Нур томон йўл (1028)
Муборак Ҳаққоҳ сурасининг 13-24-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Ҳаққоҳ сурасининг 13-16-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«فَإِذَا نُفِخَ فِی الصُّورِ نَفْخَةٌ وَاحِدَةٌ»، «وَحُمِلَتِ الْأَرْضُ وَالْجِبَالُ فَدُکَّتَا دَکَّةً وَاحِدَةً»، «فَیَوْمَئِذٍ وَقَعَتِ الْوَاقِعَةُ»، «وَانْشَقَّتِ السَّمَاءُ فَهِیَ یَوْمَئِذٍ وَاهِیَةٌ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
13 - Қачонки дудга биргина пуфлашла пуфланса.14 - Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса.15 - Бас, ўша кунда, воқеа воқеъ бўлибдир.16 - Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир.
Айтганимиздек, бу сура охират ва қиёматнинг барпо бўлиши муқаддимаси ва охир дунё воқеаларини баён этувчи ҳолатдадир. Ушбу оятларга кўра, ҳозирги дунё улкан ва даҳшатли бонг ва товуш билан якунланади. Ер ва унинг тоғлари ўша катта бонгдан вайрон бўлади. Ер юзидаги барча одамлар ва тирик мавжудотлар ўлади ва дунё бу буюк воқеага тайёр бўлади. Бу ҳодиса нафақат ерни вайрон қилувчи, балки улуғвор осмонни ҳам парчалаб ташлайди, дунёнинг мавжуд тизимини бузади, юлдуз ва сайёраларни ўз орбиталаридан олиб ташлайди.
Қурьони карим оятларига кўра, қудратли овоз жўр бўладиган “сур чалиш” икки марта чалинади:Бир марта ер юзидаги барча аҳолининг ўлимига сабаб бўладиган дунёнинг охирида, иккинчиси эса қиёматнинг бошида ўликларнинг тирилиши учун, шунда ўликлар ўрнидан туриб илоҳий маҳкамада ҳозир бўладилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Мавжуд дунё фонийдир ва қачон Аллоҳ ҳоҳласа, худди карнай чалаётгандек, улкан ва момақалдироқ товуши билан қулаб тушади.
2. Қиёмат қўйилишининг муқаддимаси мавжуд ер ва осмон тузумининг қулаши ва бутун ер юзидаги одамларнинг ўлими ва ҳалокатидир.
3. Қиёмат ҳодисаси бу дунёда катта ва муҳим воқеа бўлиб, бошқа ҳодисалар унга нисбатан кичик ва аҳамиятсиз саналади.
Энди муборак Ҳаққоҳ сурасининг 17-18-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«وَالْمَلَکُ عَلَى أَرْجَائِهَا وَیَحْمِلُ عَرْشَ رَبِّکَ فَوْقَهُمْ یَوْمَئِذٍ ثَمَانِیَةٌ»، «یَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَى مِنْکُمْ خَافِیَةٌ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
17 - Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир. 18 - Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир.
Аммо иккинчи сурнинг чалиниши буюк қиёматнинг ўрнатилишини ва одамларнинг тирилишини ва уларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида ҳозир бўлишини кўрсатади. Иккинчи сур чалинганидан сўнг, фаришталар масъул - Аллоҳ таолонинг амри вакиллари ва ижрочилари сифатида - дунё тизими тадбири ўзгаради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ривоятга кўра, у тўрт кишидан ёки тўрт гуруҳ фариштадан саккиз кишига ёки саккиз гуруҳга ўзгаради.
Гарчи бу оятдаги сўзлар саккиз киши кўтарадиган улкан тахт мавжудлигига ишора қилса-да, биз кучли ақлий сабабларга кўра биламизки, Аллоҳ таоло жисм эмас, шунинг учун у тахтга муҳтож эмас. Шундай экан, сўз нуқтаи назаридан ўхшаш оятлар (Истилоҳан, мутошобеҳ оятлар) ҳисобланган бундай оятларни Қурьони каримнинг кучли ва аниқ оятларига ҳавола қилишимиз керак; Аллоҳ таолони Жисмдан муназзаҳ билган оятларга ҳавола қилмоқ керак.
