Нур диёридан
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки Молик томонидан юборилган одам Бани Саъд берган жавобларидан ҳайратланиб, улардан нима учун Пайғамбар (с) билан урушишни қабул қилмайсиз деб суради.
Бир киши деди: Нима учун Пайғамбар (с) билан урушишни қабул қилмаймиз деб сураяпсанми?
Агарчи у қурайшийларнинг Бани Ҳошим авлодидан бўлсада, аммо Бани Саъднинг тарбиясини олган ва биз уни ўз фарзандимиздек деб биламиз.
Момоси бўлмиш Ҳалиманинг сути билан у катта бўлди. Унинг болалиги бу диёрда ўтган бўлса, бу маконда балоғатга етган бўлса ва Бани Саъд билан унинг қони аралашиб кетган бўлса, қандай қилиб биз у билан урушиш ва уни ўлдиришимиз мумкин?
Р) Молик юборилган одами кетди ва ундан сўнг бошқа киши келди. Ушбу келган кишига ҳам шундай жавоб беришди. Ва унинг кетганидан сўнг яна бошқа киши келди. Охири чўл-биёбоннинг оғир шароитида душманнинг қушунлари билан ёлғиз қолиш қурқуви Бани Саъдни уруш майдонига кириш учун мажбур этди.
Шимо айтади: Эркаклар кетдилар ва биз Ҳавознинг аёл ва болалари улар орқаларидан бордик.
Энди ривоятимиз давомини эшитинглар.
Р) Макка шаҳрига шундай хабар етиб келдиким, мусулмонларга қарши юриш қилиш учун Молик Ҳавознинг Сақиф аҳолийсидан ва Макка атрофдаги бадавий арабларидан бир гуруҳ ташкил этилган.
Шунингдек Пайғамбар (с) бўруғи билан Мадинадан Маккага ун минг нафардан иборат бўлган қушин ҳарбий тайёргарлик кўрди ва уларга яна 12 нафар янги мусулмон бўлган ёш йигитлар ҳам қўшилишди. Мусулмонларнинг айримлари қушиннинг сонига қизиқиб ва урушни осон иш деб билдилар. Аммо Молик карвоннинг ёш йигитларидан ҳисобланарди. У тоғларнинг шароити ҳамда бадавийлар тажрибалари билан ошно бўлиб, бир ҳийла-найранг фикрида эди. Шунинг учун у ўз қушинини Ҳунайн сарзаминигача олиб борди. Моликнинг аскарлари тоғли йўлларнинг икки томонидан мусулмонларни кутиб тўришди. Чопарлар, шундай хабар олиб келдиларким, мухолифлар Ҳунайн водийсини ўз қароргоҳи этиб қарор беришган, аммо уларнинг аниқ маконларидан ҳеч қандай хабар йўқ.
Пайғамбар (с) қушиннинг олдида туриб, Ҳунайн водийси томон йўл олдилар. Мусулмонлар Ҳунайн водийсига етиб келишди ва улар ҳордиқ чиқиш учун хайма уришди. Саҳарга яқин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лашкарни жангга ҳозирлаб, уларга байроқлар тикиб, қисмларга ажратдилар. Тонг қоронғусида мусулмонлар Ҳунайн водийсига яқинлашиб, пастга туша бошладилар. Бу гуруҳдан сўнг бошқа мусулмон гуруҳлари бирин кетин Молик ва унинг ёронлари ўз қароргоҳи этиб тайинланган водий томон боришди. Қўёш чиқишини интизор бўлган Пайғамбар (с) қушинлари бирданидан ўз бошлари устидан қора булутлар ўтишини мушоҳада этдилар. Шунда тўсатдан улар устига ўқлар ёмғирдек ёғила бошлади, душман аскарлари кутилмаганда шиддат билан ҳужумга ўтишди. Мусулмонлар қаерга қарамасинлар, тоғнинг ҳар бир тешукида Моликнинг аскарлари кўриниб турарди. Мусулмонлар саросимага тушиб, ортга чекинишга тушдилар ва ҳеч кимга қарамай қоча бошладилар.
Пайғамбар (с) ўз жонидан ҳам устун қўйган ун нафар ёронлари билан қолган эдилар. Али (а) ул ҳазратнинг рупарусида тўриб қилич билан урушди ва унинг амакиси Аббос Пайғамбар (с)-га ёрдам бериш учун мусулмонларни даъват этарди. Аммо қўшиннинг қумондони Молик мусулмонлар қалбида қурқув солган эди. Молик қизил бир туяга минган қорача қад-қомати келишган бир йигит эди. Али алайҳисалом мусулмонларнинг Моликдан қурқишларини кўргани билан унинг томонига югуриб бир зарба билан уни ўлдирди. Қизил туя Моликнинг жонсиз жасадини қолдириб ўзи жанг майдонидан ўзоқлашди.
Мусулмонлар Моликнинг мағлуб бўлишини куриб душманнинг мағлуб бўлишига ишонч ҳосил қилишди. Бу мағлубият уларнинг руҳияларини кутарди. Шунинг учун улар Пайғамбар (с) атрофида йиғилишди ва ул ҳазрат шундай марҳамат этдилар: “Мен Худонинг пайғамбариман ва фақат ҳақ гапни тилга олганман. Билингизларким, Парвардигор менга ғалаба қозониш башоратини берган!