Ислом нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларнинг таълим ва тарбия бериш
боланинг ахлоқий тарбиясига оила ва мактабнинг таъсири ва роли
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда ўспиринларнинг ахлоқий ва диний тарбиясига оиланинг таъсир етказишини таъкидлаб ўтган эдик. Бугунги дастуримизда сиз билан биргаликда боланинг ахлоқий тарбиясига оила ва мактабнинг таъсири ва роли ҳақида сўҳбатлашамиз. Диққат эътиборингизни жалб этамиз деган умиддамиз!
Оила ўспириннинг ахлоқий тарбиясида энг муҳим омил саналади. Чунки ўспириннинг шахсияти, табиати, саодати, шафқатсизлиги ва келажаки оилада шаклланади. Ота-онанинг хулқ-атвори, қарашлари ва қадриятлари боланинг замирида сақланиб ота-она олиб борган тарбиявий ишларида заминани муҳайё этади. Ўспириннинг ахлоқий-ижтимоий хулқ-атвори ота-онанинг унга нисбатан бўлган муносибати ва комил тарзда у билан олиб борган тарбиявий ишларидан яхши руҳия олади. Мисол учун агар оилада ўспирин ҳаддан ташқари эркин бўлса ва унга ўз ҳаддидан чиқишга ижозат берилган бўлса, жамиятда бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқига нисбатан эътиборсиз бўлиб ўйламасдан ва осонлик билан кўп инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқини оёқ ости қилиши мумкин. Ҳақиқатан ҳам ўспиринлик даври жамиятда бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқини риоят этишга боғлиқдирким, унинг оилада қандай тарбия олганлигидан далолат беради.
Успириннинг шахсияти шаккланишига оила ва унга ҳоким бўлган қадриятлар муҳим ва таъсирчан рол ўйнайди. Психологлар оиланинг тури ва хусусиятларини успириннинг тарбиясида муҳим деб билишади.
Психологлар нуқтаи назарига кўра бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқига риоят этиш ва одамлар эркинлигининг мизонини ҳисобга олиб оилаларни бир неча турларга тақсимлаш мумкин: айрим оилалар эркинликни хоҳлашади, аммо айни пайтда успиринга эркинлик бериш билан бир неча масъулиятларни уларнинг зиммасига юклатишади. Успирин ушбу оилада бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқини риоят этишни ўрганади ва бошқа кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқини оёқ ости қилишдан ўзини сақлайди. Ушбу оилада ота –оналарнинг иқтидори муҳофазат этиши зимнида успириннинг истак-хоҳиш ва эҳтиёжлари диққат-эътиборни ўзига жалб этади. Успириннинг ахлоқий тарбияси ушбу оилада яхши тарзда шаклланади.
Айрим оилалар тарбияга нисбатан жуда енгил қарашларга эга бўлишади ва успиринга комил ва ҳаддан ташқари кўпроқ эркинлик беришади ва унинг хатти-ҳаракатларини назорат қилишмайди. Бундай оилалар успиринга бирон кўрсатма ёки йўл кўрсатишга қодир эмаслар. Одатан бундай оилаларда ота-оналар ўзининг кўп ишлар билан шуғулланиб қолишлари натижасида ўз фарзандларининг тарбиясига ҳам вақт топишмайди ва хулқ-атворини назорат остига ҳам олишмайди .
Ғарб психологи Маккард Вурдан бундай оилалар ҳақида шундай айтади: "Ота-онанинг успиринга нисбатан эътиборсизлиги успириннинг ўз бошимчалик ва мустақил тарзда хатти-ҳаракат қилиши ва хулқ-атворини бир неча маротабалар ошиб юборади. " Бундай оилаларда ота-оналар успириннинг маҳорат, ёмон ва яхши ахлоқий заминалари ҳақида маълумотга эга бўлишмайди. Ҳамда бундай оилаларнинг аксарияти ўзлари ахлоқий одоб ва усулларини риоят этишмайди.
Қаттиқул ва талабчан ота- оналардан эга бўлган оилалар, оила турининг бошқа бири ҳисобланади. Бундай оилалар успириннинг истак-хоҳишлари тўғри ва муносиб бўлса ҳам уларни рад этишади. Ота-оналар успиринга бундай муносибатда бўлишлари ўспириннинг уларга нисбатан нафратланишлари сабабига айланади. Одатда бундай успиринлар ёлғон гапиришади ва мактаб дарсларидан қочишади. Бундай кўп қаттиққуллик ва талабчанлик сабаблари билан успириннинг қайсарлигини кучайтириб успирин ахлоқий ва диний тарбиясида муваффақиятни қулга киритолмайди.
Тартибсизликлар ва бўҳронлар айниқса ахлоқий заминаларда муаммога дуч келган оилаларда успирин кўп мушкулотларга юзмаюз бўлади. Ота-оналар талоқ ва ажралиш ёки оила аъзоларининг ўртасида аччиқ ихтилофлар мавжуд бўлган оилаларда, бундай ихтилофлар оилаларнинг соғлом муносибатда бўлишларига тўсиқлик яратади. Олий уқув юртларда ўспиринлар ўртасида амалга оширган илмий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики оилалари бўзилган успиринлар ўз ижтимоий фаъолиятларини амалга ошириш пайтларида муаммоларга юзмаюз бўлишади. Шунинг учун ўспиринларнинг кўп жиноятлари уларнинг номуносиб оила муҳити ва ота-оналар томонидан ўспиринни назорат қилмаслигидан келиб чиқади. Чунки ота-оналар ҳамадан олдин ўз фарзандларининг тарбияларига тўсиқлик қилмаслик учун уларнинг ахлоқий тарбият усулларидан огоҳ бўлишлари лозим.
Ислом дини нуқтаи назаридан яхши бир оила ўз фарзандларининг ахлоқий ва диний йўл-йуриқларида асосий ва муҳим ролни ўз зиммаларига олишлари лозим..
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратлари бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар: "Исломий муҳитида эр ва хотин биргаликда бўлишади, улар бир-бирларига боғлиқ бўлишади, бир-бирлари учун масъулдирлар, фарзандлар ва оила муҳити баробарида масъулдирлар. Исломий муҳитда оиланинг ҳақ-ҳуқуқлари мустаҳкам ва устувор бўлади. Ҳаттоки икки наслдан сўнг ҳам бобо, ҳамда ота ва невара бир ўйда яшайдилар. Исломий жамиятда, яъни тақводор жамиятда икки нафар ўзоқ муддат давомида биргаликда яшайдилар ва бир-бирларига янада кўпроқ меҳр-муҳаббатлари ошади ва бир-бирлари билан унс олишади. Бу эса уша тақводорлик ва мазҳабга эга бўлишликнинг хусусиятлари саналади."