октябр 10, 2023 12:40 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (1027)

Муборак Ҳаққоҳ сурасининг 1-12-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввалги дастурда Қалам сураси тугаши билан бу дастурда Ҳаққоҳ сурасини осон ва равон тафсир қилишни бошлаймиз. Бу сура 52 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил қилинган. Бу сурада қиёматнинг учта номи зикр қилинган. Дунёдаги аввалги қавмларнинг тақдири, қиёмат кунининг барпо этилиши, жаннат ва дўзахдагиларнинг аҳволи бу сурада муҳокама қилинган мавзулардандир.

Аввал муборак Ҳаққоҳ  сурасининг 1-5-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـنِ الرَّحِیمِ

«الْحَاقَّةُ»، «مَا الْحَاقَّةُ»، «وَمَا أَدْرَاکَ مَا الْحَاقَّةُ»، «کَذَّبَتْ ثَمُودُ وَعَادٌ بِالْقَارِعَةِ»، «فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهْلِکُوا بِالطَّاغِیَةِ»

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

1- Ал-Ҳааққаҳ 2 - Ал-Ҳааққаҳ нима ўзи?! 3 - Ал-Ҳааққаҳ нималигини сенга нима билдирди?! 4 - Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди. 5 - Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди.

“Ҳаққоҳ” қиёмат кунининг аниқ амалга ошишини таъкидловчи номларидан бири бўлиб, “Воқиҳ” ҳам қиёматнинг аниқ келишини таъкидлайди. Аммо кейинги оятларда “Ҳаққоҳ” калимасининг такрорланиши қиёмат кунининг улуғлигини шу даражада кўрсатадики, ҳатто Аллоҳнинг пайғамбари ҳам унинг улуғлигини тушунолмайди.

Баъзилар фосиқларнинг жазоси фақат охиратда, Аллоҳ таоло золим ва ювузларни бу дунёда азобсиз ташлаб қўйган, деб ўйлаганлари учун қуйидаги оятларда икки қавм Од ва Самуднинг жазоси ҳақида сўз боради. Самуд қавми ҳақида шундай дейиди:“Бу халқ аёвсиз ва йўқ қилувчи жазо туфайли ҳалок бўлди; Уларга ердан ва осмондан тушган азоб ва ернинг кучли зилзиласи, чақмоқ ва осмондан ҳайқириқ билан уйларни ва унинг аҳолисини ер билан яксон қилди ва ҳалок қилди.

Самуд қавми Арабистон ярим оролининг шимолидаги тоғли ҳудудда истиқомат қилган қавм бўлиб, Ҳазрати Солиҳ уларни ҳидоят қилиш учун Аллоҳ томонидан топширилган эди, лекин улар нафақат ишонмадилар, балки унга дедилар:Агар ростгўй бўлсангиз, бизга ваъда қилган азобларингизни туширинг.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Қиёмат буюк ва даҳшатли кундир.

2. Илоҳий жазо дунё ва охиратда ҳақдир ва унинг амалга ошиши аниқ ва равшандир; Шундай экан, инкор қилиш ва исён қилиш ўрнига Аллоҳнинг амрларига итоат қилайлик.

3. Бу дунёда илоҳий жазоларни эътиборсиз қолдирмайлик ва барча жазолар қиёматда деб ўйламайлик.

Энди муборак Ҳаққоҳ  сурасининг 6-8-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«وَأَمَّا عَادٌ فَأُهْلِکُوا بِرِیحٍ صَرْصَرٍ عَاتِیَةٍ»، «سَخَّرَهَا عَلَیْهِمْ سَبْعَ لَیَالٍ وَثَمَانِیَةَ أَیَّامٍ حُسُومًا فَتَرَى الْقَوْمَ فِیهَا صَرْعَى کَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ خَاوِیَةٍ»، «فَهَلْ تَرَى لَهُمْ مِنْ بَاقِیَةٍ»

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

6 - Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар. 7 - У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз бетўхтов эстириб қўйди. Бас, қавмни у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар. 8 - Бас, сен улардан бирортасини боқий қолганини кўрасанми?

