феврал 04, 2017 11:45 Asia/Tashkent

717-қисм."Анкабут" муборак сурасининг 62-66- ояти карималари шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  “Анкабут” муборак сураси  62--ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

اللَّـهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَيَقْدِرُ لَهُ ۚ إِنَّ اللَّـهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ ﴿٦٢﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ризқини кенг қилиб қўядир ва хоҳлаганиникини тор қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи зотдир. (62)

Ӯтган суҳбатимизда мусулмонлар Макка шаҳрида мушриклардан озор-азият чекишарди, деб айтган эдик.  Уларга  мушриклар томонидан бир неча йил савдо ва иқтисодий чекловлар белгиланган эди. Қийинчиликларга қарамай, уларнинг айримлари ӯз уй-жойларини ташлаб, ҳижрат қилишга мойил эмас эдилар.

Бу ояти каримада буюрилади:  касб-корларингнинг ривожланмаётгани  ва турмуш қийинчиликлари  сабабли иймондан қӯл тортманг. Балки иймонларингда қатъий бӯлинглар, зеро, ризқ-рӯз Аллоҳнинг ихтиёридадир. Ҳижрат қилиш лозим бӯлиб қолса, шаҳар ва юртларингдан воз кечинглар, Мадинага ҳижрат қилинглар.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Тирикчилик воситаларини муҳайё этиш учун сай-ҳаракат қилиш вазифамиздир. Аммо даромад ва ризқ-рӯзнинг ӯлчами бизнинг ихтиёримизда эмас, балки Илоҳий ҳикматга боғлиқ.

2. Одамларнинг   ризқ-руз ва дунёвий неъматлардан улушларининг кам-кӯплиги худди уларнинг ақл-фаросат ва истеъдодларининг турличалиги каби ҳаким  Аллоҳнинг тадбиридир. Бундай тафовутлар аҳли башар жамиятида лозим бӯлгани учун жорий қилинган.

Энди “Анкабут” муборак сураси 63-64-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّن نَّزَّلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَحْيَا بِهِ الْأَرْضَ مِن بَعْدِ مَوْتِهَا لَيَقُولُنَّ اللَّـهُ ۚ قُلِ الْحَمْدُ لِلَّـهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ ﴿٦٣﴾ وَمَا هَـٰذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ ۚ وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ ۚ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ ﴿٦٤﴾

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Агар улардан: «Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтирган ким?!» деб сўрасанг, албатта, улар: «Аллоҳ», дерлар. Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин!» деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар.   (63)Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир. (64)

Инсоннинг дунёвий ҳаёти  ва ризқ-рузи одатда  ёмғир ёғишига боғлиқ. Бирор –бир минтақада сурункасига бир неча йил ёмғир ёғмаса, қурғоқчилик у ердаги ӯсимлик ва ҳайвонларнинг нобуд бӯлиши ва одамлар орасида қаҳатчилик ҳамда очарчиликнинг вужудга келишига сабаб бӯлади. Бу ояти карималарда буюрилади: ҳатто мушриклар ҳам ёмғир ёғиши  Худонинг ихтиёрида эканлигига эътиқод қилишади. Аммо шунга қарамай, бутларга сиғинишар,уларни ӯз ҳаётларига таъсир ӯтказиш қобилиятига эга деб ӯйлашади. 

Иймон аҳлининг ризқ-рӯз топишдан  хавотирланиб, ҳатто  Аллоҳ йӯлида ҳижрат қилишга рози бӯлмасликлари ажабланарли ҳолдир.

Ахир улар ҳақиқий ҳаёт ва ризқ-руз охират саройида эканлиги, дунёнинг кӯзни қамаштирувчи жилвалари  пуч нарсалар эканлигини  билишмайдими?  Бунда болалар ӯзларини ӯйинчоқлар билан овутишади, ёши катталар эса мошин, қаср ва миллионлаб фойда келтирувчи корхоналар  каби каттароқ нарсалар билан ӯзларини овутишади. Болалар ӯйнаган чоғи бири шоҳ бӯлади, бири вазир, бири доктор ва бири хаста, бири она, бириси фарзанд. Ӯйин тугагач маълум бӯладиким, буларнинг барчаси хаёлий тасаввурлардан ӯзга нарса эмас.  Катта ёшдагилар ҳам бирор-бир унвонни эгаллашлари мумкин . Аммо умр охирига етган чоғи маълум буладиким, бу мансаб-вазифаларнинг барчаси болаларнинг ӯйинига ӯхшаган нарса. У ӯз ҳаётини ана шу ролларни бажариш билан поёнига етказган.

