Нур томон йўл (1022)
Муборак Қалам сурасининг 8-16-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Қалам сурасининг 8 ва 9-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«فَلَا تُطِعِ الْمُکَذِّبِینَ»، «وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَیُدْهِنُونَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
8 - Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма. 9 - Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиларлар.
Олдинги кўрсатувда мухолифларнинг суиистеьмоллари, туҳмат ва тилларини тишлашларини саховатли ахлоқ билан ҳал қилган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг буюк хислатлари ҳақида эди.
Бу оятлар Расулуллоҳни ўзига мухолифларни ўзига тортиш учун ҳаддан ташқари юмшоқлик кўрсатмаслик, диннинг баьзи асос ва буйруқларини эьтиборсиз қолдиришдан огоҳлантиради.
Тарихий ривоятларда айтилишича, Макка раҳнамолари Ислом дини шиддат билан ривожланиб бораётганини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга даьват қилишдан тўхтаб қолишлари учун унга ён беришга қарор қилганлар, лекин Аллоҳ таоло у зотни Исломга ҳар қандай мослашувчанликдан қайтарган. Аллоҳнинг пайғамбарига ҳавас қилмасликлари ва Аллоҳнинг дини бузғунчиликка йўл қўймасликлари учун душманларнинг фитнасидан огоҳлантирди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Яхши хулқ-атворга эга бўлиш бузуқ ва разил одамлар билан муроса қилиш дегани эмас.
2. Пайғамбарлар илоҳий назорат ва тарбия остида бўлиб, Аллоҳ таоло уларни ҳар қандай хавф ва оғишлардан огоҳлантиради.
3. Рақибларнинг усулларидан бири пора бериш ва имтиёз беришдир. Эҳтиёт бўлиш ва уларнинг режаларига алданмаслик керак.
Энди муборак Қалам сурасининг 10 ва 13-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«وَلَا تُطِعْ کُلَّ حَلَّافٍ مَهِینٍ»، «هَمَّازٍ مَشَّاءٍ بِنَمِیمٍ»، «مَنَّاعٍ لِلْخَیْرِ مُعْتَدٍ أَثِیمٍ»، «عُتُلٍّ بَعْدَ ذَلِکَ زَنِیمٍ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
10 - Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга. 11 - Кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига. 12 - яхшиликни ман қилувчи, тажавузкор, сергуноҳга. 13 - Қўпол, ундан сўнг отасининг таъйини йўққа. 14 - Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан.
Бу оятлар ҳам буюк хулқ-атворга тўғри келмайдиган ёмон сифатларга ишора қилиб, шундай дейилади: Хунук ва ёмон хулқ соҳибларидан узоқ бўлинглар, чунки уларга эргашиш динда бузғунчиликка олиб келади.
Одатда, пасткашлар ўз мақсадларига эришиш учун кўп қасам ичишади ва ҳар бир кичик ва катта иш учун иккинчи томонни қаноатлантиришга ҳаракат қилишади; Ҳақиқатни гапириш ва тўғри иш қилиш қасам ичишни талаб қилмайди ва мантиқ ва мулоҳаза билан давом этади.
Яна бир хунук хислати – айб излаш ва гап-сўзбозлик бўлиб, улар одатда бировнинг орқасидан ғийбат қилиб, хунуклигини бошқаларга ошкор қиладилар. Баъзан улар икки киши ўртасидаги дўстликни бузишга ва улар ўртасида нафратланишга ҳаракат қилишади. Ўзгаларни яхшиликка чорлаш ўрнига турли баҳоналар билан хайрли иш қилмоқчи бўлганларни тўхтатадилар.
Ижтимоий муносабатларда ўз чегарасидан чиқиб, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қиладилар, ҳар қандай хунук ва нопок ишларни қилишдан уялмайдилар. Одамлар жаҳлдор ва зўравон бўлиб, ҳамма нарсани ўзлари учун хоҳлашади ва бошқаларни бундан маҳрум қиладилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Рақибларнинг қасамларига алданманг ва уларга ишонманг, чунки уларнинг қасами ҳақиқий эмас.
2. Ижтимоий ва оилавий муносабатлардаги муносиб бўлмаган одоб-ахлоқ ва беҳаё хатти-ҳаракатлар билан Аллоҳга иймон мос келмайди.
Сўнгда муборак Қалам сурасининг 14 ва 16-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«أَنْ کَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِینَ»، «إِذَا تُتْلَى عَلَیْهِ آیَاتُنَا قَالَ أَسَاطِیرُ الْأَوَّلِینَ»، «سَنَسِمُهُ عَلَى الْخُرْطُومِ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
14 - Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан. 15 - Бизнинг оятларимиз Унгаўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, деганга. 16 - Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз.
Бу оятлар динга нисбатан ўжарлик ва қайсарлик, ёмон ахлоққа илиниб қолишнинг илдизларидан бирига ишора қилиб, шундай дейилади: Кўп бойликка эга бўлиш, қудратли қавм ва қабилага эга бўлиш бу одамлардан баьзиларининг Аллоҳнинг дини қаршисида туришларига сабаб бўлди. Уоар мўминлар уларга эргашишини ситашди.
Бойлик ва қудрат сабаб бўлган кибр ва манманлик баьзи кишиларни Қурьон оятларини эски афсоналар деб ҳисоблайди ва бошқаларни Аллоҳга ва пайғамбарга иймон келтирмаслик учун пайғамбар ақлининг ижоди сифатида таништиради.
Лекин Аллоҳ таоло уларнинг бу ишда муваффақияцизликка учрагани ва туҳматлари ва ёмон ишлари билан Аллоҳнинг дини заифлашмаслигига ваъда берган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Бойлик ва куч-қудрат сабаб бўлган манманлик диндан оғиш, ҳақиқатни инкор қилиш учун замин яратади. Шу боисдан ҳам ҳокимият ва бойликка эга бўлганлар Пайғамбар алайҳиссаломга қарши биринчи сафда бўлганлар.
2. Душманларнинг самовий китобларни заифлаштиришга қаратилган ҳар қанча фитна ва режаларига қарамай, Аллоҳ таоло уларнинг режаларини зарарсизлантирди ва Ўз динини мустаҳкамлади ва мустаҳкамлади.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни буюк Аллоҳга ҳавола қиламиз ва сизларнинг фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.