Исломий инсон ҳуқуқлари
Насиҳат қиладиган киши сифатланиши лозим бўлган сифатлардан бири тақводир. Тақво – доим Аллоҳнинг назоратида эканлигини ҳис қилиб, ҳаромдан четланиб, ҳалолни қасд қилишликдир.
Барчамиз ҳаётда бизни тӯғри йӯлга ҳидоят этувчи ва насиҳат қилувчи одамларга муҳтожмиз. Баъзида ӯзимизнинг ахлоқий хато ва камчиликларимизни кӯриб, уларни ӯнглаб олишга уринамиз. Бундай шароитда пок ва содиқ инсонлар сӯзларига қулоқ тутишимиз лозим.
Амру-маъруф ва наҳий мункар динимизда фарз қилинган амаллардан ҳисобланади. Бундай улкан ибодатнинг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд. Ҳар бир ваъз-насиҳат қилувчилар бунинг одобларидан хабардор бўлсалар, қилаётган насиҳатлари манфаатли ва таъсирли бўлади.
Насиҳат қиладиган киши сифатланиши лозим бўлган сифатлардан бири тақводир. Тақво – доим Аллоҳнинг назоратида эканлигини ҳис қилиб, ҳаромдан четланиб, ҳалолни қасд қилишликдир.
Кишининг насиҳатлари тингловчиларга таъсирли бўлиши учун ўзи ҳам айтганига амал қиладиган тақводорлардан бўлсин. Чунки инсонларни яхшиликка буюриш қийин эмас, лекин уларнинг насиҳатни қабул қилишида воизнинг айтаётганига ўзи ҳам амал қилиши лозим бўлади.
Насиҳат қилганнинг ниятини тўғри қилиши лозим. Қилаётган ваъзини холис Аллоҳ учун деб қилмоғи лозим. Чунки ихлос қилишлик иймоннинг асоси, исломнинг тақозосидир. Аллоҳ таоло ихлоссиз қилинган амални қабул қилмайди.
Насиҳат қиладиганлар юмшоқ муомалали ва очиқ чеҳрали бўлишлари лозим. Чунки инсонлар очиқ чеҳрали, тавозеъли ва юмшоқ муомалали инсонларни хуш кўрадилар. Аксинча жеркиб берувчи ва қўполлардан эса қалблар нафратланади. Шунинг учун жоҳил ёки бузғунчи инсонларнинг ҳам қалбларини ўзига ром этиш, уларни ҳам ҳидоятланиши, Аллоҳнинг азобидан нажот топиши учун қандай бўлмасин, уларга имкон қадар, дунё матоҳларидан бирор нарса бериб бўлса-да, яхшилик қилинмоғи тавсия қилинади.
Қуръони карим Фуссилат муборак сураси 33 ояти каримасида келган:
Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?! (Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таоло йўлига чақирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Аллоҳ таолога даъват қилувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳақиқатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қуруқ даъватнинг ўзи етмайди. Балки даъват билан бирга, солиҳ амал бўлиши ҳамда: «Албатта, мен мусулмонларданман», дейиши керак. Ана ўшандагина, у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.)
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Яна Қуръони карим Луқмон муборак сураси 17 ояти каримада бу мавзуда ӯқиймиз:
Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир.
Насиҳат фақат тил учида бўлмаслиги лозим. Мусулмонларга насиҳат мўмин биродарларимиз айбларини беркитиш, хатоларини тузатиш, улардан зарарни тўсадиган ва манфаат келтирадиган ишларни амалга ошириш, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, катталарини ҳурмат қилиб, кичикларига шафқат кўрсатиш, уларга хиёнат ва ҳасад қилишдан йироқ бўлиш каби ишлар тарзида барчамизнинг ҳаётимизда ўзининг амалий ифодасини топсин.
Мусулмон киши биродарига панду насиҳат қилмоқчи бўлса, буни бошқалардан пинҳон равишда бажармоғи лозим. Зеро, биродарининг айбини беркитган кишининг гуноҳини Аллоҳ таоло дунё ва Охиратда ўзгалардан беркитади.
Дин насиҳатдир. Ислом дини сўзларда воқе бўлгани каби амалларда ҳам акс этади. Насиҳат имконият даражасида амалга оширилади. Сўзи қабул бўлишига кўзи етган ва бирор зарар таҳдид солмаган киши насиҳат ҳаққини адо этишга киришади.