Ислом нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларни таълим ва тарбия бериш
Ислом нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларни таълим ва тарбия бериш
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз давомида ўспиринларнинг руҳ ва жисмларига интернет уйинларининг ёмон таъсири ҳақида сўҳбатлашамиз. Диққат эътиборингизни жалб этамиз деган умиддамиз!
Ўспиринлар ҳар бир мамлакатда қийматли инсоний қадриятларнинг бир қисми саналади. Чунки ўз жамиятларининг келажагини улар қуришади. Ҳақиқатан ҳам жамиятнинг рвожланиши ва тараққиётига сабаб бўладиган омил бу моддий сармоялар эмас, балки моддий сармояларни талаб даражасида фойдаланадиган ва тарбия олган инсоний сармоялар ҳисобланишади. Шу жиҳатдан жамият келажагининг асосий сармояси унвонида ўспиринларнинг тарбияси устидан назорат қилишга жиддий диққат-эътибор ва аҳамият қаратилиши лозим.
Буш вақтларни ўтказишнинг шакли, айниқса мазкур вақтларда ижро этиладиган уйинлар ўспиринларнинг шаклланишлари учун муҳим таъсир етказади. Уйин ижтимоий фаолиятлар сирасига кирадиким, инсоний барча жамиятларда мавжуддир. Ва болаларнинг ижтимоий шахсияти ва мавжудлигини исботлаш ва шаклланиши учун бир восита саналади.
Америкалик ижтимоий психолог Жорж Герберт Мид шундай эътиқодга эгадирким, "Шахснинг ижтимоий шахсияти ижтимоий вазифаларни ижро этиши орқали бошланади. Бола ва ўспиринлар уйинни такрор этишлари ва бошқаларнинг ролини ўз зиммаларига олишлари билан ўз хатти-ҳаракатларига маъно бағишлашади.
Ислом мубин дини ҳам ўтган дастурларимиз давомида таъкидлаб ўтганимиздек, болалар ва ўспиринларнинг буш вақтлари учун муносиб дастур ва уйинларни муҳайё этишга жиддий аҳамият қаратади. Аммо бугунги кунда кибернетик технологиялар ва унинг турли шаклда ишлатилиши инсониятнинг турли арсаларини, айниқса болалар ва ўспиринларнинг ҳаётини ўзининг таъсир остида қарор берган. Эндиликда ер курраси бўйлаб халқ осонлик билан қарамақарши маълумот етказиш ва бир-бирлари билан алоқа ўрнатишлари учун имконга эгалар. Далиллар шуни кўрсатадиким, болалар ва ўспиринлар ўртасида компютердан фойдаланиш жараёнлари кундан кунга ошиб кетмоқда. Компютердан фойдаланиш мизонининг ортиши милодий 1996 йил ва 2000(икки мингинчи ) йил орасида компютердан фойдаланадиган ўспиринлар ва ёшларнинг сони 4 фоиздан 70 фоизгача ортиб кетди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, милодий икки мингинчи йилда берилган статистик маълумотларга кўра, дунё халқининг 360 миллион нафар иинтернетдан фойдаланиш имконига эга бўлишган. Аммо маълумот милодий 2012 йил июнь ойининг 30-чисида 2 миллиарду 405 миллион нафарга етдиким, бу фойдаланувчиларнинг аксарияти болалар ва ўспиринларга туғри келади.
Бугунги кунда инсон ҳаётининг барча арсаларига кириб келган интернетдан фойдаланиш инсон яратган бошқа нарсаларига ўхшаб икки жиҳатга эгадир. Унинг биринчи жиҳати бу ишларнинг ривожланишига кўмак бериш ва ишларда диққат-эътиборни кенгайтириш ва унга суръат бағишлаш учун туғри ва фойдали баҳра олиш саналади ва бошқа жиҳати эса гоҳида катта зарар ва зиёнларни келтирадиган нотуғри ва ўз жойида фойдаланмаслик ҳисобланади. Компютер технологиясидан ижобий фойдаланишлар жумласидан алоқа хизматларини тақдим этиш ва уларни таълим-тарбия беришдир. Энди интернет фазоси кенг фазо ҳисобланадиким, ундан "вертуал дунё" деб ном олишади. Бу фазода ҳар бир шахс хоҳлаган мавзўси ҳақида таълим олиши ёки маълумот олиш мумкин. Алоқанинг икки томонлама бўлиши вертуал дунёнинг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Бу вертуал фазо алоқанинг тез суратда амалга оширилишининг сабабига айланди. Аммо интернет фазоси фаровон фойда келтиришларига қўшимча салбий фойдаланишларга ҳам эга бўлиши мумкин. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, комютердан нотуғри фойдаланиш ўспиринларни жисмоний ва ва руҳий турли зарарларга юзмаюз этиши мумкин. Жисмоний фаолиятлар ва ижтимоий муносибатлар ўспириннинг саломатлиги учун зарурийдир. Ҳолбуки агар ўспирин кўп вақтни компютердан фойдаланишга сарфласа унинг танаси ва жисмига зарур бўлган ҳаракат ва жисмоний тарбиядан маҳрум бўлиб қолади. Канада касалхонасига тегишли озиқ-овқат бўлимининг раҳбари доктор Одед Барор шундай айтади: "Жисмоний ҳаракат ва спорт билан шуғулланмаслик шахс, айниқса болалар ва ўспиринларнинг турли беморликлар, жумладан юрак касалликлари, қон босимининг ортиб кетиши ва остеоартритга гирифтор бўлиш учун катта таъсир етказади."