Ислом нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларнинг таълим ва тарбия бериш
Ислом дини нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларни таълим-тарбия бериш" дастурининг охирги сони билан сизнинг хизматингиздаман
Азиз тингловчилар, "Ислом нуқтаи назаридан болалар ва успиринларни таълим-тарбия бериш" дастуримизнинг сўнги сонига ҳам етиб келдик. Бу дастуримизда биз
да инсон ҳаётнинг икки муҳим босқичлари, яъне болалик ва ўспиринлик даврида таълим- тарбия бериш ҳақида, ҳамда унинг турли босқичлари, жумладан ислом нуқтаи назаридан шахсий, ижтимоий, диний, ахлоқий жиҳатлари ва тарбиявий ташкилот ва муассасаларнинг таъсирини баён этган эдик. Ҳамда дастурларимиз давомида таълим ва тарбия бериш мафҳумларни ислом нуқтаи назаридан таҳлил этиб айтдикки "Таълим ва тарбия" бу жиддий ва конструктив фаъолиятлардан саналиб инсонни ҳидоят этиш ва ривож-равнақ топишига сабаб бўлади. Чунки инсон тарбият олишга муҳтож бўлган мавжудотлардан бири ҳисобланиб тўғри таълим- тарбия олиши билан энг олий руҳий, маънавий ва илмий даражаларга етиши мумкун. Инсонлар ўз ҳаётларининг бошланишидан то умрларининг охиригача ривож-равнақ топишларида кет-макет ва бир-бирлари билан боғланган босқичлардан ўтади ва уларни камолотнинг энг юқорий чуққиларига етказиш мумкун. Мазкур дастуримизда таълим-тарбия беришнинг аҳамияти ва унинг услублари ҳақида, айниқса ислом ва диний пешволар нуқтаи назарларини баён этдик. Қайд этиш жойизким дастурларимиз қўйидаги мавзўлардан иборат эди: боланинг тарбияти ва тўғилишдан олдинги заминалари, ҳомиладорлик даврида фарзандга тарбиявий ғамхўрлик қилиш ва меҳр-муҳаббат кўрсатиш, яъни рағбатлантириш, танбеҳ бериш ва инсон камолоти ва ҳидоятига унинг аҳамияти, диний тарбия, компютер ва уяли телефонларнинг болалар ва ўсмирлар руҳ ва жисмига таъсир етказиш каби мавзўлар. Болалар ва усмирлар тарбияларига ўйинларнинг таъсири ва аҳамиятини ҳам зикр этиб ўтдик Жумладан, зикр этдикки
Ислом динининг суюкли Пайғамбари (с) ва ул ҳазрат аҳли байтлари болаларнинг ўйнашлари ҳақида кўп тавсияларни баён этган эдилар.
Ӯспиринлик даврида ота -она, ўқитувчи ва мураббийлар томонидан мактабда таълим берилган маърифат, ахлоқ, аҳком ва одоб аста -секинлик билан ӯспириннинг шахсиятида мустаҳкамланади ва унинг мазҳабий шахсиятининг пойдиворига асос солади. Бунга қўшимча усмирларга тавсия берадиган ахлоқий фазилатларнинг айрим белгиларини баён этиб намуна сифатида Расули Акрам (с) нинг хулқ-атворлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ривоятларда шундай келтирилганким Расули Акрам (с) ҳаргал намозда туришларида худонинг шаҳомати ва буюклигидан юзларининг ранги ўзгариб қалблари эса ҳаяжондан жуш урарди.
Имом Содиқ (а) ҳам Имом Сажжод (а) тавсифи ҳақида шундай марҳамат қилади: " Рамазон ойи кириб келгани билан Имом Зайн-ул-Обидин (а) дуо, тасбиҳ ва истиғфор айтишларидан бошқа ҳеч нарса ҳақида сўзламаган эдилар." Буларнинг ҳаммаси диний пешволарни ўспиринлар учун диний тарбиянинг намуналари унвонида тавсия беришни тасдиқлайди.
