декабр 23, 2017 14:03 Asia/Tashkent

Расули акрам (с) дедилар: Оилам ичида менга энг тез қовушадигани сенсан қизим.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг сонги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

             «Нур диёридан» дастури билан бирга бўлган азиз тингловчилари ! Эслатиб ўтамизки олдинги дастурда Пайғамбар (с) ҳаётларининг охирги  кунлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ушбу ривоятимизнинг якуний қисмининг давомини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Расули акрам (с) дедилар: Оилам ичида менга энг тез қовушадигани сенсан қизим.

Фотима (с) йиғлаб юборди.  Шунда Расули акрам (с) ўз қизларига: - Сен жаннат аёлларининг маликаси бўлишни орзу қилмайсанми?-дедилар.  Фотима (с) кўлди.

Бу манзарани бошқалар кўзатиб турган эдилар. Улар Фотима (с)-дан сурадилар.  Ул ҳазрат нима дедиларким кўлдингиз ва нима дедиларким йиғладингиз?-деб  сурадилар.

Отам уни менга яширинча айтдилар, -деб жавоб қилди Фотима (с). Ҳазрати Фотима (с) –га ярашадиган жавоб эди бу . Сизларнинг билишингизга эҳтиёж бўлганида, сиз ҳам эшитаётган даражада гапирган бўлардилар, отам билдирмаган нарсани мен билдира олмайман, демоқчи бўлдилар.

Р) Расули акрам (с) ўз ҳужраларида Али (а) ва  ул ҳазрат оиласини киришга рухсат берган эдилар. Расули акрам (с) бир қўлларида Фотима (с) қўли ва бошқа қўлларида Али алайҳиссалом қўлини ушлаган эдилар.

Расули акрам (с) баланд товуш билан йиғладилар. Ул ҳазратнинг хилватида бўлган маҳрам кишилар ҳам йиғлаб юбордилар.

Фотима саломуллоҳи алайҳо деди: Эй отажон, нима учун бундай йиғлаяпсиз?

Мендан кейин сенинг фарзандларининг ҳоли нималар кечади.?

Р) Пайғамбар кўксиларида бўлган ўз қизларининг қўлини олиб Али (а) қўлига тутқазиб дедилар: «Алижон, Аллоҳ таолонинг ушбу омонати сенинг қўлингдадир. Бас унинг аҳволидан бохавар бўлгин. Чунки жаннат аёлларининг маликаси ҳам Фотимадир. Худо номига қасам ичаманки мен қайси бир мавқега эга бўлган бўлсам парвардигоримдан бундай мавқени Фотимага ҳам беришини сураганман. Унинг хурсандчилиги Парвардигор ва унинг даргоҳида бўлган фаришталарнинг хурсандчилигидир.

Биродарим Али Фотимага зулм қилган ва унинг ҳаққини поймол этган шахснинг ҳолига вой. Унинг ҳурматини бажо келтирмаган кишиларнинг ҳоли ҳам вой бўлади.

Р) Пайғамбар (с) муборак юзларида фақат кўз ёши жорий бўларди ва бошқаларнинг кунглида ажралиш дардидан бошқа нарса йўқ эди.

Фотима саломуллоҳи алайҳонинг фарзандлари Ҳасан (с) ва Ҳусейн (с) ота оналари ва Пайғамбарнинг ғам кулфатидан хафа бўлиб улар ҳам ўз боболарининг ғам-қайғусига қўшилишди. Али алайҳиссалом Пайғамбар (с)-нинг зайиф оёқлари остида йиқилган ўз уғилларини ўзоқлаштириш учун жойидан турди.

Пайғамбар (с) айтдилар: Уларга тегма. Мен бу дунёни тарк этишим учун кўп вақт қолгани йўқ. Бир-биримизнинг дидоримиздан баҳраманд бўлишимизга фурсат бер.    

Р) Икки кундан сўнг Жаброил Расули акрам (с)-дан ҳол-аҳволидан сураш учун нозил бўлди.

Жаброил марҳамат этди: Эй Аҳмад, аҳволинг қандай?

Пайғамбар (с) жавоб бердилар: Ўзимни ёмон ҳис қилияпман.

Р) Бу ўртада яна бир нидо келди ва Пайғамбардан кириш учун рухсат суради.

Жаброил марҳамат этди: Сендан рухсат сураётган ўлим фариштасидир. Ҳолбуки сендан олдин у ҳеч кимдан ижозат олмайди.

Р) Пайғамбар (с) имо-ишора билан киришга рухсат бердилар ва ўлим фариштаси Пайғамбар олдиларига келди.

Ўлим фариштаси марҳамат этди: Сенинг хизматгоримм бўлишим учун Парвардигор мени олдингга юборди. Агар истасанг жонингни оламан, агарп йўқ десанг сени қуйтиб юбораман.

Пайғамбар (с) парвардигорнинг лутф-иноятидан ҳайратланиб сурадилар: Эй ўлим фариштаси!

Шундай амал қиласанми?

Ўлим фариштаси деди: Ҳа, сенинг хизматкоринг бўлишим учун буйруқ олганман.

Р)Пайғамбар (с) ўз қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳо ва унинг фарзандлари, шунингдек Фотиманинг турмуш ўртоқларидан умидини узиш оғирлик қиларди. Шу сабабли ҳеч нарса демадилар.

Жаброил алайҳиссалом Худонинг ҳабиби бўлиш Пайғамбар (с)га айтди: Эй Аҳад, баландмартабали, буюк Парвардигор сенинг дидорингга эришиш учун интизор бўлиб туриптди.

 

Ёрлиқ