Январ 25, 2017 14:43 Asia/Tashkent

Исломий Инқилобга қарши Арабистоннинг фаолиятлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин Арабистон адолатхоҳ ва нажотбахш  бўлган ушбу исломни қоралаб кўрсатишга ҳаракат қилади. Арабистон ушбу “миссия”ни  турли йўллар билан амалга оширади. Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг дастлабки йилларида  Арабистон унга қарши араб фронтини шакллантиради. Эронга қарши Саддом режимининг урушида Арабистон ва кўплаб бошқа араб давлатлари ушбу режимни қўллаб-қувватлашади. Уларнинг ушбу ҳамкорликлари жуда қимматга тушган эди. Эронга қарши саккиз йил давом этган мажбурий урушда Саддом режими чекинишга ҳамда Эрон билан халқаро чегара ҳудудларни тан олиш бобидаги шартномаларни имзолашга мажбур бўлади. Саддом режими ушбу мағлубиятларини хаспўшлаш учун Қувайтга ҳужум қилади. Ушбу мамлакат эса Ироқ Баъс режими аскарларини  қўлга олишга киради. Ушбу ҳодисалар бирон бир араб мамлакатлари, хусусан Арабистонга  ибрат сабоғи  бўлмади.

Мазкур мамлакатлар Эрон Ислом Инқилобини ўзларига қарши деб билардилар ва ҳар бир имкониятдан фойдаланиб, унга зарба бериш пайидан эдилар. Америка ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг бошқа душманлари ҳам минтақада Эрондан қўрқитиш ва Эронбадбинлик фазосини яратишда муҳим рол ўйнашади.Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши мазкур душманлик фаолиятлари ҳарбий, сиёсий, маданий каби турли жабҳаларда амалга оширилади. Араб мамлакатлари, айниқса Арабистоннинг қурол-яроқ анборлари Америка ва Европадада ишлаб чиқарилган аслаҳалар билан тўлган эди. Сиёсий жабҳада эса Арабистон ва минтақадаги айрим иттифоқчилари ҳамда Америка ва айрим ғарбий иттифоқчилари билан Эрон Ислом Жумҳуриятини халқаро майдонда яккалатиб қўйишга ҳаракат қилишади ва ҳаракат қилишмоқда. Маданий жабҳада ҳам душманлар пок бўлган муҳҳаммадий Исломнинг юзини қоралаб кўрсатиш ва ваҳҳобийлик  исломини тарғиб этиш ҳамда Ислом ва Қуръон таълимотидан чалғитувчи фикрларни баён қилиш каби Эрон Ислом Жумҳуриятиа қарши  фаолиятлар Оли Сауд режиминнинг муҳим иш дастурига айланади. Ушбу заминада Оли Сауд режими мусулмонлар яшайдиган кўплаб мамлакатларда диний мадрасалар очиб, ваҳҳобийлик оқимини кенгайтиради. Покистон ва  Афғонистон ушбу мамлакатлар жумласидандир. Ушбу мадрасаларни тамомлаган шахслар  мутассиб Толибон гуруҳи ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳига жазб этилади. Арабистон чиндан ҳам Ислом номи билан такфирий ва террорчи гуруҳларни ташкил этган асосий тарғиботчи ҳисобланади.