Қуръони Карим билан ошно бўлиш ва унинг оятларини тиловат ва тадаббур қилиш бошқа мавзўлардан бири эди. Қайд этиш жойизким боланинг ахлоқий тарбиясига оила ва мактабнинг таъсири ва роли ҳақида Оила ўспириннинг ахлоқий тарбиясида энг муҳим омил саналади. Чунки ўспириннинг шахсияти, табиати, саодати, шафқатсизлиги ва келажаки оилада шаклланади.
Ҳозирги даврда энг муҳим мавзўлардан бири бу усмирларнинг руҳ ва жисмларига интернет уйинларининг ёмон таъсири ҳисобланади. Бугунги кунда кибернетик технологиялар ва унинг турли шаклда ишлатилиши инсониятнинг турли арсаларини, айниқса болалар ва ўспиринларнинг ҳаётини ўзининг таъсир остида қарор берган. Эндиликда ер курраси бўйлаб халқ осонлик билан қарамақарши маълумот етказиш ва бир-бирлари билан алоқа ўрнатишлари учун имконга эгалар. Далиллар шуни кўрсатадиким, болалар ва ўспиринлар ўртасида компютердан фойдаланиш жараёнлари кундан кунга ошиб кетмоқда. Ҳолбуки агар ўсмир кўп вақтни компютердан фойдаланишга сарфласа унинг танаси ва жисмига зарур бўлган ҳаракат ва жисмоний тарбиядан маҳрум бўлиб қолади. Канада касалхонасига тегишли озиқ-овқат бўлимининг раҳбари доктор Одед Барор шундай айтади: "Жисмоний ҳаракат ва спорт билан шуғулланмаслик шахс, айниқса болалар ва ўспиринларнинг турли беморликлар, жумладан юрак касалликлари, қон босимининг ортиб кетиши ва остеоартритга гирифтор бўлиш учун катта таъсир етказади."
Дастуримизнинг охирги мавзўси мобил телефондан тўғри ва нотўғри фойдаланиш ва усмир ва боланинг руҳ ва жисмига салбий таъсир етказиш ҳаида сўҳбатлашган эдик. Бошқа соҳалар каби уяли телефон ҳам кўп ишлатилатадиган восита бўлиб қолган. Мобил телефонини пичоққа ўхшатишадиким агар ундан тўғри фойдалансак инсоннинг ҳаётида кўп ёрдам беради, аммо нотўғри фойдаланиш билан кўп қийинчилик ва муаммоларни вужудга келтиради. Мобил телефоннинг нотўғри ва салбий таъсирлари шунга сабаб бўлдиким айрим мамлакатлар бу замина ҳақида чора-тадбирлар кўришга мажбур бўлишди. Ҳозирги пайтда кўп мамлакатлар, мактаблар ва таълим тарбия муассасаларда уяли телефондан фойдаланишни манъ этган. Таъкидлаб ўтган эдикки ислом дини усмирларнинг буш вақтлари самарасиз ўтишига мухолифдир. Бугунги асрда мусиқа ўзига хос мураккабликларга эгадир.
Бугунги асрда мусиқа ўзига хос мураккабликларга эгадир. Мутахассисларнинг аксарияти уни инсон ҳисс-туйғусининг тили деб билиб шундай эътиқодга эгаларким мусиқа инсоннинг на фақат фикр ва руҳига таъсир етказади, балким инсоннинг бор вужудини шу даражада таъсир остига қарор берадиким, инсонни солеҳ амаллар ёки нотўғри ва ёмон ишларга ундайди. Ҳамда дастуримизда Ғарб шўх ва ҳаяжонга келтирадиган мусиқасининг усмирлар руҳи ва жисмига зарар етказишини таъкидлаб ўтдик. Аммо мусиқанинг бошқа тури шўх мусиқа ва инсонни ҳаяжон ва нотўғри ва сохта ўйнашларга ва тартибсизликка ундайдиган мусиқадир. Бу турдаги мусиқа шахс, хонадон ва жамиятдаги ахлоқнинг бўзилиши ва зайиф бўлишига сабаб бўлади. Бу мусиқа гумроҳлик заминасини яратиб фасодлик ва жиноятларни ривожлантиради ва ислом динининг уламолари нуқтаи назаридан бундай мусиқалар нотўғри ва қабул қилиб бўлмайдиган мусиқа ҳисобланади.