Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 9- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил рабиус-соний ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 28-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 9- чиси
Ҳижрий- қамарий 1438 йил рабиус-соний ойининг 29-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 28-чи кунидир.
Бундан 765 йил олдин ҳижрий-қамарий 673-чи йил рабиус-сони ойида:
Машҳур ҳадисшунос ва таърихчи Шамсиддин лақаби билан танилган Муҳаммад Бин Аҳмад Заҳабий таваллуд топди. У ҳадис йиғишга қизиқарди ва ушбу илмни мукаммаллаштириш учун кўп сафар қилди. Бу сафарларда кўп уламолар ва ҳадисшунослардан ҳадис эшитди. Заҳабий ислом таърихида юз берган ҳодисалар ва ушбу даврда яшаб ва фаолият олиб борган машҳур шахсларни ислом расм-русумларининг зуҳур топишидан бошлаб то ҳижрий қамарий 704-чи йилгача тўплаб уша даврнинг муҳаддислари томонидан берган маълумотлар ва юз берган воқеа-ҳодисаларни ёзди. У ушбу мажмўани "Ислом таърихи" унвони остида китоб шаклида тайёрлади. Заҳабий асарлари илм аҳлининг фойдаланишига қарор олди ва кўп мавридларда талабаларнинг аксариятлари ҳадис эшитиш мақсадида унинг олдига келишарди. У ёзган асарлардан "Ал-Кошиф", "Табақотил-Қироа", "Ал-Муъжамус-Сағир" ва "Ал-Муъжамул-Кабир" китобларига ишора этиш мумкин. Заҳабий ҳижрий-қамарий 748-чи йилда Сурия пойтахти Димишқ шаҳрида вафот этди.
Бундан 75 йил олдин ҳижрий-шамсий 1320-чи йил баҳман ойининг 9-чисида:
Ҳижрий-шамсий 1320-чи йил шаҳривар ойида Англия ва Совет Иттифоқи кучларининг Эронга қилган тажовузлари ва иккинчи жаҳон уруши жараёнларида ушбу мамлакатнинг бетарафлигини поймол этишларидан кейин ушбу уч мамлакат ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди. Бу шартномага кўра, Эроннинг уша вақтдаги давлати фашистик Германия баробарида Совет Иттифоқининг фронтини кучайтириш учун Эрондан ҳарбий тажҳизотларни жўнатиш йўлида ўзининг денгиз, ҳаво ва ер орқали воситалари ва йўлларини иттифоқчи мамлакатларнинг ихтиёрига қуйишга мажбур бўлди. Бунга қарши Совет Иттифоқи ва Англия Эрон ер-ҳудудларининг яклихтлигини расмий равишда тан олишди. Ва ушбу мамлакатлар уруш тамом бўлганидан 6 ой ўтгач Эрон тўпроғини тарк этишни ўз зиммаларига олишди. Англия ва Шўролар Иттифоқи Эроннинг ишғол этишлари билан ушбу мамлакатга нафақат қоплаб бўлмайдиган зарарлар келтиришди, балки урушдан кейин ҳам Совет Иттифоқининг давлати ушбу мамлакатни тарк этишга ҳозир бўлмади ва Эроннинг шимол-ғарбида ўзига қарам бўлган давлатни ташкил этиши билан Эронни тақсимлаш учун замина яратишга сайъ-ҳаракат қилди. Аммо ушбу фитна-найранг мағлубиятга учради ва Шўролар Иттифоқининг армияси Эронни тарк этишга мажбур бўлди.
Январ ойининг 28 чи куни маховлар касаллигига гирифтор бўлганларга кўмак бериш халқаро куни деб номланган.
Албатта бугунги кунда махов касаллиги биз учун муҳим касаллик ҳисобланмаса керак. Аммо ярим аср олдин махов касаллиги шундай муҳим мавзў эдиким, франциялик Раул Фолбрю ҳар йил январ ойининг охирги якшанба кунини махов касалликларига гирифтор бўлганларга кўмак бериш халқаро куни деб номлади. Уша замонда дунё бўйлаб тахминан 15 миллион нафар бу касалликка гирифтор бўлишган эдилар. Дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам 28 -чи январ кунини махов касаллигига қарши кўраш олиб бориш халқаро куни деб номлади. Бу касалликка қарши жиддий кўраш олиб бориш сояси остида бугун дунёда ушбу касалликка гирифтор бўлганларнинг сони 2 миллион нафарга камайган, аммо ҳалигача ушбу касаллик ўртадан йўқ қилиб ташлангани йўқ. Махов касаллигининг ижтимоий чеҳраси охирги ун йилликлар давомида ўзгарди ва бу касалга гирифтор бўлганлар умумий соғлиқни сақлаш хидматлари идораларининг назоратлари ва дармонлари остида қарор олишган. Махов касаллиги бошқа ваҳшатли касал ҳисобланмайди. Аммо бунга қарамасдан бу касаллик шундай даражада муҳим ҳисобланадиким, ҳалигача махов касаллиги билан қарши кўраш олиб бориш куни нишонланиб келинмоқда.