Демак, тахт деганда Аллоҳ таоло фаришталарни тайинлаган дунё ишларини режалаштириш ва тадбир қилиш марказидир ва улар орқали дунё ишлари режалаштирилган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Гарчи қиёматда мавжуд тузум емирилиб, бошқа тузум ҳукмронлик қилса ҳам, у ерда ҳам худди дунёдаги каби фаришталар Аллоҳ таолонинг вакиллари ва Унинг амрларини бажарувчилардир.
2. Ҳозирги дунёда одамларнинг ташқи кўриниши кўриниб, сўзлари эшитилади, лекин қиёматда инсон шахсиятининг барча яширин жиҳатлари ошкор бўлади ва ҳеч нарса яширин қолмайди; Кишиларнинг фикрлари, мотивлари, хатти-ҳаракати ва хулқ-атвори, ҳаттоки нуқсон ва камолотлари ҳам очиб берилади.
Сўнгда муборак Ҳаққоҳ сурасининг 19-24-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«فَأَمَّا مَنْ أُوتِیَ کِتَابَهُ بِیَمِینِهِ فَیَقُولُ هَاؤُمُ اقْرَءُوا کِتَابِیَهْ»، «إِنِّی ظَنَنْتُ أَنِّی مُلَاقٍ حِسَابِیَهْ»، «فَهُوَ فِی عِیشَةٍ رَاضِیَةٍ»، «فِی جَنَّةٍ عَالِیَةٍ»، «قُطُوفُهَا دَانِیَةٌ»، «کُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِیئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِی الْأَیَّامِ الْخَالِیَةِ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
19 - Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар. 20 - Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир. 21 - Бас, у розилик ҳаётидадир. 22 - Олий жаннатдадир 23 - Унинг мевалари яқиндир. 24 - Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин.
Илоҳий маҳкамадан ўтиб, инсонлар бурчини ойдинлаштиргандан сўнг, илоҳий ҳисоб ва китобни ғурур ва ифтихор билан тарк этган гуруҳ ўз амаллар номасини олиб, бахт-саодатдан ўз териларига сиғмайдилар. Сизлар келинг, амалларимнинг номасини ўқинглар, деб хурсандчилик билан бақирадилар.
Дўзахдан қутулиш ва илоҳий раҳмат жаннатига киришнинг муҳим сири шундаки, агарчи инсон қиёматга тўлиқ ишонч ҳосил қилмаса-да, аммо унинг барпо этилишидан шубҳалари бўлса, бу миқдор ҳам инсонни кўп ёмон ишлардан узоқлаштиради. Аллоҳ таоло Мутаффифин сурасида айтганидек:Торозудан уриб қолиб сотганлар бир кун тирилиб худо олдида жавоб беришларини ўйламайдиларми?
Қиёмат, дўзах ва жаннат воқеаси шунчалик муҳим ва тақдирлики, унинг содир бўлиш эҳтимоли таъкидлаб ўтиш учун етарли, эҳтиёт бўлинг, сизни дўзахга тортадиган ҳеч нарса қилманг. Зеро, абадий ҳаёт ва жаннатнинг мангу неъматлари ақл буюрадиган тарздадир. Агар сиз бунга ишончингиз комил бўлмаса ҳам; Бундай савобга эришиш гумони сизни савоб ишлар қилишга ундаши керак, токи қиёмат кунида ўша абадий неьматлардан маҳрум бўлмайсиз.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қиёмат инсоннинг амалларини адолатли ҳукм қилиш асосида белгиланади. У ерда ҳар бир кишининг амаллар номаси унга тақдим этилади, бу унинг ҳисоби ва ҳаракатлар китобининг асосидир.
2. Нафақат қиёматга тўлиқ ишонч, ҳатто унинг рўй беришига шубҳа ҳам инсонни дўзахдан узоқлаштириб, жаннатга олиб боради.
3. Ҳаром ва ўткинчи дунё лаззатларидан сақланиш, баьзи маҳрумликларга шу йўл билан чидаш инсоннинг жаннатдаги абадий ҳаёти ва унинг кўплаб лаззат ва неьматларидан баҳраманд бўлиши билан қопланади.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.