Европада амалий билимлар ривожига катта таъсир кӯрсатди. "Улкан билимларни қайта тиклаш", "Илмнинг ривожи" каби асарлар унинг қаламига мансуб. Олимнинг "Янги атлантис" асарида орзу қилинган шаҳар илмий асосда тасвирланган.

Френсис Бэкон 1626 йили вафот этди.

Ххххххххххххххххххххххххх

1775 йилнинг 22 январ куни, яъни бундан 242 йил бурун франсуз физик олими Андре-Мари́ Ампе́р   дунёга келди. У ёшлигидан математика илмини жуда-жуда яхши кӯрарди. Париж университетларининг бирида ӯқитувчилик қилган чоғи диққатга арзигулик кашфиётларни амалга оширди.

Олим элекротелеграф ускунасини яратиб, электр қуввати жараёни шиддатини кашф қилди. Ҳамда бу жараённи ӯлчаш асбобини ясади. Дунё илмида Амперни  физиканинг электродинамика бӯлими асосчиси деб билишади.

Буюк олимнинг физика фани ривожига қӯшган улкан ҳиссасини эътиборга олиб, электр қуввати жараёни бирлигини  Ампер номи билан аташган.

Хххххххххххххххххххххххххх

Бундан 193 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1245 йил рабеуссони ойининг 23-куни эронлик фақиҳ, муҳаддис ва шоир аллома Аҳмад Нароқий вафот этди. Кошон шаҳрида дунёга келган олим  ёшлигидан донишманд отаси мулла Маҳди Нароқий наздида исломий илмларни эгаллашга киришди. У шунингдек бир неча муддат Нажаф шаҳридаги улуғ уламолардан ҳам таълим олиб, мужтаҳид даражасига эришди.

Аллома Нароқий падари бузруквори вафотидан сӯнг Кошонга қайтиб, отасининг ӯрнига Кошон илмий ҳавзасининг раҳбарлигини зиммага олди.  Бу тақволи олимдан улкан маънавий мерос қолган. "Меърожус саодат", "Асрор ал ҳаж" ва ирфоний шеърлардан иборат  "Маснавийи тоқдис" асарлари шулар жумласидандир.