Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Қаразовийнинг шубҳалари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Шайх Шалтут диний таассублар билан биргаликда мусулмонлар ўртасида бегоналарнинг ҳам низо солиш фитналари катта рол ўйнаётганига ишора этиб эслатадики, мустамлакачилар Ислом умматининг жипслигини ҳеж вақт хоҳлашмайди. Зеро ушбу ҳолда бирлашган уммат уларнинг тамагарчилигига қаршилик қила олади.
Марҳум Мирзо Халил Камараий у киши билан бўлган хотирасини ёдга олиб шундай деган эди: “У киши мустамлакачилик фитнасини чуқур англаган эди” ва шундай ёзади: “Мен Мисрда Шайх Шалтут билан икки марта учрашган эдим. Ушбу учрашувда у киши бир сирни бизга фош этди. Ул киши деди: “Мен узоқ вақтдан бери, қарийб ўттиз йилдан бери имомия фиқҳини ўрганиш пайидан эдим ҳамда Ироқ ва Эрондан имомия фиқҳи борасидаги китобларни хоҳладим. Аммо шу охирги вақтларгача ,Миср мустамлакачилик занжиридан нажот топгунга қадар китоблар менга етмасди ва цензура қилинарди. Бироқ канал фатҳ этилганидан кейин сизнинг китобларингизни олдим ва мутолаа қилдим ва ҳужжат мен учун маълум бўлган эди. Мен бирон масъул ва сўзнинг таъсири остида қолмай, ўша фатвони бердим.”
Шайх Шалтут диний таассуб ва бегоналар фитналарига қарши бир вақтнинг ўзида курашиш учун “Фаластин Ислом конференцияси”да иштирок этиш учун шариф Қуддусга қилган сафарида бошқа уламолар билан жамоат намозини Оятуллоҳ Кошиф Алғато имомати остида уқийди.
Оятуллоҳилузмо Буружердий ва Шайх Шалтутнинг мазҳабларни яқинлаштириш бобида қилган катта сайъ-ҳаракатларига қарамай шиа ва суннат аҳли ўртасида чалғитувчи иккита оқим вужудга келади. Мусулмонлар ўрталарида мазкур такфирий жараёнлар ихтилоф, уруш ва қон тўкишларни йўлга қўядилар. Ушбу икки радикал жараёнлар суннат аҳлидан бўлган салафийлар ва Англиянинг шиа оқимларидан ташкил топган.
Такфирийлар ё салафийлар ўзларининг фикрий ва сиёсий қарашларга эга бўлиб, суннат аҳлининг ўртасида юзага келишган. Улар мазҳабларни яқинлаштириш бобидаги Шайх Шалтутнинг ёндашув ва ақидаларини қабул қилишмайди. Шунинг учун унинг берган фатвосини ҳам рад қилишган. Улар “маҳдур –аддам”, яъни ўлимга ҳақли ҳукмини чиқариш билан мусулмонлар ўртасидаги низоларни кучайтиришган. Салафия шундай бир мактабки, саҳоба ва улар тобиинларининг фикрлаш тарзи ва айрим амалларини бугунги кунда ҳам ҳаётнинг шаръий ҳужжати ҳисоблайди.
Мазкур ақиданинг издошлари, бир томондан, суннат аҳлининг тўртлик мазҳаби фиқҳидан чиқишганликлари ва бошқа томондан, саҳобалар тушунчаси асосида ижтиҳод ҳамда ўзларининг табларига мувофиқ ҳаддан ташқари нотўғри фатволар учун йўл очишганликлари боис адашганлар дея аталган. Албатта, ушбу оқим ўтмишдаги илдизларга ҳам эгадир.
Бу каби ақидаларнинг шаклланиши ҳижрий-қамарийнинг тўртинчи асрига бориб тақалади. Аммо кейинчалик Ибн Таймия ва унинг шогирдлари томонидан кучайтирилди ҳамда вақт ўтиши билан Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ва Оли Сауд ҳукмронлари орқали эса қайтадан тирилтирилади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Салафийларни Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб номининг эътибори учун ваҳҳобий деб ҳам аташади. Ушбу матнда “такфирий” сўзи ваҳҳобий салафасидан таълим олган шахс ва оқимлар учун ишлатилади. Чунки ушбу турли оқимлар улар билан ақидадош ва издош бўлмаган мусулмонларни шаръий меъёрларга хилоф равишда кофир ва диндан чиққан деб аташади.
Юсуф Алқаразовий Ислом оламида ушбу чалғитувчи ва жудоликка сабаб бўлувчи оқимларнинг назарияси учун муҳим рол ўйнаган шахслардан бири ҳисобланади.
У Шайх Шалтут фатвосига билдирган шубҳаси билан Ислом оламида шиаларга қарши бадбинлик ҳиссини қайтадан жонлантиради. Қарзовий Қоҳира шаҳрида ёшлар учун барпо бўлган йиғилишда ўзининг бошқаруви остида бўлган “Келажак уламолари” бирлашмаси номидан айтади: “Шайх Маҳмуд Шалтут жаъфари мазҳабига эргашиш жоизлиги борасида фатво бермаган. У ушбу фатвони чиқариш саволига жавоб бериш учун дейди: ушбу фатвони мен учун олиб келинг... ушбу фатво унинг қайси китобида келтирилган? Мен ушбу фатвони кўрган эмасман. Сизлардан ким уни бирон китоб ё журналда кўрганини айта олади?”
Қаразовий илова этади: “ Мен йиллар давомида Шайх Шалтут билан яшаганман ва унинг атрофидаги яқинлардан бири эдим. Мен ушбу фатвони кўрган эмасман. Бундай нарсани айтганини кўрганим йўқ. Мен Шайх Шалтутнинг ёзган тўрт китобини нашрга тайёрлаганман. Исломобод Исломий университетининг собиқ ректори Шайх Аҳмад Алаъсол ҳам мен билан ҳамкорлик қилган. Биринчи китобининг муқаддимасида Шайх Шалтут мен ва покистонлик дўстимизга миннатдорчилик изҳор этган.”
Бироқ Қаразовий ва бошқа такфирий уламоларнинг Шайх Шалтут фатвоси бобидаги шубҳалари ўринли эмас ва кўплаб ҳужжатлар ушбу фатво ҳақиқат эканлигини кўрсатишади.
“Албашойир” нашрияси 2009 йилнинг 14 мартида “Ал-Азҳар” университети уламоларидан бири Шайх Жамол Қутбдан иқтибосан шундай ёзади: “ бу икки киши Шайх Шалтутнинг барча ёзганларини тўплашмаган ва “Ал-Азҳар” университетида ҳатто Шайх Шалтутдан олдин ҳам шиа фиқҳи таълим берилганини ҳеч ким инкор этолмайди”.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.