ноябр 22, 2017 15:43 Asia/Tashkent

Пайғамбар (с) сўнг Бақиъ мозорига боришди. Бақиъ гўристонида ётганлар учун мағфират сўрашдилар.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                

 Азиз тингловчилар,  ўтган дастуримизда эслатиб ўтдикки  Расул-и акрам Масжидга бориб минбарга чиқдилар ва, “Эй Асҳобим! Усоманинг отаси Зайд, қумондонликка қандай лойиқ бўлиб, менинг назаримда қандай энг севимли бўлган бўлса, ундан кейин унинг ўғли Усома ҳам қумондонликка ўшандай лойиқдир. Усома, менинг назаримда кишиларнинг энг севимлисидир” дея марҳамат қилдилар.

Р)Масжидда Пайғамбар (с)-нинг сўзга чиқишлари барча кишиларни эътироз қилишларидан тўхтатди.Аммо ўз юракларида ўз ёмон фикрларидан воз кечмасдилар. Пайғамбар (с) риҳлатларини истаган ва кутиб турган шахслар ҳам бор эди. Қаерда бормасинлар ул ҳазрат қайта-қайта таъкидладилар: Усома олдига боринглар унинг қушунига қушинглар!

Р) Пайғамбар (с) асҳоблари орасида фақат Али алайҳиссалом ул ҳазрат буйруғини эшитмаган эди. Ул ҳазрат Али алайҳисаломни ўз олдиларига чақирдилар ва марҳамат этдилар:   Ё Аллоҳим! Бақиъ  мозорида ётганларни мағфират қил! 

Сўнг Бақиъ мозорига боришди. Бақиъ гўристонида ётганлар учун мағфират сўрашдилар.

Р) Али алайҳиссалом хасталикдан азоб чекаётган Пайғамбар (с) қўлларини олди ва ул ҳазратни мақсад қилган жойигача олиб борди. Ул ҳазрат бир неча вақт олдин ҳақ дийдорига қовушган шахсарининг қабрлари ўртасида туриб шундай  дедилар: “Қабрга ётган сиз азизларга саломлар бўлсин! Одамлар орасидаги бу ҳолга қараганда сизларнинг ҳолингизга ҳавас қилса арзийди. Шу ҳолларингиз сизларга муборак бўлсин.Қоронғу кечалар каби, бир-бири орқасидан турли фитналар бостириб келаётганини ўз кўзим билан курияпман. Ҳар кейин келадиган олдингисидан кўра ёмон...дедилар гўр аҳлига хитобан. Сўнгра гўристонда ётганлар ҳақида мағфират дуоларини қилиб ўйларига қайтдилар.  

Расули акрам (с) уша кунлари худди шу мақсад билан Уҳуд шаҳидларини ҳам зиёрат қилдилар. Бу ишлар мундай қараганда у ерда ётган дўстлари билан бу дунёда ўзига хос видолашиш эди.

Р) Пайғамбар (с) олдинда турган фитна найранглар ва дин келажагидан хавотирланиб қаерга бориб халқ билан сўзламасинлар  Али алайҳиссаломга таянардилар.

Пайғамбар (с) марҳамат этдилар: Эй мусулмонлар! Шуни билиб қўйинглар мен ҳам инсонман. Эгамнинг элчиси келишига ва мен унинг чақириғига жавоб беришимга кўп вақт қолмади. Мен сизларга икки қийматли омонат қолдирияпман. Бири Аллоҳнинг китоби – унда ҳидоят ва нур бор. Уни маҳкам ушланглар ва қаттиқ ёпишинглар. Иккинчиси менинг оила аъзоларим (аҳли байтимдир..).

Пайғамбар (с) эҳтимол келажакда оила аъзоларига нисбатан қилинадиган фожиали муаммоларни  ваҳий ва илҳом йўли билан хабар олгандирлар ва юз қизғартирувчи бу воқеаларнинг масъулияти бўйнига тушадиганлар қаттиқ савол- жавоб қилинажакларини  англатиш ҳеч бўлмаса  Аллоҳга ва пайғамбарига ҳурмати бўлганлар бу  жиноятларга аралашиб қолишининг олдини олиш учун бундай бир васиятни лозим кўргандирлар . Кейин сарвари анбиё Али алайҳиссаломни қўлидан тутдилар. Абу Толибнинг ўғли менинг биродаримдир. Мен кимнинг дўсти бўлсам, Али ҳам унинг дўстидир. Аллоҳим, унга дўст бўлганга дўст бўл, душман бўлганга душман бўл, унга ёрдам қилганга ёрдам қил”, деб дуо қилдилар.

Охири Усома Мадина қароргоҳидан ўз қўшинлари билан йўлга тушди.  Бу ҳодисадан бир кун олдин  Усома Пайғамбар (с) дидорига бориб ул ҳазрат айтган қўйидаги  сўзларини эшитган эди: Эй Усома,  мақсадинг томон ҳаракат қилишга шошилгин!

Шунинг учун Усома ўз қўшинларини олиб қароргоҳидан чиқди.