декабр 12, 2017 15:33 Asia/Tashkent

Пайғамбар (с.а.в) муборак жисмлари зайиф ва мажолсиз бўлиб қолган эди.

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. «Нур диёридан» дастури билан бирга бўлган азиз тингловчиларига маълумки Ислом динининг суюкли Пайғамбари (с)-нинг ҳаёти ва рисолати ҳақидаги ривоятлари ул ҳазрат умрларининг охирги дамларига етиб келган эди. Бугунги дастуримизда, ривоятимизнинг якуний қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг! Мусиқа Р)Пайғамбар (с.а.в) муборак жисмлари зайиф ва мажолсиз бўлиб қолган эди. Ул ҳазрат ётган тушакларида кўзларини очиб атрофдагиларга назар ташлаганда Фотима , Ҳасан ва Али, Али деб номларини тилга олардилар. Расули акрам (с) Али алайҳиссаломни уз ҳузурларига чақирдилар . Али алайҳиссаломнинг кўзларидан умид, қўлларидан эса осойишталикни ҳис этардилар. Бу ўртада Расули акрам (с) келажак ҳақида ўйлаганларида Али (а) атрофини қуршаб олган қийинчилик ва мушкулотларни сезиб кўнгиллари изтироб ва ҳаяжон босиб оларди. Ул ҳазрат кўзларида ёш томчилари жорий бўларди. Бу вазъиятдан Расули акрам (с) афсусланардилар. Пайғамбар (с) , эй вой, Худо боғининг энг чиройли гули Али каби шахс жоҳилларнинг асоратида қолди. Эй вой, осмоннинг энг афзал марвориди Али каби шахс нодонлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолади. Али алайҳиссалом узоқ вақт ул ҳазрат билан дидор курарди. Расули акрам (с) ҳам ушбу дидорлар чоғида Али билан мулоқот ўтказардилар . Аммо бошқалар эса ҳайронлик ила интизор қолган эдилар. Р)Интизор кутаётган ва дидор орзусида бўлган шахслар бу икки амакивачанинг хилватида нима утишидан огоҳ бўлишликка муштоқ эдилар . Али алайҳиссалом ул ҳазратни ёлғиз қолдириб узоқроққа турганида бу одамлар Али олдига югуриб келдилар. Улардан бири деди: «Эй Али, Расули акрам (с) бу оғир беморлик дамларда сенга нима дедилар? Али алайҳиссалом деди: Ул ҳазрат илмнинг минглаб сир-асрорини менга очиб бердилар. Мусиқа Фотима саломуллоҳи алайҳо келганида отасини янада мажолсиз, янада ҳолсиз бир аҳволда кўрди. Фотиманинг бир йиғи босиб келди. - Қизим отанг бугундан эътиборан ҳеч оғриқ чекмайди, дедилар Расуллулоҳ (с). Балки уша кунидир, Аллоҳнинг Расули қизларига яширинча ушбу сўзларни айтдилар: - Қизим , Жаброил менга ҳар йили рамазонда, Қуръонни бир марта тўла уқиб берарди. Бу йил икки марта уқиб берди. Бундан ажалим келганини англадим. «Муҳаммад Пайғамбар, холос, унгача ҳам пайғамбарлар ўтишган. Агар у ўлса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтасизми? Ким ортига қайтса ҳам, ҳаргиз Аллоҳга зарар етказа олмайди ва Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди. (Кимки Исломнинг улуғ неъмат эканини тушуниб етса, шукр қилса, яъни, Исломни ўзига ҳаёт йўли қилиб олиб, Аллоҳга бу неъмат учун ҳамду сано айтса, Аллоҳ таоло унга мукофот беради. Уҳуд ғазотида бўлиб ўтган бу ҳодиса ва унинг баёни бўлиб тушган ушбу оят орқали Аллоҳ таоло мусулмонларни Пайгамбар алайҳиссаломнинг шахсларига ортиқча ёпишишдан қайтариб, асосий манбаъга қарашга одатлантиришни хоҳлаган. Мусулмонлар тўғридан-тўғри Аллоҳнинг ўзига мурожаат қилишни ўргансинлар. Улар Аллоҳнинг олдида ўзларини масъул эканликларини сезсинлар.)” (Оли Имрон 144 оят). Расули акрам (с) дедилар: Оилам ичида менга энг тез қовушадигани сенсан қизим. Фотима (с) йиғлаб юборди. Шунда Расули акрам (с) ўз қизларига: - Сен жаннат аёлларининг маликаси бўлишни орзу қилмайсанми?-дедилар. Фотима (с) кўлди. Бу манзарани бошқалар кўзатиб турган эдилар. Улар Фотима (с)-дан сурадилар. Ул ҳазрат нима дедиларким кўлдингиз ва нима дедиларким йиғладингиз?-деб сурадилар. Отам уни менга яширинча айтдилар, -деб жавоб қилди Фотима (с). Ҳазрати Фотима (с) –га ярашадиган жавоб эди бу . Сизларнинг билишингизга эҳтиёж бўлганида, сиз ҳам эшитаётган даражада гапирган бўлардилар, отам билдирмаган нарсани мен билдира олмайман, демоқчи бўлдилар.