Толибон гуруҳи 1995 йилда Кобулдаги мужоҳидлар ҳукуматига қарши кенг кўламли ҳужумларни амалга оширади ва Афғонистон ҳудудларининг улкан қисмини ишғол этишади. Толибон гуруҳи урушдан чарчаган ва катта зарар кўрган  қашшоқ  Афғонистоннинг шаҳар ва қишлоқларида ўрта аср даврига ўхшаган ҳукуматни ташкил этади. Унинг оқибатида Афғонистонда қизларнинг мактабга боришлари ман этилади ва йигитлар ҳам соқолларини қисқартириш ҳақидан маҳрум бўлишади. Ушбу даврда озгина хато баҳонаси билан кўплаб кишиларнинг қўл ва оёқлари кесилади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти   ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Аёллар бетларини ёпмасдан кўчага чиқишлари мумкин эмас эди. Телевизион каби кўплаб технологиялардан фойдаланиш тақиқланади. Ҳар куни янги фатволар эълон қилиниб, мамлакат  қашшоқ аҳолисининг ҳаётини  жуда ҳам ёмонлаштирган  эди. Инсониятга қарши бўлган Толибон гуруҳининг  ушбу ўрта  асрли ҳукуматини  Ғарбнинг кам  давлатлари қоралашади. Ҳатто Толибон гуруҳининг айрим масъуллари араб ва Ғарб мамлакатларининг пойтахтларига бемалол бориб келишарди. Ғарб давлатлари, хусусан Америка  Афғонистонда Толибон ҳаракатларини Арабистон ва Покистон қўллаб-қувватлаётганини яхши билишарди.

Толибоннинг ушбу ҳаракатлари Америка ва Ғарбнинг сиёсатлари йўлида бўлаётгани учун лабларига сукут муҳрини босишган эди.

Агар Толибоннинг таассубли ҳаракатлари бошқа жойда ва ёки Ғарб давлатларининг сиёсатларига қарши равишда бўлганида улар сиёсий доиралар ва жаҳон оммавий ахборот воситаларида кенг шов-шувларни йўлга қўйишарди.  Толибон ғарбликларга Эрон Ислом Жумҳуриятидаги адолатхоҳ, тинчликпарвар ва нажотбахш Ислом ўрнига юзи қораланган исломни оммавий афкорга талқин қилишга ёрдам берарди. Уларнинг мақсадлари Исломни  зўравонлик ва экстремизмни тарғиб этувчи дин сифатида кўрсатиш эди. Толибон гуруҳи Арабистон ваҳҳобийларининг ҳимоялари остида  бу каби исломни  Ғарб оммавий ахборот воситаларига таништирарди. Ғарб оммавий ахборот воситаларида ҳам бунга ўхшаган ёндашувларни қоралаш кўзга ташланмсди. Ушбу шароитда “Ал-Қоида” ташкилоти ҳам Покистон  махфий жосуслик  кучлари ҳимояси остида  Афғонистонда фаолият бошлаган эди. Дарвоқе, Афғонистон Толибон қўлига тушганидан кейин “Ал –Қоида” нинг марказий қароргоҳига айланади. 

 “Ал-Қоида” Афғонистонда нимага эҳтиёж сезса,  турли йўллар билан унга эришарди. Ушбу шароит 2001 йилгача давом этди. Ню-Йоркдаги  Жаҳон савдо маркази бўлган эгизак бинолар ва Пентагон биносига ҳужум бўлганидан кейин “Толибон” ва  “Ал-Қоида” гуруҳлари  Афғонистонда АҚШнинг ҳужумлари билан юзмаюз бўлишади. Ҳолбуки бундан олдин мазкур гуруҳлар Америка ва Арабистонга ўхшаган минтақадаги иттифоқчилари учун мақсадларига эришиш  йўлидаги бир восита эди.

2001 йилнинг 11 сентябр ҳодисасидан  бир ой ўтганидан кейин  АҚШнинг ўша вақтдаги урушхоҳ президенти Жорж Буш 7-октябрда терроризмга қарши курашиш ниқоби остида Афғонистонга ҳужум қилиш фармонини беради. Икки йилдан кейин, яъни 2003 йилнинг март ойида ушбу баҳона билан Америка ҳарбийлари  Ироққа ҳам ҳужум қилишади. Бироқ Ироқда Афғонистон каби терроризм баҳонаси  эмас, балки унинг ўрнига оммавий қирғин қуролларнинг таҳдидига қарши курашиш   сиёсий доиралар ва матбуотда қизғин баҳсларга сабаб бўлган эди.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