Сайид Аббос Ароқчи: Эронга ҳужум Форс Кўрфазида нобарқарорликлдарнинг асли сабабидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99318-Сайид_Аббос_Ароқчи_Эронга_ҳужум_Форс_Кўрфазида_нобарқарорликлдарнинг_асли_сабабидир
Эрон ТИВ раҳбари Жанубий Корея ТИВ раҳбарининг маҳсус вакили билан учрашганида АҚШ ва сионистик режимни Эронга қарши тажовузкор ҳужумларини Ҳурмуз бўғози ва Форс Кўрфазидаги барча нобарқарорликларнинг асли сабаби деб таъкидлади.
(last modified 2026-04-23T09:38:21+00:00 )
апрел 23, 2026 14:05 Asia/Tashkent
  • Сайид Аббос Ароқчи: Эронга ҳужум Форс Кўрфазида нобарқарорликлдарнинг асли сабабидир
    Сайид Аббос Ароқчи: Эронга ҳужум Форс Кўрфазида нобарқарорликлдарнинг асли сабабидир

Эрон ТИВ раҳбари Жанубий Корея ТИВ раҳбарининг маҳсус вакили билан учрашганида АҚШ ва сионистик режимни Эронга қарши тажовузкор ҳужумларини Ҳурмуз бўғози ва Форс Кўрфазидаги барча нобарқарорликларнинг асли сабаби деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Эрон давлат расмийлари билан маслаҳатлашиш мақсадида Теҳронгга сафар қилган Жанубий Корея ТИВ раҳбарининг махсус вакили Чонг Биёнг Ҳо  Эрон ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ароқчи қабулида бўлди.

Сайид Аббос Ароқчи  Эронга қарши 40 кунлик тажовузлари жараёнида АҚШ ва сионистик режимнинг содир этган жиноятларини шарҳлар экан,  барча мамлакатларни Эронга қарши жиноятларни кескин қоралашиши зарурлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари  АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузлари  Ҳурмуз бўғози ва Форс Кўрфази минтақасидаги барча нобарқарорликларнинг асл омили эканлигига ишора қилиб,  Эрон  Ҳурмуз бўғози қирғоқлидаги мамлакат сифатида АҚШ ва сионистик режим таҳдидлари ва тажовулари қаршисида ўз миллий манфаатлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида Халқаро қонунлар ва ички қоидалари асосида чора тадбирлар кўриб чиқмоқда ва  ушбу вазиятдан ҳосил бўлган барча оқибатлар учун  тажовузкор мамлакатлар жавобгардир, деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  шунингдек  Эрон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш муҳимлигига тўзхталиб, Теҳрон ҳукумати  бу заминда барча ҳамкорликларга тайёр деб эълон қилди.

Жанубий Корея ТИВ раҳбарининг махсус вакили ҳам бу учрашувда   Теҳрон билан алқоқаларни янада юксалтиришниг аҳамиятларига  тўхталиб,  оташкесим ўрнатилганидан хурсандлигини билдирар эхан,  дипломатик жараёнини давом этши билан   урушни бутунлай тўхтаталиши ва минтақада барақарорлик ва тинчликка гувоҳ бўлишга умид қилди.