Бу оятлар Од қавмининг тақдири ҳақидадир. Арабистон ярим оролининг қулай иқлимли ҳудудларида яшаган халқ, ям-яшил ва обод деҳқон ва далаларга эга баланд ва бақувват одамлар бўлганлар; Лекин уларнинг пайғамбари ҳазрати Ҳудни инкор этиб, душманлик йўлини тутиб, унга қарши саркашлик қилдилар.

Аллоҳ таоло ҳам етти кечаю саккиз кун давомида совуқ ва ҳалокатли шамол юбориб, уларни ҳалок этди. Шундай қилиб, ўша исёнкор қавмдан ҳеч ким қолмади ва уларнинг жасади хурмо дарахтининг узун танасидек ерга тушди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Оддий шароитларда Аллоҳнинг неъмати ҳисобланган, инсоният хизматида бўлган шамол, ёмғир каби табиат ҳодисалари; Худо хоҳласа, улар инсониятнинг ҳалокат воситасига айланиб, ҳалокатли тошқин ва бўронларга айланади.

2. Жисмоний кучимиз, қудратимиз билан мақтанмайлик, кафтдек қоматимиз мустаҳкам бўлса ҳам, Аллоҳнинг ғазаби олдида ерга йиқилиб қоламиз.

Сўнгда муборак Ҳаққоҳ  сурасининг 9-12-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«وَجَاءَ فِرْعَوْنُ وَمَنْ قَبْلَهُ وَالْمُؤْتَفِکَاتُ بِالْخَاطِئَةِ»، «فَعَصَوْا رَسُولَ رَبِّهِمْ فَأَخَذَهُمْ أَخْذَةً رَابِیَةً»، «إِنَّا لَمَّا طَغَى الْمَاءُ حَمَلْنَاکُمْ فِی الْجَارِیَةِ»، «لِنَجْعَلَهَا لَکُمْ تَذْکِرَةً وَتَعِیَهَا أُذُنٌ وَاعِیَةٌ»

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

9 -Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганлар хато қилдилар.10 - Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди. 11 - Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз. 12 - Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун. 

Бу оятлар Фиръавн, Намруд каби исёнкор ва саркаш қавмлар ҳамда Лут қавми ва Нуҳ қавми каби қабилаларнинг тақдирига ишора қилиб, шундай дейди:Ўша қавм ёки қабилаларнинг илоҳий пайғамбарлар билан муомаласи шундай эдики, Аллоҳ таоло уларни қаттиқ азобга солди.

Албатта, бу исёнчиларнинг ҳар бир гуруҳи қандайдир азоб-уқубатларга дучор бўлди. Фиръавн ва унинг қўшини Нил дарёсида ғарқ бўлди, Нуҳ қавми кучли бўрон ва тўфонда ҳалок бўлди, Лут қавми эса зилзила ва осмондан тошлардан ҳалок бўлди.

Бу орада Нуҳ пайғамбар давридаги бўрон ва тошқин шу қадар кенг тарқалдики, фақат у зотга иймон келтирганлар, у билан бирга кемага ўтириб, нажот топдилар; Шунинг учун Аллоҳ таоло Арабистон ярим ороли халқига хитоб қилиб, шундай дейди:Ер ва осмондан сув қайнаб, ундаги ҳамма нарсани ва барчани ғарқ қилганда, Биз сизни ўша кемада кўтардик.

Охир-оқибат, жазо турларини тушунтириш, эй мўминлар, агар сизда ўрганувчи қалб ва тингловчи қулоғингиз бўлса ва олдинги авлодлар тарихидан ибрат олсангиз, нажот топасизлар, деб эслатиб ўтилади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Аллоҳнинг пайғамбарларига итоатсизлик қилиш Аллоҳга итоатсизликни билдиради ва қаттиқ жазога сабаб бўлади.

2. Аллоҳ таоло ўз ҳикматига кўра пайғамбарлар юборади ва адолатига асосланиб бирор қавмга пайғамбар юбормайди ва уларга ҳақиқатни баён қилмайди, уларни жазоламайди.

3. Ўтмиш тарихини ўрганиш, ундан бугунги ҳаётга насиҳат қилиш инсоннинг бахту саодати, нажот омили бўлади.

Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.

Нур томон йўл (1026)

Ёрлиқ