Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 6- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 25- кунидир.
Бундан 920 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 518 йил рабеуссоний ойининг 26-куни Эронда Исмоилийлар давлатининг асосчиси Ҳасан Саббоҳ оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 445 йил муқаддас Қум шаҳрида туғилиб, болалигидаёқ ота-онаси Рай шаҳрига кӯчиб келишди. Ёш Ҳасан бу шаҳарда исломий илмларни ӯрганишга киришди. Кейинчалик шианинг исмоилия оқимига мойиллик билдирди. Бу оқимининг фарқи шундаки унинг аъзолари Имом Содиқ алайҳиссаломдан сӯнг фарзанди Имом Козим (а)ни эмас, балки унинг бошқа фарзанди Исмоилни охирги имом деб билишади.
Ҳасан Саббоҳ бу оқим билан яхшироқ танишиш учун Мисрга борди. Ӯшанда исмоилийларнинг раҳбарлари Мисрда Фотимийлар хилофатининг халифалари эдилар.
Ҳасан Саббоҳ ҳижрий-қамарий 473 йили Эронга қайтиб, турли минтақаларда таблиғ ишини йӯлга қӯйди. У ҳижрий-қамарий 483 йили Қазвин шаҳри яқинидаги Аламут қалъасини эгаллаб, Эронни бошқариб турган Салжуқийлар ҳукуматига қарши исён қилди.
Саббоҳ раҳбарлигидаги Исмоилийлар Эроннинг бир неча қалъа ва минтақаларини эгаллаб, кӯпгина салжуқий амалдорларни ӯлдирдилар. Ҳасан Саббоҳ калом, фалсафа ва нужум илмида донишманд киши эди. У ӯз издошлари учун китоблар ҳам ёзган.
Ххххххххххххххххх
1456 йилнинг 25 январ куни, яъни бундан 561 йил бурун китоб чоп қилиш санъати вужудга келди. Худди шу куни Германиялик ихтирочи Гуттенберг томонидан яратилган қӯрғошин ҳарфлар воситасида илк китоб чоп этилди. Бу -- "Таврот" китоби эди. Бугунги кунда бу нодир китобдан ёдгорлик қолган айрим саҳифалар музейларда сақланади.
Ҳаракатланувчи қӯрғошин ҳарфларнинг ихтироси китоб нашри ва маърифат тарқатиш йӯлида инқилоб ясади.
Хххххххххххххххххх
Бундан 102 йил олдин, яъни ҳижрий –шамсий 1293 йил баҳман ойининг 6-куни Биринчи Жаҳон уруши жараёнида Эроннинг Озарбайжон минтақасида Россия ва Усмонли Турк давлати ӯртасида уруш бошланди. Биринчи Жаҳон урушида Эроннинг бетараф мавқеидан фойдаланган Туркия ҳижрий-шамсий 1293 йилнинг дай ойида Эроннинг Озарбайжон минтақасига ҳужум қилиб, уни босиб олди. Буни кӯрган Россия ҳам ӯз қӯшинларини Озарбайжонга киритди ва Турклар билан Руслар ӯртасида уруш авж олди. Жангда ғалабани қӯлга киритган Россия Эроннинг шимолий ва ғарбий минтақаларида талончилик ишларини давом эттирди. Бу даврда Қожор шоҳлари томонидан бошқарилаётган Эрон инглиз давлати аралашуви билан жуда заифлашган ва ташқи тажовузкорларга қаршилик кӯрсатиш қудратига эга эмасди.