Январ 23, 2017 13:57 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии Исломи ва Эрон газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Трампни қасамёдга келтиришдан кўп вақт ўтмасдан Натаниёҳу иккинчи маротаба халқаро ҳуқуқлар ҳақида гапиришни бошлади ва халқаро ҳукмларни ижро этишнинг кафолати бўлмиш халқаро қонунларга асосан хавфсизлик кенгашининг шаҳарчалар қуришга қарши чиқарган резолюциясига эътибор қаратмади.

Натаниёҳу молиявий фасодлик жинояти билан юзмаюз бўлган.  Шунинг учун Трампнинг қудрат бошига келишидан кейин шаҳарчалар қуришга нисбатан Натаниёҳунинг аксуламал кўрсатиши унга нисбатан “сиёсий босимлар”-ни камайтириш учун бир “сиёсий ҳаракат” ва унинг молиявий фасодлик жиноятларидан оммавий афкорни чалғитиш бўлиши мумкин. Бошқа томондан Натаниёҳунинг бу сайъ-ҳаракати эҳтимол Трамп учун бир синов бўлиши мумкин. Шуни эсдан чиқармаслик керакким, Обама Тел-Авивнинг шаҳарчалар қуриши лойиҳаси билан ихтилофга эга эди ва энди Натаниёҳу агар ушбу сайъ-ҳаракати учун ҳатто Вашингтоннинг розийлигини олмаган бўлсада, аммо камида Оқ Уйнинг сиёсий хатти-ҳаракатини синаб кўриши мумкин. Натаниёҳу учун муҳим нарса шундан иборатким, ҳозирги шароитда унинг қонунийлиги савол остида қарор олган ҳамда Оқ Уйга таяниш ва оммавий ахборот воситаларини ҳаяжонлантириш билан ўзининг сиёсий мавқеини мустаҳкамлашни хоҳлайди.     

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси дунё бўйлаб Трампга қарши вужудга келган эътирозли кўча намойишларга ишора этиб, шундай ёзади  ўзининг масъулияти бошланишида президент билан мухолифат қилишни собиқаси бўлмаган бир ҳодиса деб билиш мумкин. Айримлар шундай фикрга эгаларким, Америкада халқни алдашнинг янги даври бошланган. Трампга мухолиф бўлган айрим томонларнинг фикрларига кўра, Трамп Америка жамиятида диктаторлик пойдиворларини мустаҳкамлашни хоҳлайди.

Буларга кўшимча, Американинг муҳожирлари ҳам Трампни ўзлари учун бир таҳдид деб билишади. Чунки у уларни мамлакатдан чиқариш учун таҳдид солган. Араб дунёсида ҳам Трампнинг эълон қилган позицияси, айниқса Фаластин масаласи баробарида салбий аксуламалларга юзмаюз бўлган.

Агар Трамп Масжидул-Ақсога Американинг элчихонасини кўчириш учун берган сайловолди ваъдасига қараб амал қилса, Фаластинда бунга қарши жиддий ҳаракатлар бошланади ва Американинг хорижий сиёсатлари учун кўп мушкулотлар вужудга келади. Шу тартиб билан Американинг ҳозирги шароити жиддий мавҳумликда қарор олган ва Америкада Трампнинг президентлик қилиши ушбу мамлакатда инқирознинг бошланишидир деб айтиш мумкин.      

                                    ******

Эрон газетаси Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Остона йиғилишига ишора этиб шундай ёзади “Остона”-даги икки кунлик йиғилиш Сурияда, айниқса Ҳалаб шимолида уруш майдонидаги ўзгаришларнинг натижасидир. Чунки Ҳалабни озод этиш ва Ҳалаб шимолида муқовимат кучлари ва Сурия қуролли кучларининг олға томон ҳаракат қилишлари ҳам террористик гуруҳлар ва ҳамда хорижий уйинчилар, жумладан Америка, Арабистон ва Қатарни Остона йиғилишининг ўтказилишига тан беришларига мажбур этди. Албатта шуни эсдан чиқармаслик керакким, Остона йиғилишида иштирок этадиган учта хорижий мамлакат, яъни Эрон, Россия ва Туркия ўртасида ҳалигача ихтилофлар мавжуд. Жумладан Россия Америка ушбу йиғилишда ишитрок этишини таъкидларди. Аммо Эрон эса шуни таъкидлайдиким, Америка Сурия бўҳронларида мушкулотларни вужудга келтирган мамлакатлардан саналади ва ушбу йиғилишга даъват этилмаслиги лозим. Ниҳоят Америка жуда кам мизонда ва рамзий сифатда Остона йиғилишида иштирок этишига қарор қилинди. Суриянинг олти йиллик бўҳронида Америка, Англия, Франция, Арабистон, Қатар ва бошқа мамлакатлар Суриянинг майдоний вазъияти сионистик режим ва террористик гуруҳлар манфаатига ҳал бўлиши учун барча сайъ-ҳаракатларини амалга оширишди. Аммо Эрон ва муқовимат кучларининг устувор тўришлари бу вазъиятни ўзгартирди ва улар ўзларининг мақсадларига эришолмадилар. Бунга қарамасдан Остона музокараси чарчатадиган, мураккаб ва жуда қийин бўлиши ва Димишқ давлати мухолифлар билан бир келишувга келиши учун музокараларнинг натижаси маълум бўлиши ҳам ойлар давом этиши назарга ташланмоқда.