Январ 23, 2017 15:20 Asia/Tashkent

Тупроқ иқтисодий ривожланиш инсон соғлигини ва экотизимни сақлашда муҳим восита ҳисобланади. Тупроқ ҳосил бўлиши, тоғ жинсларининг иқлим (ҳарорат, сув) таъсирида емирилиши, чўкма чанг зарраларининг шамол, сув билан келиб қолишидан бошланади.

Ер юзидаги қуруқликнинг энг биринчи ва асосий таркибини тупроқ ташкил этади. Тупроқ ӯсимликлар, табий манбалар ва баракат манбаси ҳисобланади. Тупроқ таркиби бузилса инсониятнинг ер юзидаги яшаши ҳам мушкулотга учрайди. Ер юзининг 95 % аҳолисининг озиқ-овқатлари тупроқ сингари ҳосил бӯлади. Ер  юзининг устги қобиғини тупроқ ташкил этиб, ернинг 16 километр чуқурлигигача етиб боради.

Об-ҳаводан кейин тупроқ жаҳонни ташкил этадиган унсурлардан бири ва атроф-муҳитни ташкил этади. Тупроқнинг инсон, ҳайвонлар ва ӯсимликлар ҳаётида катта ӯрни бор. Тупроқ инсон ва ҳайвонларни ғизо билан таъминлайдиган манба ҳисобланиб, барча давлатларнинг иқтисодий сатҳи ва маиший шароитлари тупроққа боғлиқдир.

Тупроқ иқтисодий ривожланиш инсон соғлигини ва экотизимни сақлашда муҳим восита ҳисобланади. Тупроқ ҳосил бўлиши, тоғ жинсларининг иқлим (ҳарорат, сув) таъсирида емирилиши, чўкма чанг зарраларининг шамол, сув билан келиб қолишидан бошланади.

Қуръони карим Наҳл муборак сураси 65 ояти каримасида ӯқиймиз:

Аллоҳ осмондан сув тушириб, у ила ерни ўлимидан кейин тирилтирди. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир. ( Ер ўлик бўлса, ер юзидаги нарсалар ҳам жонсиз бўлади. Ер тирилиши билан унинг устидаги ҳамма нарсаларга жон киради. Демак, сув ҳамма нарсага ҳаёт бағишлайди. Сувни эса, фақатгина Аллоҳ таоло тушира олади. Ҳамма нарсага ҳаётни фақат Аллоҳгина бера олади. Демак, ҳамма нарсага маъбуд бўлишга фақат Аллоҳгина ҳақлидир.)

Тупроқ худди тирик организмга ўхшаш. Унда ҳар хил мураккаб жараёнлар содир бўлиб туради. Унинг юза қисми, одатда кўп миқдорда ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғидан ҳамда турли хил организмлардан иборат.

Тупроқда жуда кўп тирик организмлар: бактериялар, замбуруғлар, сув ўтлари, бир ҳужайрали ҳайвонлар, ёмғир чувалчанглари, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалар ҳамда бошқа ҳайвонлар яшайди. Улар ўзаро динамик боғланган мураккаб детрит тўрини ҳосил қилади. Бу организмлар тупроқнинг шаклланиши, унинг физик ва кимёвий хусусиятларининг ўзгаришида жуда муҳим аҳамиятга эга.

Ўсимликлар зарур минерал моддаларни сувда эриган ҳолда тупроқдан олиб, ўз танасини тиклайди. Улар қолдиғини тупроқ организмлари парчалаганида минерал моддалар яна тупроққа тушади. Бу моддаларни ўсимликлар яна қайтадан ўзлаштиради. Шундай қилиб, табиий шароитда тупроқда моддалар алмашинуви жараёни тўхтовсиз содир бўлиб туради.

Бугунги кунда жащон бӯйлаб  805 миллион киши очлик ва бесифат –изо истеъмл қилиш мушкулотига дуч келган. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Бошқа томондан дунё жамияти тобора ортиб бориш падидаси 60 фоиз истеъмол маҳсулот ишлаб чиқаришга тӯғри келади. Бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳам тупроққа боғлиқ. Аммо таассуфли ҳолатлардан бири шуки жаҳон бӯйлаб тупроқ захираси 33 фоизи ӯз хосиятини қӯлдан бермоқда.  

Эрозия-тупроқнинг унумдор юза қатламининг бузилиши, сув ва шамол таъсирида ювилиши ёки учириб кетилишидан иборат. Эрозия табиий шароитда жуда секин содир бўлиб туради.

Бу жараёнга одамнинг оралашуви эса табиий мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Кўп ҳолларда одамнинг хўжалик фаолияти тупроқнинг ифлосланиши, таркибининг ўзгариши, ҳатто уни бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келади.

Она табиатда ҳар бир мавжудот, барча жараёнлар бир бири билан ўзаро боғлиқдир.

Табиий мувозанатни бузиш инсон бошига кўп-кўп балолаларни ёғдириши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Шундай экан, табиий, биологик ресурсларга масъулият билан ёндашиш шарт, бу ҳаммамизнинг бурчимиздир.