ноябр 28, 2017 17:20 Asia/Tashkent

Пайғамбар (с)-нинг турмуш ўртоқлари, ғам-кулфат ила ул ҳазрат ётган тушаги   атрофида йиғилган эдилар.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                

 Азиз тингловчилар,  ўтган дастуримизда ишора этиб ўтдикки Пайғамбар (с) ўз умрларининг сўнгги дамларида умматни хавф-хатарда соладиган душманнинг фитна-найрангларидан хавотирда эдилар. Шунинг учун ул ҳазрат ёш қумон Усома Бин Зайд раҳбарлигида Румликлар билан қарши урушиш учун қўшун юбордилар ва хавф-хатар соладиган айрим кишиларни Мадинадан ҳайдаб чиқариш ва шу билан мавжуд мушкулотларнинг мизонини камайтириш қарорига келган эдилар.

Усома Бин Зайд ёш бўлишини айрим бузургворлар  баҳона қилиб  Пайғамбар (с)-нинг реҳлат қилаётган пайтида Мадинадан ўзоқда бўлмасликни мақсад қилган эдилар. Шу сабабли улар Усоманинг қўшини билан бормаслик учун ёшини баҳона қилган эдилар.  Энди ривоятимиз давомини эшитинглар.

Р) Бомдод намозининг азони Мадина шаҳрининг фазоси ва кўча –хиёбонларига таралди. Одамлар намозни энди бошламоқчи бўлиб сафга тизилишган.

Пайғамбар (с)-нинг хасталиклари кун бўйи ишлаб чарчаб қолган шахснинг хасталикларига ўхшарди. Ул ҳазратнинг вазъияти беморлик тушагида ранж-азоб тортаётган шахснинг ҳолига ўхшарди.

Пайғамбар (с)-нинг турмуш ўртоқлари, ғам-кулфат ила ул ҳазрат ётган тушаги   атрофида йиғилган эдилар. Ул ҳазратнинг кўзлари бошқа дунёнинг дидорини куришдан қўл тортгандек очилмасди.  Масжидда утирган мусулмонларнинг интизор тортишлари ўзоқ давом этгани ва ул ҳазрат кўзлари очилмагани боис турмуш уртоқларининг турлича гаплашувлари бошланди.

Р)Шу вақтда Пайғамбар (с) ўйларига Али алайҳиссалом кириб келди ва ул ҳазрат қайта кўзларини очдилар.

Расули акрам (с) ўз тушакларида утириб улардан бомдод намозига келган намозхонларнинг ҳол-аҳволларидан сўрадилар. Сўнгра агарчи хаста ва зайиф бўлсаларда жойларидан турдилар.  Али алайҳиссалом ва амакивачаси Фазл Бин Аббос югуриб келиб ул ҳазратга ёрдам бердилар. Расули акрам (с) уларга таяниб жамоат намозини уқиш учун ул ҳазратнинг интизорида бўлган Мадина масжидига олиб боришларини сўрадилар.  Одамлар Пайғамбар (с)-нинг дидорига яна бир карра мушарраф бўлганларидан хурсанд бўлиб ўз Худоларига тоат-ибодат қилиш учун намоз иқомасини бажардилар.

Р) Уша куннинг намозини Расули Акрам (с) ўз саҳобалари  билан уқдилар ва яна ўз ўйларига қайтдилар.

Пайғамбар (с) баҳона ва узр сурашганларга эътибор қаратмасдан секинлик билан айтдилар: Усома қушунига қушинмаганларга Худонинг лаънати бўлсин!  

Пайғамбар (с) муборак юзлари қоғоз каби оппоқ бўлиб қолгани нигоҳларга муҳрланиб қолди. Ул ҳазратни ўринларига ётқизишди. Пайғамбар (с) янада мажолсиз, янада ҳолсиз бўлиб қолган эдилар.

Кекса ёшли Савода Бин Қайс шундай деди: Уша кунларда шўҳратпараст ва дунёнинг мол-мулкига гирифтор бўлиб қолганлар  қўлидан Пайғамбар (с)-нинг кўнгиллари ранж тортган бўлсада, аммо ул ҳазратнинг қалблари меҳр-муҳаббатдан тўла эди. Кимки уша сўнгги дамларда Расули акрам (с)-дан меҳр-муҳаббат сўраганида ул ҳазратнинг меҳрубонлигини яқол ўзида сезишарди. Мен агарчи зайиф ва қашшоқ бўлсамда бу меҳрубон қўлдан бир неча кунлик бу дунё учун бирон нарсани олишини хоҳламасдим. Мен олишини истайдиган нарсам охират тўшаси эди. Шу тартиб билан кунлар утарди.  Охири азоннинг бемаҳал садоси мени масжид томон чақирди.

Расули акрам (с) одамларни масжидга даъват этиш учун азон айтишни сўрадилар . Билолнинг азон айтиш садоси шаҳарнинг кўча-хиёбонларида таралди ва мусулмонларни масжидда йиғилишларига даъват этди. Бир оз вақт ўтишдан сўнг Пайғамбар (с)-нинг охирги сўзларини эшитиш ва  ул ҳазрат дидорига муштоқ бўлган ёш ва кекса ёшда бўлган одамлар масжидда йиғилишди.

Расули акрам (с) ўз амакивчаси  Али алайҳиссалом ва Фазлга таяниб масжид томон йўл олдилар.