Дунёнинг устуниман, дея даъво қилган подшоҳлар қани?  Қақшатқич жангларнинг қӯмондонлари қани? Гӯё уларнинг ӯйин пайти ӯтиб, энди бошқа бир гуруҳ худди шундай ӯйин билан машғул.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Аллоҳни идрок қилиш фитрий амалдир. Гумроҳлар қалбидан гуноҳ ва чалғиш ғуборлари тозаланса, улар ҳақиқатни эътироф қилишади.
  2. Кӯпгина одамлар ғафлат уйқусини яхши кӯришади. Улар ӯзлари ҳамда дунёнинг сарҳисоби ҳақида бош қотиришни исташмайди.
  3. Охират кунидан ғафлат қилиш ва унинг ҳақиқатларини билмаслик  дунёга кӯнгил қӯйиш ва моддий нарсалар билан андармон бӯлишга сабаб бӯлади.
  4. Яшашнинг ҳаққонияти охират дунёсидадир. Унда ҳар бир киши ӯзининг ҳақиқий мақомида бӯлади. Унда қийинчилик, азоб-уқубат, жабр-зулм деган нарсалар йӯқ. Унда ҳеч кимнинг ҳаққи поймол этилмайди.

 

Энди  “Анкабут” муборак сураси  65-66--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

فَإِذَا رَكِبُوا فِي الْفُلْكِ دَعَوُا اللَّـهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ فَلَمَّا نَجَّاهُمْ إِلَى الْبَرِّ إِذَا هُمْ يُشْرِكُونَ ﴿٦٥﴾ لِيَكْفُرُوا بِمَا آتَيْنَاهُمْ وَلِيَتَمَتَّعُوا ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ ﴿٦٦﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Улар қачон кемага минсалар, Аллоҳга, Унинг динига ихлос қилган ҳолларида дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, баногоҳ ширк келтирурлар. (65) Улар Биз берган нарсага куфр келтираверсинлар ва ҳузур қилаверсинлар! Бас, тезда билурлар. (66)

Биз уларга Ҳарамни омонлик жойи қилиб қўйганимизни билмабмидилар?! Ҳолбуки, уларнинг атрофида одамлар талон-тарожга учрамоқдалар. Улар ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?! (Макка аҳли Ҳарами Шарифнинг ҳурмати сабабидан омонликда яшар эдилар. Ҳеч ким уларга тегмас, ҳатто ёмон қарамас, балки Ҳарами Шарифнинг юзидан уларни ҳам улуғлар, эҳтиром қилар эдилар. Ҳарамнинг чегарасидан ташқаридагиларни эса, хоҳлаганлар ўлдирар, хоҳлаганлар олиб кетиб, қул қилар ёки молу дунёсини тортиб олар эди.)

Инсонларнинг фитратини уйғотиш учун осмон ва заминдаги Аллоҳ қудратининг нишоналарига ишора қилган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималар инсонга хавф-хатарни ҳис қилган пайти барча нарсалардан умидни узгач, кимга юзланиб, кимдан мадад кутиши эслатилади.

Кемангиз ғарқ бӯлаётган пайти кимддан нажот кутасиз? Сиз утирган самолёт ерга қулаб тушаётган пайти кимга илтижо қиласиз? Бундай ҳолатларда сизга нажот бахш этувчи, сизни муқаррар ӯлим чангалидан қутқариб қолувчи ёлғиз ва қодир Аллоҳдир.

Инсон ҳаёти давомида бирор-бир асбоб-восита, ёр-дӯст ва қариндошларга суянади. Бошига бирор муаммо келганида улардан кӯмак сӯрайди. Шу сабабли баъзида Аллоҳни унутиб қӯйяди. Аммо нажот бахш этишга барча инсонлар ва воситалар ожиз қолган чоғи бошқаларни унутиб, фақат Худога илтижо қила бошлайди.

Ажабланарлиси шундаки,  Худо муқаррар ӯлим чангалидан сақлаб қолган инсон Аллоҳни унутиб қӯйиб яна ӯз ишини давом эттираверади.Ҳатто фойдаланаётган неъматлари учун Аллоҳга шукрона қилишга ҳам эринади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ғафлатнинг ғуборлари инсон фитратини хиралаштиради. Аммо хавф-хатарли вазиятлар бу ғафлат пардасини суриб, аҳли башарнинг художуйлик фитратини уйғотади.
  2. Холислик билан қилинган дуо мустажоб бӯлади. Ҳатто кофирнинг ҳам холис дуоси мустажоб бӯлиши мумкин.

Аллоҳга ширк келтириш унинг неъматларига ношукурлик қилишдир. Тавҳид эса Аллоҳнинг неъматларига шукрона қилиш ҳисобланади.     

Ёрлиқ